Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.08.2019 й. ПФ-5806-сон "Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.08.2019 й.

N ПФ-5806



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА КОСМИК

ФАОЛИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда амалга оширилаётган мавжуд илмий-технологик йўналишларни кенгайтириш ва талаб юқори бўлган янги йўналишларни яратишга қаратилган фаол инвестиция сиёсати, шунингдек, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган дастурий чора-тадбирлар инновациялар, нано-технологиялар, атом энергетикаси, космик саноат каби ҳали фойдаланилмаган юқори илмий ҳажмдор, технологик ва кенг кўламли фаолият йўналишларидан фойдаланишни талаб этади.

Ўзбекистон Республикасида машинасозлик соҳасида космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш учун зарур бўлган муҳим илмий-техник, синов-ишлаб чиқариш, тажриба-изланиш салоҳияти, етарли интеллектуал ва касбга доир ресурслар, муайян базавий космик инфратузилма мавжуд.

Шу билан бирга, мамлакатда қишлоқ ва сув хўжалиги, экология, телекоммуникация, геология-қидирув, картография, метеорология, сейсмология ва шаҳарсозлик соҳаларининг самарадорлигини ошириш имконига эга бўлган ерни масофадан туриб зондлаш, йўлдош алоқа, навигация тизимлари каби космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида фаолият деярли амалга оширилмаяпти.

Мамлакатнинг янада барқарор ривожланиши, жумладан иқтисодиётнинг турли соҳаларида инновацион космик технологиялардан фойдаланиш орқали мавжуд илмий-техник салоҳиятни самарали амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринларда - "Ўзбеккосмос" агентлиги) ташкил этилсин.

3. Қуйидагилар "Ўзбеккосмос" агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасида космик тармоқни ривожлантиришнинг давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

космик фаолият, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

космик фаолият соҳасининг лозим даражада ривожланиши, соҳага тегишли ва у билан боғлиқ ишлар, хизмат кўрсатишнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида космик фаолият соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

космик тармоқ инфратузилмаси, космик тадқиқотлар ва технологиялар, илмий-изланиш, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишларни ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

космик фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича кадрларни, жумладан етакчи хорижий олий таълим муассасаларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;

стратосфера ва бошқа учувчисиз учиш аппаратлари, шунингдек ерни масофадан туриб зондлаш ва йўлдошли алоқа космик аппаратларини қўллаган ҳолда давлат органларига масалаларни ҳал этиш самарадорлигини оширишда кўмаклашиш;

космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;

хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни космик фаолият соҳасига, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жалб қилиш мақсадида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари, донор-мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорликни ривожлантириш;

космик ва йўлдош технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий тижорат тузилмалари, ишлаб чиқарувчилар ва молия ресурсларининг кенг жалб этилишини таъминлаш;

космик фаолиятнинг айрим йўналишлари тижоратлаштирилишини рағбатлантириш.

5. 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида космик тармоқни ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.


7. "Ўзбеккосмос" агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

2019 йил 1 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикасининг "Космик фаолият тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.

2020 йил 1 июлга қадар 2020-2030 йиллар давомида Ўзбекистон Республикасида космик тармоқни ривожлантириш давлат дастури (кейинги ўринларда - Дастур) лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Дастур лойиҳасини ишлаб чиқишда қуйидаги масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилсин:

Ўзбекистон Республикасида космик тармоқни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича яхлит кўришни ишлаб чиқиш ва стратегик вазифаларни самарали ҳал қилиш;

саноат ва экологик хавфсизликнинг юқори даражасини таъминловчи замонавий илғор технологияларни қўллаган ҳолда космик тармоқ ва тегишли инфратузилма объектларини қуриш;

олий таълим муассасаларида ҳамда ўқув марказларида космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳаси мутахассисларини тайёрлашни ташкил этиш.


8. "Ўзбеккосмос" агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда космик фаолиятни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ва грантларни жалб қилиш мақсадида Дастур доирасидаги лойиҳа таклифлари паспортини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига келгусида халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорлар билан кўриб чиқиш учун тақдим этсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 30 августдаги

ПФ-5806-сон Фармонига

ИЛОВА



2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида

космик тармоқни ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбилар номи


Амалга ошириш

механизми


Ижро

муддатлари


Ижро устидан назоратни ташкил этиш


ижро учун масъуллар


назорат учун Вазирлар Маҳкамасидаги масъуллар


I. КОСМИК ТАДҚИҚОТЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР СОҲАСИДА

ҚОНУНЧИЛИК БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

1.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2019 йил

10 сентябрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), "Ўзбеккосмос" агентлиги, Молия вазирлиги(Ишметов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

С.Абдуллаев, И.Умаров


2.

