Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 04.09.2019 й. ЎРҚ-563-сон "Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 17.08.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.08.2019 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

04.09.2019 й.

N ЎРҚ-563



САЙЛОВ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 24 августда маъқулланган


1-модда. 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 4-модда; 1994 йил, N 1, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 3-4, 27-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 162-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 4, 100-модда, N 12/1, 343-модда; 2014 йил, N 4, 85-модда; 2017 йил, N 4, 135-модда, N 5, 201-модда, N 8, 383-модда; 2018 йил, N 10, 674-модда; 2019 йил, N 3, 162-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 96-моддадаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонунга" деган сўзлар "қонунга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 117-модданинг:

тўртинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас.

Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди";

бешинчи - ўнинчи қисмлари тегишинча олтинчи - ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

саккизинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги ҳамда референдум тўғрисидаги қонунларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида"ги 417-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 30 августда қабул қилинган 265-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 176-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 6-модданинг учинчи қисми "шунингдек" деган сўздан кейин "оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 8-модданинг:

учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси белгилайдиган намунадаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;


3) 9-модда биринчи қисми учинчи хатбошисининг ва иккинчи қисми бешинчи хатбошисининг русча матнидаги "ящиков" деган сўз "урн" деган сўз билан алмаштирилсин;


4) 10-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Референдум ўтказиладиган кунда ва референдумни ўтказишга бир кун қолганда ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди";


5) 12-модданинг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Имзо варақасида референдумга қўйилаётган масаланинг таърифи бўлиши керак";


6) 16-модда:

биринчи қисмининг иккинчи жумласи "фуқаролар турган жойларда" деган сўзлардан кейин "қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи ва учинчи қисмларидаги "ваколатхоналари ҳузурида" деган сўзлар "дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳарбий қисмларда, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ерларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида ҳам референдум участкалари ана шу муддатда, айрим ҳолларда эса истисно тариқасида референдум ўтказишга камида беш кун қолганда тузилади";


7) 18-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси:

Ўзбекистон Республикасида референдум ўтказиш учун ташкил этиладиган референдум ўтказувчи комиссиялар тизимига бошчилик қилади, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ушбу Қонуннинг ижроси устидан назоратни амалга оширади, унинг бир хилда қўлланилишини таъминлайди;

референдум ўтказувчи комиссиялар фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни амалга оширади, референдумни ташкил этиш масалалари юзасидан ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади, йўриқномалар чиқаради, низомларни тасдиқлайди ва тушунтиришлар беради;

Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг ягона электрон рўйхатидан фойдаланишга доир фаолиятга умумий раҳбарликни ва бу фаолиятни мувофиқлаштиришни амалга оширади;

референдумни ўтказувчи округларни тузади;

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум участкаларини тегишли округларга бириктириш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади;

референдумни ўтказувчи округ комиссияларини тузади, шунингдек уларнинг жойлашган ери тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади;

референдумни ўтказувчи комиссиялар таркибига ўзгартишлар киритиш тартибини белгилайди;

агар референдумни ўтказувчи округ комиссияларининг қарорлари ушбу Қонунга зид бўлса, ушбу қарорларни мустақил равишда ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан бекор қилади;

чет давлатларнинг, халқаро ташкилотларнинг референдумдаги кузатувчиларига мандатлар беради;

референдумга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, пул маблағларини референдумни ўтказувчи комиссияларга тақсимлайди, референдумни ўтказувчи комиссияларнинг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади, референдумни моддий-техник жиҳатдан таъминлашга доир бошқа масалаларни кўриб чиқади;

сиёсий партияларнинг кузатувчилари, фуқароларнинг ташаббускор гуруҳлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари учун мандат намунасини белгилайди;

референдумда овоз бериш бюллетенларининг, референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга фуқаролар рўйхатларининг, имзо

варақаларининг, референдум ўтказувчи комиссиялар баённомаларининг ҳамда бошқа ҳужжатларнинг намуналари ҳамда шаклларини, овоз бериш қутиларининг ва референдум ўтказувчи комиссиялар муҳрларининг намуналарини, уларни сақлаш тартибини белгилайди;

референдум ўтказувчи комиссиялар, сиёсий партиялар, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумотларини эшитади;

референдумнинг натижаларини аниқлайди ва референдум якунларини эълон қилади;

референдум ўтказувчи комиссияларнинг қарорлари ва ҳаракатлари устидан ариза ҳамда шикоятларни кўриб чиқади ва улар юзасидан қарорлар қабул қилади;

