Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 07.09.2019 й. 390-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.09.2019 й. 2464-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.09.2019 й.

N 2464-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

07.09.2019 й.

N 390-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 5 сентябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан, БУЮРАМАН:


1. "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст қишлоқ хўжалиги ер участкаларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор (рўйхат рақами 2464, 2013 йил 3 июнь) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 27 августдаги 04-05-6463-сон, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 8 августдаги 02/027-1660-сон, Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 5 августдаги 01/15-5737-сон ва Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 21 августдаги 6193/15-08-сон хатлари маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2013 йил 20 майдаги 10, 6/1, 2-сон "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст қишлоқ хўжалиги ер участкаларини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2464, 2013 йил 3 июнь);

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2017 йил 20 июлдаги 4, 38, 3-сон "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст қишлоқ хўжалиги ер участкаларини аниқлаш қоидаларининг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2464-1, 2017 йил 2 август).


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                       Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 7 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 9 сентябрь, 36-сон, 668-модда