Ўзбекистон Республикасининг "Космик фаолият тўғрисида"ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш.


Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси


2019 йил

1 ноябрь


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Фанлар академияси (Юлдашев), Мудофаа вазирлиги(Қурбонов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


С.Абдуллаев, И.Умаров


3.

2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва киритиш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2019йил

1 декабрь


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Фанлар академияси (Юлдашев), Мудофаа вазирлиги (Қурбонов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), "Давергеодезкадастр" қўмитаси (Абдуллаев), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Исломов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Қўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


С.Абдуллаев, И.Умаров


4.

"Ерни масофадан туриб зондлаш тўғрисида" ва "Космик фаолиятнинг алоҳида турларини лицензиялаш тўғрисида"ги низомларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва киритиш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2020 йил

1 февраль


Ўзбеккосмос" агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Фанлар академияси (Юлдашев), Мудофаа вазирлиги (Қурбонов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), "Давергеодезкадастр" қўмитаси (Абдуллаев), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Исломов), Адлия вазирлиги (Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


С.Абдуллаев, И.Умаров


5.

2020-2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида космик тармоқни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва киритиш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2020 йил

1 июль


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Фанлар академияси (Юлдашев), Мудофаа вазирлиги (Қурбонов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), "Давергеодезкадастр" қўмитаси (Абдуллаев), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Исломов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Қўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


С.Абдуллаев, И.Умаров

II. ЕР УСТИ КОСМИК ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

6.

"Невич" йиғиш-синов комплекси (Тошкент вилояти, Паркент тумани, Невич қишлоғи) ва бошқа объектларни "Ўзбеккосмос" агентлиги тасарруфига ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2019 йил

1 октябрь


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Фанлар академияси (Юлдашев), Мудофаа вазирлиги (Қурбонов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Ҳайдаров), манфаатдор вазирлик ва идоралар


С.Абдуллаев, И.Умаров


7.

Хорижий космик аппаратлардан ерни масофадан туриб зондлаш маълумотларини тўғридан-тўғри қабул қилиш станциясини харид қилиш масаласини ишлаб чиқиш.


Таҳлилий

маълумотнома


2020 йил

1 январь


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов), Давлат божхона қўмитаси (Азимов)


С.Абдуллаев, И.Умаров


8.

Антеннани монтаж қилиш учун "Невич" объектида майдонча ва бетон устунларни тайёрлаш, хизмат кўрсатувчи ходимлар, операторлар ва дастурчилар учун бино қуриш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2020 йил

1 май


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Қурилиш вазирлиги (Зокиров), Молия вазирлиги (Ишметов)


С.Абдуллаев, Ш.Абидов


9.

Вазирлик ва идораларнинг геоахборот материалларига бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ерни масофадан туриб зондлаш станциясининг маълумотлари базасида Тошкент шаҳрида "Ўзбеккосмос" агентлиги тизимида Геоахборот технологиялари давлат марказини яратиш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2020 йил

1 август


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Адлия вазирлиги (Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Молия вазирлиги (Ишметов)


С.Абдуллаев, И.Умаров


10.

Вазирлик ва идораларнинг талабномаларига мувофиқ уларни керакли космик тасвирлар билан таъминлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2020 йил

1 сентябрь


"Ўзбеккосмос" агентлиги


С.Абдуллаев, И.Умаров


11.

Мамлакат космик тармоғида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга, шу жумладан давлат тузилмаларига хизматлар кўрсатиш учун ишлаб чиқариш қувватларини яратиш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2020-2030 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида космик тармоқни ривожлантириш давлат дастури доирасида


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


С.Абдуллаев, И.Умаров


12.

Қуйидагилардан ташкил топган ишлаб чиқариш кластерини яратиш:

шу жумладан электр энергияси етказиб берилмайдиган, бориш қийин бўлган ҳудудларда,шунингдек, фермерлар ва бошқа истеъмолчилар учун ўрнатиладиган ихчам VSAT станцияларининг электр таъминоти учун зарур бўлган, 5 дан 1 000 кВт гача қувватга эга мини фотоэлектрик станцияларни тайёрлаш бўйича цех;

композит материаллар (углепластик, шиша пластик материаллар ва улардан ясалган буюмлар)ни ишлаб чиқариш цехи;

йўлдошли навигация асбоблари ва ер устида фойдаланиш қурилмаларини ишлаб чиқариш ва йиғиш цехи.


Ташкилий чора-тадбирлар


2020 йил

1 май

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов)


С.Абдуллаев, И.Умаров

13.

Космик фаолиятни тижоратлаштириш ва тармоққа инвестицияларни жалб этиш масалаларини ишлаб чиқиш.


