Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2019 й. 750-сон "Ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.09.2019 й.
N 750
КИНОЛОГИЯ БЎЛИНМАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ
ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг амалдаги штатлари доирасида ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомнигини (кейинги ўринларда наслчилик питомниги деб аталади);
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари кинология бўлинмалари ва хизмат итлари питомникларининг амалдаги штатлари ва иш ҳақи фонди доирасида кинология бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимларини;
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг хизмат итлари питомниклари ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари кинология гуруҳларининг амалдаги штатлари доирасида туманлараро кинология гуруҳларини (кейинги ўринларда кинология гуруҳлари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
наслчилик питомниги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизматига бевосита бўйсунади ҳамда ўз ваколати доирасида республика ички ишлар органлари эҳтиёжлари учун яроқли бўлган зотдор хизмат итларини сотиб олиш, кўпайтириш, етиштириш ва ёш итларга бошланғич кўникмаларни шакллантириш бўйича ихтисослаштирилган бўлинма ҳисобланади;
кинология гуруҳлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаларига бевосита бўйсунади ҳамда ҳудудий ички ишлар органларига жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда кўмаклашади;
кинология бўлинмалари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатига асосан уларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ҳамда ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатади, шунингдек, уларга етиштирилган ва ўзларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда комиссия томонидан хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш ҳуқуқи берилади.
3. Қуйидагилар:
а) наслчилик питомнигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
наслдор итларни танлаш, баҳолаш, жуфтликларни тўғри саралаш ҳамда ўз вақтида урчитиш ишларини олиб бориш;
ички ишлар органлари учун хизмат сифатлари юқори бўлган ҳамда зоти стандарт талабларига жавоб берадиган кучукларни етиштириш, уларни ўстириш ва кинолог ходимларга бириктирилишига қадар парвариш қилиш;
зотдор итларни кўпайтириш ва саралаш, шунингдек, уларнинг иш сифатини яхшилашда маҳаллий иқлимга мослашишлари ва турли касалликларга бардошлигини оширишда илмий ва амалий фаолиятни амалга ошириш;
хизмат итларининг сифатини, зотини ва маҳаллий иқлим шароитига мослашишини яхшилаш мақсадида насл олиш ишларининг замонавий усулларини татбиқ этиш;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, олий таълим муассасалари, шунингдек, жамоат бирлашмалари билан зотдор итлар сонини ошириш масалаларида ҳамкорлик қилиш;
б) кинология бўлим (бўлинма)ларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
кинология бўлинмаларини ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш ва инфратузилмасини ривожлантириш;
хизмат итлари билан ишлаш қобилиятига эга бўлган ходимларни танлаш, ходимларни иш фаолиятини тўлиқ таҳлил қилган ҳолда уларни лавозимга тайинлаш, эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиш, навбатдаги ва навбатдан ташқари махсус унвонлар бериш юзасидан таклифлар киритиш;
турли ўргатиш усулларига яроқли бўлган зотдор хизмат итларини танлаш, етиштириш ва уларга ветеринар хизмат кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш;
ички ишлар органларининг кинология хизмати ходимлари ўртасида кўпкураш мусобақаларини, кўрик-танловларини ва семинар-машғулотларни ўтказилишини ташкиллаштириш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг Кинология хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкиллаштириш, шунингдек Кинология хизматлари ривожланган чет давлатларда эришилаётган ютуқларини ўрганиш, ижобий натижаларини татбиқ этиш.
в) кинология гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
оғир ва ўта оғир ҳамда шахсга қарши жиноятларни фош этишда махсус йўналишлар бўйича тайёрланган хизмат итлари имкониятларидан самарали фойдаланиш;
жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, гиёҳвандлик воситалари, портловчи моддалар, қурол ва ўқ-дориларни аниқлашда иштирок этиш;
кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек, оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда қатнашиш.
