Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2019 й. 765-сон "Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.09.2019 й.

N 765



СУД БОШҚАРУВЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўловга қобилиятсизлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4146-сон қарорига мувофиқ ҳамда тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга оширишда суд бошқарувчилари фаолиятининг зарур норматив-ҳуқуқий базасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Суд бошқарувчиси аттестатини олиш учун талабгорларни ўқитиш ва суд бошқарувчилари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4-1. Ушбу қарорнинг 1-иловасида назарда тутилган суд бошқарувчиси талабгорига малака аттестатини бериш бўйича давлат хизмати, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ўтгач амалга киритилади.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестиция ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Я. Хайдаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 сентябрдаги

765-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 йил, 3-сон, 33-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига 2-илованинг 39-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 11-сон, 58-модда) илованинг 11-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2011 йил 13 декабрдаги 328-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 12-сон, 98-модда) илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2013 йил 6 февралдаги 30-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 2-сон, 9-модда) илованинг 4-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 9-сон, 64-модда) 1-илованинг 39-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 23 мартдаги 138-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2013 йил 8 октябрдаги 277-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 10-сон, 73-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 мартдаги 76-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 3-сон, 23-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига 1-илованинг 29-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 20-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 сентябрь