Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2019 й. 793-сон "Йўлбўйи ва туристик инфратузилмани янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2019 й.

N 793



ЙЎЛБЎЙИ ВА ТУРИСТИК ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда ҳудудларни диверсификация қилиш ва жадал ривожлантириш, янги иш ўринлари ташкил қилиш, аҳоли даромадлари ва ҳаёт сифатини ошириш, шунингдек, инвестиция жозибадорлигини яхшилашни таъминлайдиган миллий иқтисодиётнинг стратегик тармоқларидан бири сифатида туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар мамлакатга хорижлик туристлар оқимини ҳамда меҳмонхона фондини кўпайтириш имконини бермоқда.

Андижон вилоятининг Хонобод шаҳардан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ шаҳаргача йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда автомагистрал йўллар бўйида туристик хизматлар кўрсатишни ташкил этишни назарда тутувчи "Ўзбекистоннинг туристик магистрали" туристик транспорт йўлаги ташкил этилмоқда.

Шу билан бирга, туристик инфратузилманинг жорий ҳолати ва мамлакатимизга келаётган чет эллик фуқаролар ва аҳолига кўрсатилаётган туристик ҳамда бошқа тегишли хизматлар сифати уларни диверсификация қилиш ҳамда яхшилашга доир муҳим қарорларни қисқа муддатларда қабул қилишни тақозо этади.

Хусусан, республикадаги автомобилларга ёқилғи қуйиш бўйича мавжуд 4 мингдан ортиқ станцияларнинг атиги 20 фоизи санитария-гигиена шохобчалари билан таъминланган. Бу эса фуқаролар, шу жумладан туристларнинг кўплаб мурожаатлари ва шикоятларига сабаб бўлмоқда.

Аҳоли ва туристлар учун қўшимча қулай шароитлар яратиш, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари, автомобилларга газ қуйиш станциялари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини замонавий талабларга мувофиқ жиҳозлаш ва мослаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (кейинги ўринларда АГТКС деб аталади), автомобилларга газ қуйиш станциялари (кейинги ўринларда АГҚС деб аталади) ва автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари (кейинги ўринларда АЁҚС деб аталади) эгаларига АГТКС, АГҚС ва АЁҚС ҳудудида қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ савдо шохобчалари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тез овқатланиш шохобчалари ва бепул wi-fi зоналари ташкил қилиш тавсия этилсин.


2. Белгилансинки, 2020 йил 1 мартдан бошлаб жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан (кейинги ўринларда санитария-гигиена шохобчалари деб аталади) жиҳозланмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди.


3. Қуйидагилар:

АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларда санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлаш ва мавжудлигини ўрганиш ҳамда мониторинг қилишни ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда Республика ишчи гуруҳи деб аталади) 1-иловага мувофиқ таркибда;

АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларда санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлаш ва мавжудлигини ўрганиш ҳамда мониторинг қилишни ташкил этиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ҳудудий ишчи гуруҳ деб аталади) 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда ташкил этилсин;


4. АГТКС, АГҚС ва АЁҚСлардаги санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлаш ва уларнинг фаолият кўрсатиши бўйича тадбирларни амалга ошириш схемаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирликлар ва идоралар раҳбарларига Республика ишчи гуруҳига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, шунингдек, юзага келадиган муаммоларни ҳал этиш бўйича шахсий масъулият юклансин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Республика ишчи гуруҳи ва ҳудудий ишчи гуруҳлар ишига давлат бошқа органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг вакиллари ҳам жалб қилиниши мумкин;

Республика ишчи гуруҳи ва ҳудудий ишчи гуруҳларнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари ҳамда талаблари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахслари томонидан сўзсиз бажарилиши учун мажбурий ҳисобланади.


6. Республика ишчи гуруҳи (Қўчқоров, Абдуҳакимов):

уч кун муддатда ушбу қарор талабларини бажариш жадвали ишлаб чиқилиши ва Республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлар аъзолари ўртасида вазифалар тақсимланишини;

барча АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларда 2020 йил 1 мартгача санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларининг фаолият кўрсатишини ташкил этишни мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишини;

2020 йил 15 мартгача бўлган муддатда бажарилган ишлар натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига якуний ахборот киритилишини таъминласин.