4. Қуйидагилар:
Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
2020-2022 йилларда ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги ҳамда кинология гуруҳлари объектларини қуриш дастури 2-иловага мувофиқ;
Ички ишлар вазирлиги хизмат итларини суткалик озиқлантириш меъёрлари 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази ҳамда Ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги эҳтиёжлари учун хорижий мамлакатлардан юқори наслдор ит зотларини босқичма-босқич сотиб олиш режаси 4-иловага мувофиқ;
2019-2020 йилларда ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаларининг кинология бўлим (бўлинма)лари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати билан келишилган ҳолда, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
кинология бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарорига мувофиқ Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси минтақавий кинология гуруҳи ходимлари минтақавий ҳудудлар раҳбарлари томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши белгиланганлиги инобатга олинсин;
наслчилик питомниги, кинология бўлим (бўлинма, гуруҳ)ларида (кейинги ўринларда кинология бўлинмалари деб аталади) хизматни ўташ учун кўрилаётган номзодлар ушбу бўлинмаларда бир ойлик синов муддатидан ўтказилади ва мазкур бўлинмалар бошлиқларининг хулосалари асосида лавозимга тайинланади;
кинология бўлинмаларида мавжуд бўш лавозимларга тайинланаётган ва янгидан ишга қабул қилинаётган ходимлар кинология бўлинмаларида камида беш йил хизмат ўташлари, қоида тариқасида, таъминланади;
белгиланган тартибда хизматга яроқсиз деб топилган хизмат итлари кинолог ходимларнинг истагига кўра уларга бепул берилиши мумкин;
ҳар бир оғир ва ўта оғир турдаги, шунингдек, шахсга қарши жиноятларни хизмат итлари иштирокида фош этган кинология бўлинмалари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади;
кинология бўлинмалари ходимларига хизматдан ташқари пайтларда хизмат итларини яшаш манзилларида сақлашга рухсат берилади;
кинология бўлинмалари ходимлари учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида сиртқи таълим олишга қабул қилинадиган ходимлар (ҳарбий хизматчилар) умумий сонининг бир фоизи миқдорида қабул квотаси ажратилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда, инновацион ғоялар асосида тизимда янгилик яратиш ва соҳани такомиллаштиришда муносиб ҳисса қўшган, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган ходимларни тақдирлаш мақсадида қуйидаги идоравий кўкрак нишонлари таъсис этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин:
I. "3-тоифали кинолог";
II. "2-тоифали кинолог";
III. "1-тоифали кинолог".
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
а) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасининг кинология хизмати ва кинология бўлинмаларининг тузилмасини тасдиқласин;
б) икки ой муддатда ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомнигининг уставини ҳамда кинология бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари ҳамда кинология хизматлари ва кинология гуруҳлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
в) уч ой муддатда наслчилик питомнигини қуриш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрласин ва белгиланган тартибда мутасадди идоралар билан келишсин;
г) наслчилик питомнигида хизмат итларини етиштиришда немис овчаркаси ва бошқа зотдор итлардан фойдаланиш амалиётини йўлга қўйсин;
д) хизмат итларини табиий ва қуруқ озуқа билан озиқлантириш амалиётини йўлга қўйсин;
е) кинология бўлинмалари лавозимларига бошқа туман (шаҳар, вилоят)лардан тайинланган ходимларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш ёки шартнома асосида ижарага олинган уй-жойларнинг ижара ҳақини қоплаш чораларини кўрсин;
ж) кинология бўлинмалари объектларида қурилиш ишлари якунлангунига қадар ушбу бўлинмаларга ҳудудий ички ишлар органларида мавжуд бўлган кичик питомниклардан фойдаланишга рухсат берсин;
з) уч ой муддатда:
кинолог ходимларнинг идоравий кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомни;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда "Энг яхши кинолог" республика идоралараро кўрик-танловини ўтказиш тартибини;
ҳар бир оғир ва ўта оғир турдаги, шунингдек, шахсга қарши жиноятларни хизмат итлари иштирокида фош этган кинология бўлинмалари ходимларини мукофотлаш тартибини;
ички ишлар органлари кинология бўлинмаларида махсус йўналишлар бўйича сақланиши лозим бўлган хизмат итларининг меъёрий миқдорини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ташкил қилинаётган кинология бўлинмаларининг қуриладиган объектлари учун зарур ер майдонлари ажратилишини таъминласинлар.
9. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда наслчилик питомниги бино ва иншоотларини қуриш учун Тошкент шаҳрига туташган туманлар ҳудудидан ер майдони ажратилишини таъминласин.
10. 2020-2022 йилларда ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги ҳамда кинология гуруҳлари объектларини қуриш дастури доирасида:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги - буюртмачи этиб белгилансин;
бош лойиҳачи ва бош пудрат ташкилотлари - белгиланган тартибда танлов (тендер) асосида аниқлансин.
11. "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг сўрови асосида ички ишлар органларининг кинология гуруҳларига 56 та "Дамас" автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун тегишли шартномалар тузилишида амалий ёрдам кўрсатсин.
ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари объектларини қуриш ишлари 2020 йил ва келгуси йиллар учун Инвестиция дастурларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратиладиган марказлаштирилган капитал қўйилмалар доирасида амалга оширилади;
ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомнигини қуриш, автотранспорт воситалари ва зотдор итларни сотиб олиш ҳамда бошқа сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ва Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштирилади;
пулли хизматлар кўрсатиш ва эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотишдан тушадиган маблағлар ту?лиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади ва улардан ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантириш учун белгиланган тартибда фойдаланилади.
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 9 сентябрдаги
750-сон қарорига
2-ИЛОВА
2020-2022 йилларда ички ишлар органларининг
хизмат итлари наслчилик питомниги ҳамда
кинология гуруҳлари объектларини қуриш
ДАСТУРИ
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Жами |
шундан йиллар бўйича |
Тахминий қиймати млн сум |
Ижро учун масъул |
Ижро назорати |
||
2020 |
2021 |
2022 |
||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
Республика бўйича қуриш, жами |
43 |
15 |
14 |
14 |
53973 |
|||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
4 |
2 |
1 |
1 |
3450 |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ |
Нукус шаҳар |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Тўрткўл тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Қўнғирот тумани |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Чимбой тумани |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
2. |
Андижон вилояти |
3 |
1 |
1 |
1 |
2587,5 |
Андижон вилояти ҳокимияти |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Андижон вилояти ИИБ |
Балиқчи тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Қўрғонтепа тумани |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Асака тумани |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
3. |
Бухоро вилояти |
3 |
1 |
1 |
1 |
2587,5 |
Бухоро вилояти ҳокимияти |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Бухоро вилояти ИИБ |
Когон шаҳар ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Қоракўл тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Вобкент тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
4. |
Жиззах вилояти |
3 |
1 |
1 |
1 |
2587,5 |
Жиззах вилояти ҳокимияти |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Жиззах вилояти ИИБ |
Ғаллаорол тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Зомин тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Дўстлик тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
5. |
Қашқадарё вилояти |
3 |
1 |
1 |
1 |
2587,5 |
Қашқадарё вилояти ҳокимияти |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қашқадарё вилояти ИИБ |
Шаҳрисабз шаҳар ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Касби тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Ғузор тумани |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
6. |
Навоий вилояти |
3 |
1 |
1 |
1 |
2587,5 |
Навоий вилояти ҳокимияти |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Навоий вилояти ИИБ |
Зарафшон шаҳар ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Хатирчи тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Қизилтепа тумани |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
7. |
Наманган вилояти |
3 |
1 |
1 |
1 |
2587,5 |
Наманган вилояти ҳокимияти |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Наманган вилояти ИИБ |