Таҳлилий

маълумотнома


2020 йил

1 декабрь


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов)


С.Абдуллаев, И.Умаров


14.

Маҳаллий тижорат тузилмалари ва ишлаб чиқарувчиларни космик ва йўлдошли технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга кенг жалб этиш масаласини ишлаб чиқиш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2020 йил

1 декабрь

"Ўзбеккосмос" агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Савдо-саноат палатаси (Икрамов)


С.Абдуллаев, И.Умаров


15.

Ерни масофадан туриб зондлаш ва космик алоқа миллий йўлдошли комплексларни яратиш масаласини ишлаб чиқиш.


Таҳлилий

маълумотнома


2020 йил

1 декабрь


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


С.Абдуллаев, И.Умаров


16.

Телекоммуникациялар, ерни масофадан туриб зондлаш, мудофаа ва хавфсизликни таъминлашнинг алоҳида масалаларини ҳал этиш учун хорижий ҳамкорлар билан биргаликда стратосфера учиш аппаратлари (дирижабллар ва учувчисиз учиш аппаратлари)дан фойдаланиш имконияти бўйича масалани ишлаб чиқиш.


Таҳлилий

маълумотнома


2020 йил

1 декабрь


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзоқов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Молия вазирлиги (Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


С.Абдуллаев, И.Умаров

III. КОСМИК ТАРМОҚНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН

КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

17.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инха университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетларида малакали кадрларни тайёрлашни ташкил этиш.


Таҳлилий

маълумотнома


2019 йил

1 декабрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), "Ўзбеккосмос" агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов)


К.Ризаев, С.Абдуллаев, И.Умаров


18.

Хорижий олий таълим муассасалари, ўқув марказлари ҳамда Россия Федерацияси, Корея ва Франциянинг ишлаб чиқариш корхоналарида кадрларни тайёрлаш, тажриба ўташлари масаласини ишлаб чиқиш.


Таҳлилий

маълумотнома


2019 йил

1 декабрь


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Мажидов), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Фанлар академияси (Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов)


С.Абдуллаев, И.Умаров

IV. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

19.

Халқаро космик фаолиятни тартибга солувчи БМТ конвенциялари ва бошқа халқаро ҳуқуқий ҳужжатларни ратификация қилиш масаласини кўриб чиқиш.


Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг лойиҳаси


2020 йил

1 январь


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов), Адлия вазирлиги (Давлетов)


С.Абдуллаев, И.Умаров


20.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида космик фазони тадқиқ этиш ва ундан тинч мақсадларда фойдаланиш юзасидан ҳамкорлик тўғрисида битимни тузиш тартиб-тамойилларини якунлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2019 йил

1 октябрь


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов),

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов)


С.Абдуллаев, И.Умаров

21.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида космик фазони тадқиқ этиш ва ундан тинч мақсадларда фойдаланиш юзасидан ҳамкорлик тўғрисида битимни тузиш тартиб-тамойилларини якунлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2019 йил

1 октябрь


"Ўзбеккосмос" агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов),  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов)


С.Абдуллаев, И.Умаров


22.

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар (Ҳиндистон, Корея ва Франция) ўртасида космик фазони тадқиқ этиш ва ундан тинч мақсадларда фойдаланиш юзасидан ҳамкорлик тўғрисида амалдаги битим/меморандумларни амалга ошириш учун ваколатли орган этиб "Ўзбеккосмос" агентлигини белгилаш.


Ташкилий чора-тадбирлар


2019 йил

1 ноябрь

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), "Ўзбеккосмос" агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов)


С.Абдуллаев, И.Умаров


V. КОСМИК ТАРМОҚ ЮТУҚЛАРИНИ КЕНГ ЁРИТИШ

23.

Ўзбекистон космик тармоғи ва ўзаро боғлиқ тармоқлар ютуқларини ёритиш орқали мавзуга оид мавжуд телекўрсатувларни такомиллаштириш.


Ташкилий чора-тадбирлар


Ҳар чоракда

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев), "Ўзбеккосмос" агентлиги, Фанлар академияси (Юлдашев), "Давергеодезкадастр" қўмитаси (Абдуллаев), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Исломов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Қўлдошев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


А.Жўрабоев, С.Абдуллаев, И.Умаров

24.

Космик тармоқ ютуқлари ва хорижий мамлакатларнинг турли соҳаларида космик технологияларнинг қўлланишини намойиш этувчи мавзуга оид рукнларни тайёрлаш.


Ташкилий чора-тадбирлар


Ҳар чоракда


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов), "Ўзбеккосмос" агентлиги


А.Жўрабаев, С.Абдуллаев, И.Умаров

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 август


"Халқ сўзи", 2019 йил 31 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 9 сентябрь, 36-сон, 657-модда