7. Ҳудудий ишчи гуруҳлар:

2019 йил 15 ноябргача бўлган муддатда АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларни уларнинг молиявий хўжалик фаолиятига аралашмасдан, уларда санитария-гигиена шохобчаларининг мавжудлиги ҳамда санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича тўлиқ хатловдан ўтказсин;

2019 йил 1 декабргача бўлган муддатда хатлов натижаларига кўра, АГТКС, АГҚС ва АЁҚС эгалари бўлган юридик шахсларга аниқланган камчиликларни икки ой муддатда бартараф этиш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига назорат учун талаблар юборсин;

2020 йил 10 февралгача бўлган муддатда аввал қўйилган талабнинг тўлиқ бажарилганлигини ўргансин ва ушбу талаб бажарилиши таъминланмаган ҳолатда эса, мазкур қарорнинг 9-бандида назарда тутилган чораларни қўллаш тўғрисидаги қарорни тегишли органларга юборсин;

2020 йил 20 февралгача бўлган муддатда АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларда санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлаш бўйича бажарилган ишлар тўғрисидаги ахборотни Республика ишчи гуруҳига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларда санитария-гигиена шохобчалари мавжуд бўлиши мажбурийлигини назарда тутувчи тегишли ўзгартиришлар, шунингдек, уларни қуриш бўйича талабларни ўн кун муддатда киритсин ва кейинчалик бажарилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин.


9. Белгилансинки, ҳудудий ишчи гуруҳларнинг санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлаш ҳамда санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига мувофиқлаштириш тўғрисидаги қарорлари ҳамда талаблари, шунингдек, аниқланган камчиликлар икки ой муддатда бартараф этилмаслиги:

"Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ҳудудий бўлинмалари томонидан - АГТКСларга газ етказиб беришни вақтинча тўхтатиш;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳудудий нефть базалари томонидан - аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилмагунича АЁҚСларга нефть маҳсулотлари етказиб беришни вақтинча тўхтатиш;

Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси томонидан - лицензия талаблари ва шартлари белгиланган тартибда бажарилмаганлиги муносабати билан АГТКС ва АЁҚСлар орқали сиқилган ва суюлтирилган газни сотиш фаолиятини амалга ошириш лицензиясининг амал қилишини тўхтатиш ҳақида чоралар кўрилиши учун асос бўлади.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарорининг 4-банди олтинчи хатбошига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ваколатли давлат органлари билан биргаликда АЁҚШларни санитария, экология, ёнғин хавфсизлиги ва савдо қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат қилинишини таъминлаши ва тўлиқ жавоб бериши маълумот учун қабул қилинсин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

2019 йил 20 ноябргача бўлган муддатда АГТКС, АГҚС ва АЁҚШларга, зарурат бўлганда, санитария-гигиена шохобчаларини қуриш учун қўшимча ер участкалари ажратилишини;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда санитария-гигиена шохобчалари ўз вақтида қурилиши, шунингдек, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалар мавжуд бўлмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСлар қурилиши ва уларни фойдаланишга қабул қилишга йўл қўйилмаслиги бўйича назоратни;

2020 йил 1 мартгача бўлган муддатда АГТКС, АГҚС ва АЁҚСлар ҳудудида санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлаш тўлиқ якунланишини;

2020 йил 1 сентябргача бўлган муддатда ҳудудларда савдо шохобчалари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тез овқатланиш шохобчалари ва бепул wi-fi зоналари, шунингдек, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланган биттадан намунавий АГТКС, АГҚС ва АЁҚС фаолият кўрсатиши ташкил этилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда сервис объектларини тадбиркорлик субъектларига беғараз асосда бериш учун "Service area" тоифасига (автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари, умумий овқатланиш объектлари, мотеллар, техник сервис пунктлари, автомобилларни ювиш шохобчалари, дўконлар, санитария-гигена шохобчалари ва wi-fi нуқталари) ва "Service point" тоифасига (автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари, умумий овқатланиш объектлари, дўконлар, санитария-гигена шохобчалари) ажратган ҳолда жойлаштиришнинг намунавий мастер-режасини икки ой муддатда жаҳон стандартларига мувофиқ ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда намунавий мастер-режанинг Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини таъминласин.