Учқўрғон тумани |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Янгиқўрғон тумани |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Поп тумани |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
8. |
Самарқанд вилояти |
3 |
1 |
1 |
1 |
2587,5 |
Самарқанд вилояти ҳокимияти |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Самарқанд вилояти ИИБ |
Пайариқ тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Ургут тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Каттақўрғон шаҳар |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
9. |
Сирдарё вилояти |
3 |
1 |
1 |
1 |
2587,5 |
Сирдарё вилояти ҳокимияти |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Сирдарё вилояти ИИБ |
Оқолтин тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Янгиер шаҳар |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Сирдарё тумани |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
10. |
Сурхондарё вилояти |
3 |
1 |
1 |
1 |
2587,5 |
Сурхондарё вилояти ҳокимияти |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Сурхондарё вилояти ИИБ |
Денов тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Қумқўрғон тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Шеробод тумани |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
11. |
Тошкент вилояти |
3 |
1 |
1 |
1 |
2587,5 |
Тошкент вилояти ҳокимияти |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Тошкент вилояти ИИБ |
Янгийўл тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Оҳангарон тумани |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Бўка тумани |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
12. |
Тошкент шаҳар |
2 |
0 |
1 |
1 |
12982 |
Тошкент шаҳар ҳокимияти |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ |
Тошкент шаҳар ИИББ (Яшнобод туман) |
1 |
1 |
6491 |
|||||
Тошкент шаҳар ИИББ (Яккасарой туман) |
1 |
1 |
6491 |
|||||
13. |
Фарғона вилояти |
3 |
1 |
1 |
1 |
2587,5 |
Фарғона вилояти ҳокимияти |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Фарғона вилояти ИИБ |
Қўқон шаҳар ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Фурқат тумани |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Олтиариқ тумани |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
14. |
Хоразм вилояти |
3 |
1 |
1 |
1 |
2587,5 |
Хоразм вилояти ҳокимияти |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Хоразм вилояти ИИБ |
Ҳазорасп тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Хива тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
Шовот тумани ИИБ |
1 |
1 |
862,5 |
|||||
15. |
ИИВ Хизмат итлари наслчилик питомниги |
1 |
1 |
0 |
0 |
6491 |
ИИВ |
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ППХ ва ЖТСББ |
Тошкент вилоятида |
1 |
1 |
6491 |
Изоҳ. Қурилиш ишларининг якуний баҳоси, лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилгандан сўнг аниқлаштирилади.
2019 йил 9 сентябрдаги
750-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ички ишлар органларининг хизмат
итларини суткалик озиқлантириш
МЕЪЁРЛАРИ
Т/р |
Маҳсулотнинг номи |
Ўлчов бирлиги |
Бир бош ит ва кучук боласи учун маҳсулотларнинг миқдори |
|||||
Кучук боласи |
Катта ёшли ит |
|||||||
1 ойлик- кача |
1 - 3 ойлик |
3 - 6 ойлик |
Майда зотли итлар |
Ўрта зотли итлар |
Йирик зотли итлар |
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
1. |
Дон ёрмаси (буғдой, сули, гуруч ва гуруч ёрмалари ва бошқа) |
гр. |
50 |
100 |
150 |
200 |
400 |
600 |
2. |
1-2-тоифали гўшт (мол, от ва қўй гўшти) |
гр. |
50 |
150 |
240 |
240 |
320 |
400 |
3. |
Ўсимлик ёғи |
гр. |
3 |
4 |
6 |
10 |
20 |
25 |
4. |
Сут (қатиқ) |
мл. |
150 |
400 |
300 |
300 |
300 |
300 |
5. |
Творог |
гр. |
20 |
50 |
100 |
250 |
350 |
500 |
6. |
Товуқ тухуми |
дона |
Икки кунда бир донадан |
|||||
7. |
Картошка |
гр. |
20 |
70 |
100 |
100 |
150 |
200 |
8. |
Сабзавотлар (сабзи, карам ва бошқалар ) |
гр. |
20 |
70 |
100 |
100 |
100 |
100 |
9. |
Ош тузи |
гр. |
0,5 |
3 |
5 |
10 |
15 |
15 |
10. |
Суяк уни |
гр. |
- |
10 |
10 |
15 |
15 |
15 |
11. |
Балиқ ёғи |
гр. |
- |
5 |
5 |
10 |
10 |
10 |
Изоҳ:
1. Катта ёшли хизмат итларини озиқлантиришда ушбу меъёрга асосан қуйидагиларга рухсат этилади:
арпа, буғдой, сули, гуруч ва гуруч ёрмаларини алоҳида ёки аралаш ҳолда беришга;
ветеринар мутахассислар билан келишган ҳолда бир турдаги озуқа маҳсулотини бошқа турдаги маҳсулот билан алмаштиришга;
ветеринар мутахассислар хулосасига асосан, катта ёшли касал итларга арпа, буғдой, сули ёрмаларини бир бош ит учун суткалик миқдордаги гуруч маҳсулотига (сечка) алмаштиришга.
