Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2019 й. 781-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.09.2019 й.

N 781



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

КОСМИК ТАДҚИҚОТЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида" 2019 йил 30 августдаги ПФ-5806-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

"Ўзбеккосмос" агентлиги ўз фаолиятини бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақил равишда амалга оширади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади;

"Ўзбеккосмос" агентлигининг ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3-иловада кўрсатилган вазирликлар ва идоралар марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади.


4. "Ўзбеккосмос" агентлиги унга юклатилган вазифаларни бажариш учун Агентлик икки ой муддатда зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзбеккосмос" агентлигига:

мазкур қарорга мувофиқ "Ўзбеккосмос" агентлиги фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга зарур маблағлар жорий йилда - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил параметрлари доирасида ажратилишини таъминласин, 2020 йилдан бошлаб эса кўрсатилган мақсадларга зарур бюджет маблағлари ҳар йили ажратилишини назарда тутсин;

4 та енгил, шу жумладан 1 та навбатчи хизмат автомобилини сақлашга лимит белгилаган ҳолда, хизмат автотранспорт воситаларини харид қилиш;

"Ўзбеккосмос" агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ моддий-техник базани шакллантириш ва Агентлик ходимларига зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар ва ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг юридик шахсни ташкил этмасдан бюджетдан ташқари Космик тармоқни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин ва қуйидагилар уни молиялаштириш манбалари сифатида назарда тутилсин:

халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, шу жумладан хорижий ташкилотларнинг грантлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва бошқа молиявий инструментлар;

давлат космик мониторинг тизими орқали иқтисодиёт соҳаларида аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун ундириладиган маъмурий жарималардан тушадиган маблағлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағларидан қуйидаги чора-тадбирларни молиялаштириш учун фойдаланилади:

"Ўзбеккосмос" агентлигига космик тармоқ объектларини, шу жумладан ташқи инфратузилма объектлари ва турар жойлар қуришни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлаш бўйича ташкилий-амалий тадбирларни амалга ошириш юзасидан юкланган вазифалар самарали ҳал этилишини таъминлаш;

"Ўзбеккосмос" агентлиги ходимларини моддий рағбартлантириш, шу жумладан "Ўзбеккосмос" агентлиги бош директорининг буйруғига асосан ҳар ойлик устамаларни тўлаш, хорижий мутахассислар ва маслаҳатчиларни жалб этиш, шунингдек, "Ўзбеккосмос" агентлиги раҳбарияти ва ходимларини хорижга хизмат сафарларига юбориш харажатларини қоплаш;

"Ўзбеккосмос" агентлиги ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, соҳада ўқитиш тадбирлари, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни, шу жумладан чет элларда ташкил қилиш ва уларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;

замонавий ахборот ва инновация технологияларини жорий этиш, "Ўзбеккосмос" агентлигининг моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш;

космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасидаги илмий ва бошқа тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқотчилик ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ "Ўзбеккосмос" агентлигига юкланган вазифаларни ҳал этиш ва унинг фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш.

9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда "Ўзбеккосмос" агентлигини жойлаштириш бўйича икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Ўзбеккосмос" агентлигини зарур алоқа турлари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбеккосмос" агентлигининг буюртманомаларига биноан унга юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбеккосмос" агентлиги буюртманомаларига биноан унга юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.

13. "Ўзбеккосмос" агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг бюджетдан ташқари Космик тармоқни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг икки ой муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласинлар.


14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


15. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


16. Мазкур қарорнинг бажирилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 сентябрдаги

781-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 10-сон, 80-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 73-банд қўшилсин:

"73. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомда:


а) "Тошкент" аэропортининг VIP залида бепул хизмат кўрсатилиши ҳуқуқига эга бўлган дипломатик миссиялар мансабдор шахслари ва ходимларининг тоифалари рўйхатига (1-рўйхат) қуйидаги мазмундаги 6.5-кичик банд қўшилсин:

"6.5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг бош директори ва унинг ўринбосарлари";


б) Ўзбекистон Республикаси аэропортларида Расмий делегациялар залида бепул хизмат кўрсатилиши ҳуқуқига эга бўлган дипломатик миссиялар мансабдор шахслари ва ходимларининг рўйхатига (1-рўйхат) қуйидаги мазмундаги 6.7-кичик банд қўшилсин:

"6.7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг бош директори ва унинг ўринбосарлари".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 сентябрь