13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг илтимосномасига кўра, юридик шахслар сервис объектларини ташкил қилишда уларга сервис объектларидан 3 километр радиусда қуйидаги тоифаларни 3 йил муддатга беғараз асосда ажратсин.

"Service area" - ташқи реклама объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун 5 та нуқта;

"Service point" - ташқи реклама объектини (конструкциясини) ўрнатиш учун 2 та нуқта.


14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларда жисмоний ва юридик шахсларнинг санитария-гигиена шохобчалари санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб бермаслиги масалалари бўйича мурожаатларини қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг call-маркази фаолият кўрсатаётгани ҳақидаги ахборот тарқатилишини икки ой муддатда таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси жисмоний ва юридик шахсларнинг ўрнатилган санитария шохобчалари мос келмаслиги масалалари бўйича call-марказ орқали келган мурожаатлари тўғрисидаги ахборотни тегишли ваколатли органларга чоралар кўриш учун белгиланган тартибда тезкор етказсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларга туташ ҳудудларда 6.14 йўл белгиси белгиланган тартибда ўрнатилишини таъминласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудий ишчи гуруҳлар билан биргаликда 2020 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туристик соҳани қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан мукофот фонди ва ғолибларга "Quality service" сертификати берилишини назарда тутувчи "Энг яхши АГТКС", "Энг яхши АГҚС" ва "Энг яхши АЁҚС" танловининг ўтказилишини ташкил қилсин.


17. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифалари кенг ёритилишини ташкил этсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўл бўйи ва туризм инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 9 мартдаги 51-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


20. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 сентябрдаги

793-сон қарорига

1-ИЛОВА



АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларда санитария-гигиена

шохобчаларини жиҳозлаш ва мавжудлигини

ўрганиш ҳамда мониторинг қилишни ташкил

этиш бўйича республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

Ж.А. Қўчқоров

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, Республика ишчи гуруҳи ҳамраиси

А.А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, Республика ишчи гуруҳи ҳамраиси

А.С. Султанов

-

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири


А.К. Шадманов

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири


Б.И. Закиров

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири


М.Х. Солиев

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи

А.У. Аккулов

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Н.Т. Агзамов

-

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи


Б.Б. Эшмуратов

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқаруви раиси


Б.Б. Сидиқов

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси


У.Х. Сайидов

-

"Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги директори


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


Ф.У. Давруков

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи котиби


         

Изоҳ. Республика ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 сентябрдаги

793-сон қарорига

2-ИЛОВА



АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларда санитария-гигиена

шохобчаларини жиҳозлаш ва мавжудлигини

ўрганиш ҳамда мониторинг қилишни ташкил

этиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларнинг

НАМУНАВИЙ РЎЙХАТИ

лавозими бўйича

-

капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарлари


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармалари бошлиқлари, ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарларининг ўринбосарлари

лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарларининг ўринбосарлари


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи


лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри транспорт бошқармалари бошлиқлари


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари


лавозими бўйича

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ҳудудий газ етказиб бериш ташкилотлари раҳбарлари


лавозими бўйича

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖнинг ҳудудий нефть базалари раҳбарлари


лавозими бўйича

-

"Ўзтрансгаз" АЖнинг ҳудудий нефть базалари раҳбарлари


лавозими бўйича

-

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудларда туризмни ривожлантириш бўйича департаментлари директорлари (ҳудудий бошқарма раҳбарлари), ҳудудий ишчи гуруҳлар котиблари

           





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 сентябрдаги

793-сон қарорига

3-ИЛОВА



АГТКС, АГҚС ва АЁҚСлардаги санитария-гигиена

шохобчаларини жиҳозлаш ва уларнинг фаолият

кўрсатиши бўйича тадбирларни амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар


  

Тадбирлар

  


Муддатлар


Субъектлар







1-босқич


  

Ушбу қарор талабларини бажариш жадвалини ишлаб чиқиш ва Республика ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш.