2. Хизмат итларини озиқлантириш бўйича юқорида кўрсатилган суткалик маҳсулотлар ветеринар хулосасига асосан бошқа турдагига алмаштирилганда, майда зотли итлар учун суткалик миқдор 2000-2500 килокалориядан, ўрта зотли итлар учун 2500 - 3000 килокалориядан ҳамда йирик зотли итлар учун 3000 килокалориядан кам бўлмаслиги ҳисобга олинади.
3. Қишки мавсумда тўшаш (итнинг тагига солиш) учун ҳафтасига катта ёшли хизмат итлари учун - 1000 граммдан ва кучук болалари учун - 500 граммдан сомон ажратилади.
4. Ветеринар мутахассислар хулосасига асосан ушбу меъёрга қўшимча сифатида бир бош ит учун суткалик қуйидаги маҳсулотлар қўшиб берилади:
касал итлар учун - 500 миллилитр сут ёки кефир;
ҳомиладор ва эмизикли урғочи итларга кучук болалари ажратиб олингунга қадар - 80 грамм гўшт (мол, қўй, от) ёки субпродукт (озуқа маҳсулотларини алмаштириш меъёрига асосан).
5. Олти ойдан юқори бўлган кучук болаларининг озиқлантирилиши катта ёшли итларнинг меъёри билан тенглаштирилади.
6. Ушбу меъёрга асосан 12 соатдан ортиқ вақт мобайнида меъёрий озуқалар билан таъминлаш имконияти бўлмаганда (хизмат сафарлари ва бошқалар), ушбу озуқалар ўрнига бир бош хизмат ити учун суткалик қуйидаги тайёр озуқалар ажратилади: гўшт ва ўсимликлардан тайёрланган консерва (гўштли бўтқа) - 1020 грамм, жавдар ва буғдойнинг 1-тоифали унидан тайёрланган нон - 600 грамм.
Гўшт ва ўсимликлардан тайёрланган консервалар бўлмаганда озуқа маҳсулотларини алмаштириш меъёрига асосан гўштли консервалар берилади.
7. Дон ёрмаларининг суткалик миқдорини ветеринар мутахассиснинг хулосасига асосан 30-40 % гача кўпайтириш ёки камайтириш мумкин.
8. Хизмат итларини қуруқ озуқалар билан озиқлантириш сарфланган энергияни қоплаш, республиканинг иқлими ва қуруқ озуқа ишлаб чиқарувчининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
майда зотли итлар учун (Рус овчи спаниельи, Англия коккер спаниельи, Фокстерьер, Ягдтерьер, Такса) суткада 2000 - 2500 килокалория миқдорида;
ўрта зотли итлар учун (Немис овчаркаси, Лабрадор, Шарқий Европа овчаркаси, Бельгия овчаркаси, Ирланд сеттери, Шотланд сеттери, Дратхаар, Курцхаар ва бошқалар) суткада 2500 - 3000 килокалория миқдорида;
йирик зотли итлар учун (Ўрта Осиё овчаркаси, Кавказ овчаркаси, Ротвейлер, Ризеншнауцер, Қора терьер) суткада 3000 килокалориядан кам бўлмаган миқдорда.
9. Хизмат итлари қуруқ озуқалар билан озиқлантирилганда доимий ичимлик сув билан таъминланган бўлиши лозим.
10. Ветеринар мутахассиснинг хулосасига асосан хизмат итларини қуруқ озуқалар билан озиқлантириш бўйича юқорида кўрсатилган суткалик миқдорлар ўзгартирилиши мумкин. Бир турдаги озуқа бошқа турдагига алмаштирилганда, қуруқ озуқанинг суткалик меъёри майда зотли итлар учун суткалик миқдор 2000 - 2500 килокалориядан, ўрта зотли итлар учун 2500 - 3000 килокалориядан ҳамда йирик зотли итлар учун 3000 килокалориядан кам бўлмаслиги ҳисобга олинади.
11. Наслдор итларни урчитишга, шунингдек, хизмат итларини мусобақа ва кўргазмаларга тайёрлаш даврида ветеринар хулосасига асосан қўшимча равишда суткада 200 граммдан қуруқ озуқа берилиши мумкин.
