Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Фавқулодда вазиятлар вазирининг 30.08.2019 й. 440-сон "Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.09.2019 й. 2119-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.09.2019 й.

N 2119-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРИНИНГ

30.08.2019 й.

N 440


БУЙРУҒИ



Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари

томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил

этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунининг 15-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5706-сон "Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида"ги Фармони ва 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон "Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2010 йил 12 июндаги 66-сон буйруғи (рўйхат рақами 2119-сон, 2010 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 28-29-сон, 236-модда) билан тасдиқланган Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир в.б.                                                       Т. Худайбергенов






Буйруққа

ИЛОВА



Ёнғиндан сақлаш хизмати бўлинмалари

томонидан ёнғинларнинг ўчирилишини ташкил

этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва унинг қуйи тизимлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасарруфидаги таълим ва ўқув муассасаларининг шахсий таркиблари;".


2. 9-банддаги "ёнғин ўчириш қисмлари" деган сўзлар "ёнғин-қутқарув қисмлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 12-банддаги "давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Ёнғин жойига борилаётганда ёнғин ўчириш экипажи командири Навбатчи диспетчерлар хизмати (бундан кейинги ўринларда НДХ деб юритилади) ёки қисм тезкор бошқарув гуруҳи диспетчерлик хизмати (бундан кейинги ўринларда ҚТБГ деб юритилади) билан мунтазам алоқада бўлиши шарт.".


5. 16 ва 21-бандлардаги "МДХ" ҳамда "ҚДХга" қисқартмалари тегишлича "НДХ" ҳамда "ҚТБГга" қисқартмалари билан алмаштирилсин.


6. 29-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 84-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ёнғин ўчириш штабининг" деган сўзлар "Тезкор бошқарув хизматининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 94-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "МДХ" қисқартмаси "НДХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин.


9. 98-банддаги "МДХ" ва "ҚДХ" қисқартмалари тегишлича "НДХ" ва "ҚТБГ" қисқартмалари билан алмаштирилсин.


10. 102-банддаги "Ички ишлар вазирлиги" деган сўзлар "Фавқулодда вазиятлар вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 23 сентябрь, 38-сон, 705-модда