  


уч кун муддатда


Республика ишчи гуруҳи







2-босқич


  

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларда санитария-гигиена шохобчалари мавжуд бўлиши мажбурийлигини назарда тутувчи тегишли ўзгартиришлар, шунингдек, уларни қуриш бўйича талабларни киритиш.

  


ўн кун муддатда


Қурилиш вазирлиги







3-босқич


  

АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларни уларнинг молиявий хўжалик фаолиятига аралашмасдан, уларда санитария-гигиена шохобчаларининг мавжудлиги ҳамда санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича тўлиқ хатловдан ўтказиш.

  


2019 йил 15 ноябрга қадар


Ҳудудий ишчи гуруҳлари







4-босқич


  

Жисмоний ва юридик шахсларнинг санитария-гигиена шохобчалари санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб бермаслиги масалалари бўйича мурожаатларини қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг call-маркази фаолият кўрсатаётгани ҳақидаги ахборот тарқатилишини таъминлаш.

  


2019 йил 15 ноябрга қадар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси







5-босқич


  

АГТКС, АГҚС ва АЁҚШларга, зарурат бўлганда, жамоат мақсадларига мўлжалланган санитария-гигиена шохобчаларини қуриш учун қўшимча ер участкалари ажратиш.

  


2019 йил 20 ноябрга қадар


  

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

  







6-босқич


  

1. Хатлов натижаларига кўра, АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларда аниқланган камчиликларни икки ой муддатда бартараф этиш тўғрисида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига назорат учун талаблар юбориш.

  


  

2019 йил 1 декабрга қадар


Ҳудудий ишчи гуруҳлари

2. Аввал қўйилган талабнинг тўлиқ бажарилганлигини ўрганиш ва ушбу талаб бажарилиши таъминланмаган ҳолатда эса, тегишли чоралар қўллаш тўғрисидаги қарорни тегишли органларга юбориш.

  

2020 йил 10 февралга қадар

3. АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларда санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлаш бўйича бажарилган ишлар тўғрисидаги ахборотни Республика ишчи гуруҳига киритиш.

  

2020 йил 20 февралга қадар







7-босқич


  

АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларда санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларининг фаолият кўрсатишини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.

  


2020 йил 1 мартга қадар


Республика ишчи гуруҳи







8-босқич


  

АГТКС, АГҚС ва АЁҚСлар ҳудудида санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчаларини жиҳозлашни тўлиқ якунлаш.

  


2020 йил 1 мартга қадар


  

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

  






9-босқич


  

Бажарилган ишлар натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига якуний ахборот киритиш.

  


2020 йил 15 мартга қадар


Республика ишчи гуруҳи







10-босқич


  

Ҳудудларда савдо шохобчалари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тез овқатланиш шохобчалари ва бепул wi-fi зоналари, шунингдек, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланган биттадан намунавий АГТКС, АГҚС ва АЁҚС фаолият кўрсатишини ташкил этиш.

  


2020 йил 1 сентябрга қадар


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари







11-босқич


  

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туристик соҳани қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан мукофот фонди ва ғолибларга "Quality service" сертификати берилишини назарда тутувчи "Энг яхши АГТКС", "Энг яхши АГҚС" ва "Энг яхши АЁҚС" танловининг ўтказилишини ташкил қилш.

  


2020 йилдан бошлаб ҳар йили


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ҳудудий ишчи гуруҳ

      





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 сентябрдаги

793-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарорининг 4-бандида:


а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"нефть маҳсулотларини етказиб бериш тўғрисидаги шартнома АЁҚС эгалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа хавфсизлиги давлат қўмитаси, "Ўзнефтгазинспекция", Ўзбекистон Республикаси Фавақулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин хавфсизлиги бошқамалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ҳудудий бўлинмаларининг АЁҚС меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талаблари, ёнғинга қарши талаблар, нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобини юритиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги, шунингдек, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари мавжудлиги тўғрисидаги тегишли хулосалари тақдим этилган ҳолда тузилади";


б) олтинчи хатбошига "ёнғин хавфсизлиги" сўзларидан кейин "шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига" сўзлари қўшилсин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 сентябрь