12. Ветеринар мутахассиснинг кўрсатмасига асосан касал хизмат итлари учун 20 % гача суткалик рацион оширилиши, шунингдек, хизмат итларининг семизлик даражасига кўра 20 % гача оширилиши ёки камайтирилиши мумкин.
13. Хизмат итларини суткалик озиқлантириш меъёридаги маҳсулотларни куйидаги маҳсулотлар билан алмаштириш мумкин:
Т/р |
Маҳсулотлар номи |
Миқдори (грамм) |
|
Алмаштириладиган маҳсулот |
Ўрнини босувчи маҳсулот |
||
1. |
Турли хилдаги ёрмалар қуйидагиларга алмаштирилади: |
||
1.1. макарон маҳсулотлари |
100 |
100 |
|
1.2. картошка ва сабзавотлар |
500 |
||
2. |
Сули ёрмаси қуйидагиларга алмаштирилади: |
||
2.1. пиширилган нон |
1 |
1,5 |
|
2.2. қайнатилган картошка |
3,0 |
||
2.3. қотган жавдар нони |
1,0 |
||
3. |
2-тоифали мол гўшти қуйидагиларга алмаштирилади: |
||
3.1. чўчқа гўштига (айрим ҳолларда) |
100 |
140 |
|
3.2. от гўштига |
100 |
||
3.3. гўштли консерваларга |
50 |
||
4. |
Ўсимлик ёғи ҳайвон ёғларига алмаштирилади (мол, қўй, чўчқа, от) |
100 |
130 |
5. |
Мол ва от гўштлари қуйидагиларга алмаштирилади: |
1 |
|
5.1. юрак |
0,75 |
||
5.2. ўпка |
1,5 |
||
5.3. қорин |
1,5 |
||
5.4. ичаклар |
2,0 |
||
5.5. гўшт-суяк ёки балиқ уни |
0,5 |
||
5.6. ёғи олинмаган сут |
0,75 |
||
5.7. ёғли творог |
0,75 |
||
5.8. ёғи олинган сут |
3,0 |
||
5.9. творог |
1,5 |
||
6. |
Ўсимлик ва гўштдан тайёрланган консервалар гўштли консерваларга алмаштирилади. |
100 |
85 |
2019 йил 9 сентябрдаги
750-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси
Махсус тайёргарлик ўқув маркази ҳамда Ички ишлар
органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги
эҳтиёжлари учун хорижий мамлакатлардан юқори
наслдор ит зотларини босқичма-босқич сотиб олиш
РЕЖАСИ
Зотларнинг номи |
Эҳтиёж (бош) |
Жинси |
2020 йил |
2021 йил |
2022 йил |
бош |
бош |
бош |
|||
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази эҳтиёжи учун
|
|||||
Немис овчаркаси |
12 |
эркак |
1 |
1 |
1 |
урғочи |
4 |
3 |
2 |
||
Бельгия овчаркаси (Малинуа) |
9 |
эркак |
1 |
1 |
1 |
урғочи |
2 |
2 |
2 |
||
Шарқий Европа овчаркаси |
5 |
эркак |
1 |
1 |
|
урғочи |
1 |
1 |
1 |
||
Лабрадор |
5 |
эркак |
1 |
1 |
|
урғочи |
1 |
2 |
|||
Жами |
31 |
10 |
10 |
11 |
|
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси Ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги эҳтиёжи учун
|
|||||
Немис овчаркаси |
12 |
эркак |
2 |
||
урғочи |
5 |
5 |
|||
Жами |
12 |
7 |
5 |
2019 йил 9 сентябрдаги
750-сон қарорига
5-ИЛОВА
2019-2020 йилларда ички ишлар
органларининг кинология бўлинмалари фаолияти
самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари
ДАСТУРИ
Изоҳ. Лойиҳаларни амалга ошириш давомида ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва мавзусига кўра ишлаб чиқилаётган идоравий ҳужжатлар бирлаштирилиши ҳамда идоравий ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг шакли ўзгариши мумкин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 10 сентябрь