ушбу Қонуннинг талаблари бузилганлиги тўғрисидаги материалларни судга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширади;

хорижий мамлакатлардаги референдумларни кузатишда иштирок этади, шу жумладан халқаро ташкилотларнинг миссиялари таркибида иштирок этади;

халқаро ташкилотларни, чет давлатларнинг сайлов органларини ва вакилларини референдумни кузатиш учун таклиф этади;

референдумни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг идоравий архивларга топширилишини таъминлайди;

жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни мустаҳкамлайди ва ривожлантиради";


8) 21-модданинг тўртинчи қисмидаги "ваколатхоналари ҳузурида" деган сўзлар "дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 22-модда:


3-банди чиқариб ташлансин;


5-бандининг русча матнидаги "ящиков" деган сўз "урн" деган сўз билан алмаштирилсин;


10) 23-модда:

қуйидаги мазмундаги биринчи қисм билан тўлдирилсин:

"Йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга ҳамда референдумларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар референдум ўтказувчи округ ва участка комиссиясининг аъзолари бўлиши мумкин";

биринчи - олтинчи қисмлари тегишинча иккинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

иккинчи қисмининг русча матнидаги "Советов" деган сўз "Кенгашей" деган сўз билан алмаштирилсин;


11) 26-модданинг:

тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан алмаштирилсин:

"Овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатлари Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг ягона электрон рўйхати асосида тузилади";

олтинчи - саккизинчи қисмлари тегишинча бешинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкалари бўйича фуқароларнинг рўйхатлари мазкур муассасалар (идоралар) раҳбарлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади";


12) 27-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Овоз берувчи фуқароларнинг рўйхатлари овоз бериш кунига ўн кун қолганда, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган участкаларда эса овоз бериш кунига етти кун қолганида ҳамма танишиши учун тақдим қилинади. Референдум ўтказувчи участка комиссияси рўйхат билан танишиш жойи ва вақти тўғрисида фуқароларни хабардор этади.

Фуқароларга референдум ўтказувчи участка комиссияси биносида ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти орқали овоз берувчи фуқароларнинг рўйхати билан танишиш имконияти таъминланади";


13) 29-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Овоз бериш бюллетенлари Брайль алифбоси асосида тайёрланиши мумкин";


14) 31-модда биринчи қисмининг русча матнидаги "ящики" деган сўз "урны" деган сўз билан алмаштирилсин;


15) 32-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Овоз бериш референдум куни соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади. Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка комиссияси референдум ўтказиладиган кунга камида ўн кун қолганда фуқароларни хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда, дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, шунингдек олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган референдум участкаларида, агар рўйхатга киритилган барча фуқаролар овоз бериб бўлган бўлса, участка комиссияси овоз бериш тугаганлигини исталган вақтда эълон қилиши мумкин";


16) 33-модданинг русча матнидаги "ящик" деган сўз "урну" деган сўз билан алмаштирилсин;


17) 35-модда:

учинчи қисмининг русча матнидаги "ящик", "Ящики" деган сўзлар тегишинча "урну" ва "Урны" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми чиқариб ташлансин;

олтинчи - саккизинчи қисмлари тегишинча бешинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Айрим фуқаролар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган тақдирда, уларнинг илтимосига кўра референдум ўтказувчи участка комиссияси овоз беришни ана шу фуқаро турган жой бўйича, кўчма овоз бериш қутиларидан фойдаланиб ташкил этади";

олтинчи қисмининг русча матнидаги "переносной ящик" деган сўзлар "переносная урна" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) қуйидаги мазмундаги 35-1-модда билан тўлдирилсин:


"35-1-модда. Муддатидан олдин овоз бериш


Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз бериш референдумга ўн кун қолганида бошланади ва референдумга уч кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти тегишли округ комиссияси томонидан белгиланади ва фуқароларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали етказилади.

Овоз берувчи муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун референдум кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка комиссиясидан референдумда овоз бериш бюллетенини олади.

Овоз берувчи референдумда овоз бериш бюллетенини олганлиги ҳақида тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида овоз берувчи фуқаролар рўйхатига имзо қўяди.

Референдумда овоз бериш бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида овоз берувчи томонидан тўлдирилади.

