Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2019 й. 740-сон "Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.09.2019 й.

N 740



ҲИСОБЛАНГАН ҚИЙМАТИ ТАСДИҚЛАНГАН

ЛОЙИҲА-СМЕТА ҲУЖЖАТЛАРИГА НИСБАТАН

ОШИБ КЕТГАН ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШГА РУХСАТ ЭТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганда объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш қийматини аниқлаштириш ва молиялаштириш механизмини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳисобланган қиймати тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига нисбатан ошиб кетган қурилиш объектларини молиялаштиришга рухсат этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 сентябрь