Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2019 й. 787-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2019 й.

N 787



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи

иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий

тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-

тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 23 апрелдаги

ПҚ-4297-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 18 сентябрдаги

787-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 27-сон, 315-модда) 1-иловада:


а) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Санитария-эпидемиология хулосасини олиш учун ариза берувчи давлат санитария назоратининг ҳудудий органига қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар аризага технологик йўриқнома ва рецептура илова қилади";


б) 14-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида санитария-эпидемиология хулосаси бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба берилади";


в) 19-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Четдан олиб келинаётган маҳсулотни сертификатлаштириш учун маҳсулотни маркировка қилиш намунаси (маҳсулот тўғрисида ахборот) тақдим этилади.";

олтинчи-тўққизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


г) 20-банддаги:

"Сертификатлаштириш мақсадида" сўзлари "Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сертификатлаштириш мақсадида" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 21-бандда:

биринчи хатбошидаги "сертификатлаштириш органи" сўзларидан кейин "ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбошидаги "сертификатлаштириш органи" сўзларидан кейин "ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга" сўзлари қўшилсин;


е) 24-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Четдан олиб келинаётган маҳсулотнинг зарур норматив ҳужжати ёки техник таснифномалар мавжуд бўлмаса, мазкур маҳсулотни сертификатлаш маҳсулотнинг ана шундай турларига хос ҳужжатлар бўйича амалга оширилади";


ж) 26-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида мувофиқлик сертификати бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 29-позициясидаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктларида транзит ўтаётган карантин остидаги юкларни очмасдан транспорт бирлигига ҳужжатларни расмийлаштиришдан" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган "Бир дарча" тамойили бўйича экспортга етказиб беришлар билан боғлиқ тартиботларни амалга ошириш механизми тўғрисидаги вақтинчалик низомда:


а) 6-бандда:

"в" кичик бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб хисоблансин;

"г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"санитария-эпидемиология хулосасини олиш учун (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази) сертификатни расмийлаштириш хизматлари учун тўловлар тўғрисидаги тўлов ҳужжати";


б) 11-банднинг учинчи хатбошига ", ўров варағи бундан мустасно" сўзлари қўшилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 197-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 382-модда) билан тасдиқланган Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати I бўлимининг 3-банди ва II бўлимининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Транспорт ҳужжатлари, ўров варағи бундан мустасно".

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 742-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди олтинчи хатбошидаги "ва ўров" сўзлари чиқариб ташлансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорида:


а) 1-илованинг 29-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар транзит тарзида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ёпиқ ёки изотермик, ташишга яроқли ва пломбаланган вагонларда, автофургонларда, авторефрежератор ёки контейнерларда Божхона транзит режими тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳамда ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни очмасдан транспорт бирлигига далолатнома берилгандан сўнг олиб ўтилади.

Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни очмасдан транспорт бирлигига далолатнома бериш учун ҳақ ундирилмайди.";


б) 2-иловада:


17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Карантин рухсатномасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчилар томонидан ариза Инспекцияга келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни давомида қабул қилинади ва бу ҳақидаги тегишли ҳужжатни ариза берувчиларга бериш (юбориш) ёки бундай ҳужжатни бериш рад этилганлиги тўғрисида Инспекция уни ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилиши шарт";

"Бажариш муддати" устунининг 2-босқичидаги "Етти иш кун давомида. Қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай" сўзлари "Беш иш кун давомида" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-иловада:


9-банднинг саккизинчи хатбошидаги "камида 30 кун аввал" сўзлари "олдин исталган вақтда" сўзлари билан алмаштирилсин.


17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Фитосанитар сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчилар томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни давомида қабул қилинади ва бу ҳақидаги тегишли ҳужжатни ариза берувчиларга бериш (юбориш) ёки бундай ҳужжатни бериш рад этилганлиги тўғрисида ҳудудий инспекция уни ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилиши шарт.";

"Бажариш муддати" устунининг 1-босқичидаги "камида 30 кун қолганда" сўзлари "олдин исталган вақтда" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Бажариш муддати" устунининг 2-босқичидаги "Етти иш кун давомида. Қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай" сўзлари "Беш иш кун давомида" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 19 сентябрь