Овоз берувчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган референдумда овоз бериш бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради, конверт тегишли участка комиссиясининг сейфида сақланади. Конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри ва овоз берувчининг имзоси билан тасдиқланади";


19) 36-модда биринчи, иккинчи ва олтинчи қисмларининг русча матнидаги "ящиков", "Ящики", "ящиках" деган сўзлар тегишинча "урн", "Урны", "урнах" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 37-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Референдум ўтказувчи участка комиссиясининг баённомаларида акс эттирилган овозларни санаб чиқиш чоғида номувофиқликлар аниқланган тақдирда, референдум ўтказувчи округ комиссияси ўз мажлисида участка комиссиясига ушбу номувофиқликларни бартараф этишни таклиф қилишга ҳақли";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

учинчи қисмидаги "баёнда акс эттирилади" деган сўзлар "баённомага киритилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 39-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси референдум ўтказилгандан кейин кўпи билан ўн кун ичида референдумда қабул қилинган қарорни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилади";


22) 42-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ушбу мақсадлар учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги 616-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 328-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 124-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 12, 473-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда) 4-моддаси биринчи қисмининг 11-банди қуйидаги мазмундаги 11 ва 12-бандлар билан алмаштирилсин:

"11) умумдавлат намунасидаги ҳужжатларда;

12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловлари ёки референдумкунлари - овоз бериш ўтказиладиган биноларда акс эттирилади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида"ги 768-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 52-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 12, 473-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 5, 267-модда) 3-моддасининг 10-банди қуйидаги мазмундаги 10 ва 11-бандлар билан алмаштирилсин:

"10) спорт майдонларида - Ўзбекистон Республикаси чемпионатларини, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси спорт терма командаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимларини ўтказиш вақтида;

11) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловлари ёки референдум кунлари - овоз бериш ўтказиладиган биноларда соат 8.00 да ижро этилади".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги 915-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-350-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 96-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 7, 431-модда, N 10, 674-модда, N 12, 781-модда) 11-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги ўн биринчи - ўн тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг аъзолари номзодлари бўйича тавсиялар тақдим этади;

халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилиш учун участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тақдим этади;

референдум ўтказувчи тегишли округ комиссияларига референдум ўтказувчи участка комиссиялари аъзолигига номзодлар тақдим этади;

сайлов комиссияларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар юборади";

ўн учинчи - йигирма олтинчи хатбошилар тегишинча ўн бешинчи - йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги 337-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 36-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2008 йил, N 12, 637, 640-моддалар; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда) 13-1-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

иккинчи қисмдаги "ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар ҳам" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмдаги "шунингдек Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги 472-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-502-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 10, 678-модда; 2019 йил, N 5, 265-модда) 20-моддасининг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига, Сенати аъзолигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман ва шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органи депутатлигига сайланган (тайинланган)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги 392-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августда қабул қилинган 669-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 8, 385-модда; 2019 йил, N 3, 165-модда) 7-моддасининг тўртинчи қисмидаги "ва депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 248-модда, N 9, 422-модда, N 12, 595-модда; 2008 йил, N 4, 187-модда, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 4, 136-модда, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 9, 334-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 10, 605-модда; 2019 йил, N 3, 165-модда, N 5, 267-модда) 9-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларида ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга";

учинчи қисм тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрда қабул қилинган "Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида"ги 166-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 1-2, 14-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 16-моддадаги "ва депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 23-моддадаги "ва депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 4 апрелда қабул қилинган "Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида"ги 350-II-сонли Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 4-5, 60-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 12/1, 344-модда; 2012 йил, N 4, 104-модда) 5-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланадиган бир юз эллик нафар депутатдан иборат.

Сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қонунчилик палатасининг депутати бўлиши мумкин.

Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддати - беш йил".


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида"ги 432-II-сонли Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 213-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 3, 162-модда, N 5, 261-модда) 4-моддасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сенатни шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси билан белгиланади".


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги 434-II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 12, 215-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда; 2019 йил, N 3, 162-модда, N 5, 261-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 2-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланадиган бир юз эллик нафар депутатдан иборат.

Қонунчилик палатасининг иши палата барча депутатларининг профессионал, доимий фаолият кўрсатишига асосланади";


2) 4-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатасига сайлов ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси билан белгиланади";


3) 12-модданинг иккинчи қисмидаги "ёки Ўзбекистон экологик ҳаракатининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 13-модданинг иккинчи қисмидаги "ва депутатлар гуруҳи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 16-модданинг учинчи қисмидаги "ва депутатлар гуруҳларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


6) 18-модда биринчи қисмининг 5-бандидаги "ва депутатлар гуруҳларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


7) IV бўлим номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"IV. Фракциялар";


8) 23 ва 24-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"23-модда. Фракциялар тўғрисида


Фракция сиёсий партиядан кўрсатиладиган депутатлар томонидан партия манфаатларини Қонунчилик палатасида ифодалаш мақсадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган депутатлар бирлашмасидир.

Қонунчилик палатаси депутатининг фракцияга кириши тўғрисидаги қарор уларнинг мажлисларида қабул қилинади.

Қонунчилик палатасининг депутати фақат бир фракциянинг аъзоси бўлиши мумкин.

Сиёсий партиядан кўрсатилган ва Қонунчилик палатасига сайланган депутат фақат шу партия фракциясининг аъзоси бўлиши мумкин.

Фракцияларнинг ташкил этилиши ва фаолияти тартиби Қонунчилик палатаси Регламентида белгиланади.


24-модда. Фракцияларни тузиш тартиби


Қонунчилик палатасининг камида тўққиз нафар депутати фракция тузиш ҳуқуқига эга.

Фракциялар рўйхатдан ўтиши керак. Қонунчилик палатасининг мажлисида фракция раҳбари ёки бошқа вакили тегишинча фракция тузилгани ҳақида палатага ахборот беради, бу Қонунчилик палатаси мажлисининг баённомасида қайд этилади.

Қонунчилик палатаси фракция тузилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади";


9) 25-модданинг:

номидаги "ва депутатлар гуруҳининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

биринчи хатбошисидаги "ва депутатлар гуруҳи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2, 5, 9-бандларидаги "депутатлар гуруҳи", "депутатлар гуруҳининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


10) 25-1-модданинг:

иккинчи қисмидаги "ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар ҳам" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "шунингдек Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11) 26-модданинг:

номидаги "ва депутатлар гуруҳининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фракция фаолияти қуйидаги ҳолларда тугатилади:

1) фракциянинг ўз ташаббуси билан;

2) Қонунчилик палатасининг ваколат муддати тугаганда;

3) фракцияга кирувчи депутатлар сони уни тузиш учун зарур бўлган миқдор чегарасидан камайиб кетганда";


12) 28-модданинг иккинчи қисмидаги "ва депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


13) 35-моддадаги "депутатлар бирлашмалари" деган сўзлар "фракциялари" деган сўз билан алмаштирилсин.


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида"ги 522-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда, N 7, 326-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2009 йил, N 4, 136-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2013 йил, N 4, 95-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 4-модда, N 4, 224-модда, N 7, 431-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 162-модда, N 5, 261, 265-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модда бешинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "ва депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 4-модданинг:

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларининг сони, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасида тузилган фракцияларнинг сонидан келиб чиққан ҳолда Қонунчилик палатаси томонидан белгиланади. Қонунчилик палатасида тузилган фракция ўз вакили Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимларидан бирини эгаллашида кафолатли ҳуқуққа эгадир";

еттинчи ва саккизинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарини сайлаш учун фракция, қоида тариқасида, ўз фракциясининг раҳбари номзодини киритади.

Фракциядан тақдим этилган номзод Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимига сайланмаган тақдирда, фракция ўз фракцияси аъзолари орасидан бошқа номзодни тақдим этиш ҳуқуқига эга";


3) 5-модданинг учинчи қисмидаги "ёки депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 6-модданинг иккинчи қисмидаги "ва депутатлар гуруҳларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 7-модданинг бешинчи қисмидаги "депутатлар бирлашмаларининг" деган сўзлар "фракцияларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


6) 9-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"9-модда. Фракциялар


Фракция сиёсий партиядан кўрсатиладиган депутатлар томонидан партия манфаатларини Қонунчилик палатасида ифодалаш мақсадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган депутатлар бирлашмасидир.

Қонунчилик палатасининг камида тўққиз нафар депутати фракция тузиш ҳуқуқига эга.

Қонунчилик палатасининг депутати фақат бир фракциянинг аъзоси бўлиши мумкин.

Сиёсий партиядан кўрсатилган ва Қонунчилик палатасига сайланган депутат фақат шу партия фракциясининг аъзоси бўлиши мумкин.

Қонунчилик палатаси Спикери ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ва фракция таркибига кириши мумкин эмас.

Фракция тузиш учун:

фракция таъсис йиғилишини ўтказиш;

фракцияни тузиш тўғрисида таъсис баённомасини қабул қилиш;

фракция раҳбарини сайлаш зарур бўлади.

Фракция раҳбари фракцияни тузиш тўғрисидаги таъсис баённомасини Қонунчилик палатасига тақдим этади ва фракция тузилгани ҳақида Қонунчилик палатасига ахборот беради, бу Қонунчилик палатаси мажлисининг баённомасида қайд этилади.

Фракциялар ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказилади.

Фракциялар фаолиятининг ташкилий шакли уларнинг мажлисларидир.

Фракциялар ишини мувофиқлаштириб бориш, Қонунчилик палатаси мажлисига киритиладиган масалаларни дастлабки тарзда кўриб чиқишни ташкил этиш, фракциялар нуқтаи назарини келишиб олиш мақсадида фракциялар раҳбарларининг қўшма мажлислари ўтказилиши мумкин.

Фракциялар ўзлари қабул қилган қарорлар, шунингдек фракциялар раҳбарларининг қўшма мажлисларида қабул қилинган қарорлар ҳақида Қонунчилик палатаси Спикерига ва унинг Кенгашига ахборот берадилар.

Фракция фаолияти қуйидаги ҳолларда тугатилади:

фракциянинг ўз ташаббусига биноан;

Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддати тугаганда;

фракция таркибига кирувчи депутатлар сони уни тузиш учун зарур бўлган меъёрдан камайиб кетганда;

тегишли сиёсий партия фаолияти тугаганда (тугатилганда).

Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддати тугашидан олдин фракциялар фаолиятининг тугатилиши Қонунчилик палатасининг қарори билан расмийлаштирилади";


7) 9-1-модданинг:

иккинчи қисмидаги "ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар ҳам" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "шунингдек Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8) 11-модданинг биринчи қисмидаги "(депутатлар гуруҳларининг)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


9) 13-модданинг биринчи - тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатаси Спикери масъул қўмитани белгилайди, қонун лойиҳаси ҳамда унга илова қилинган материалларни масъул қўмитага ва, бир вақтнинг ўзида, фракцияларга топширади, шунингдек фракциялар томонидан фикрлар ва таклифларни ҳамда масъул қўмита томонидан хулосани тақдим этиш муддатини белгилайди.

Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш учун қонун лойиҳаси устида ишлаш фракциялар ва масъул қўмита томонидан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Бунда фракцияларнинг қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларисиз масъул қўмита ушбу қонун лойиҳаси юзасидан ўз хулосасини чиқариш ҳуқуқига эга эмас.

Масъул қўмита қонун лойиҳаси бўйича барча фракциялардан фикрлар ва таклифларни тўплаб, Қонунчилик палатаси Кенгашига қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида белгиланган муддатда хулоса тақдим этади.

Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида ёки қонун лойиҳаси ушбу Қонун 12-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш ҳақида қарор қабул қилади";


10) 14-модданинг:

иккинчи қисмидаги "(депутатлар гуруҳлари)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "(депутатлар гуруҳлари)", "(депутатлар гуруҳларининг)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


11) 15-модданинг:

иккинчи ва учинчи қисмларидаги "(депутатлар гуруҳларининг)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

саккизинчи қисмидаги "(депутатлар гуруҳларига)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўнинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фракциялар ўз дастурий мақсадли вазифаларидан келиб чиқиб, қонун лойиҳаларининг жойларда фуқаролар иштирокидаги муҳокамасини ҳамда улар бўйича келиб тушган таклифларни ўрганишни сиёсий партиялар тегишли ташкилотларининг ходимларини жалб этган ҳолда ташкил этади. Фракциялар ўрганишлар якунларига кўра келиб тушган фикрлар ва таклифларни ўз мажлисларида муҳокама қилади, ўз дастурий мақсадли вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар ишлаб чиқади, улар масъул қўмитага юборилади";


12) 16-модданинг иккинчи қисмидаги "фракциялар ва депутатлар гуруҳларидан" деган сўзлар "фракциялардан" деган сўз билан алмаштирилсин;


13) 19-модданинг:

учинчи қисмидаги "(депутатлар гуруҳларига)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларидаги "(депутатлар гуруҳлари)", "(депутатлар гуруҳларининг)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


14) 20-модданинг:

иккинчи қисмидаги "(депутатлар гуруҳларига)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "(депутатлар гуруҳлари)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмларидаги "(депутатлар гуруҳлари)", "(депутатлар гуруҳларининг)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


15) 22-модданинг олтинчи қисмидаги "(депутатлар гуруҳлари)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


16) 26-1-модданинг иккинчи қисмидаги "депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


17) 31-модданинг иккинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларидаги "(депутатлар гуруҳларининг)", "(депутатлар гуруҳлари)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


18) 32-модданинг иккинчи қисмидаги "(депутатлар гуруҳлари)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


19) 32-1-модданинг биринчи қисмидаги "ёки Ўзбекистон экологик ҳаракатининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


20) 32-2-модданинг иккинчи қисмидаги "депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


21) 33-модданинг учинчи қисмидаги "(депутатлар гуруҳлари)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


22) 33-1-модданинг иккинчи қисмидаги "ва депутатлар гуруҳларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


23) 33-3-модданинг:

иккинчи қисмидаги "ва депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "ва депутатлар гуруҳларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


24) 33-4-модданинг иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги "ва депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


25) 33-7-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида"ги 704-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 5, 261-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 1-моддадаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 2-моддадаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 9-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;


4) 10-модданинг биринчи қисмидаги "ёки Ўзбекистон экологик ҳаракатининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида"ги 706-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 10-модда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 4, 224-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 1-моддадаги "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 7-модданинг:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"7-модда. Депутатнинг сайловчилар билан, уни

депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий

партия билан олиб борадиган ишлари";


биринчи қисмидаги "уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи" деган сўзлар "уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи қисмидаги "уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган орган (сиёсий партия)" деган сўзлар "уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган "Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида"ги 708-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 12-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 637-модда, 2018 йил, N 4, 224-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 1-модданинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"депутатнинг уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партия олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаганлиги";


2) 2-модданинг иккинчи қисмидаги "уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган органнинг (сиёсий партиянинг)" деган сўзлар "уни депутатликка номзод қилиб кўрсатган сиёсий партиянинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 4-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Депутатни чақириб олиш бўйича овоз беришни Марказий сайлов комиссияси депутатни сайлаш учун белгиланган тартибда ташкил этади";


4) 6-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Овоз бериш участкаларини ва комиссияларни тузиш, комиссияларнинг ваколатлари, сайловчиларнинг рўйхатларини тузиш, овоз беришни ўтказиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади";


5) 7-1-модда чиқариб ташлансин.


18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган "Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида"ги ЎРҚ-88-сонли Конституциявий Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 161-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда) 2-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

учинчи қисмдаги "ва Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар ҳам" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисмдаги "шунингдек Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 10, 605-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 7, 431, 433-моддалар; 2019 йил, N 1,1-модда, N 5, 265-модда) 169-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларидаги "депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 11 апрелда қабул қилинган "Парламент назорати тўғрисида"ги ЎРҚ-403-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 4, 123-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда; 2018 йил N 1, 4-модда, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 3, 162-модда, N 5, 261, 265-моддалар) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 3-модданинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари (бундан буён матнда фракциялар деб юритилади)";


2) 6-модданинг:

иккинчи қисмидаги "депутатлар гуруҳларида" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи қисмидаги "депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларидаги "депутатлар гуруҳларидан", "депутатлар гуруҳларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 7-модданинг иккинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларидаги "депутатлар гуруҳларининг", "депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 8-модданинг иккинчи қисмидаги "депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 8-1-модданинг иккинчи қисмидаги "депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


6) 9-модданинг учинчи қисмидаги "депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


7) 10-модданинг иккинчи қисмидаги "депутатлар гуруҳларининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


8) 11-модданинг иккинчи қисмидаги "депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


9) 14-модданинг иккинчи қисмидаги "депутатлар гуруҳлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


10) 15-модданинг биринчи қисмидаги "ёки Ўзбекистон экологик ҳаракатининг" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги ЎРҚ-407-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, N 9, 272-модда; 2017 йил N 6, 300-модда, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 5, 267-модда) 33-моддасининг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига, Сенати аъзолигига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман ва шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органи депутатлигига сайланган (тайинланган)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 июлда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги ЎРҚ-546-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 7, 384-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 13-модданинг еттинчи хатбошисидаги "Қонунчилик палатасидаги депутатлар бирлашмалари" деган сўзлар "Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 15-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "Қонунчилик палатасидаги депутатлар бирлашмалари" деган сўзлар "Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23-модда. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида депутатларнинг мақоми тўғрисида"ги 66-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 114-модда);


2) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 729-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 20-модда) XI бўлими;


3) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 82-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 153-модда) XIX бўлими.


24-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


25-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


26-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мазкур Қонуннинг 6, 8, 10-моддалари, 13-моддасининг 3-13-бандлари, 14-моддаси, 15-моддасининг 3 ва 4-бандлари, 17-моддасининг 5-банди, 18, 19, 20, 22-моддалари 2020 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                       Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 сентябрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 5 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 9 сентябрь, 36-сон, 655-модда