Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 12.09.2019 й. 2019-55-сон "Айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.09.2019 й. 351-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.09.2019 й.

N 351-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

12.09.2019 й.

N 2019-55


БУЙРУҒИ



Айирбошланадиган қимматли қоғозларни

жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 1997 йил 18 июнда (рўйхат рақами 351, 1997 йил 1 июль) тасдиқланган Айирбошланадиган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                  А. Назиров






Буйруққа

ИЛОВА



Айирбошланадиган қимматли қоғозларни

жойлаштириш ва муомалада бўлиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1.2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик - Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари".


2. 3.2-банддаги "Марказга" деган сўз "Агентликка" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 3.4, 3.7, 3.8 ва 6.2-бандлардаги "Марказ" деган сўз "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. 6.3-банддаги "Марказга" деган сўз "Агентликка" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 7-иловадан "МЎ" деган қисқартмаси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 24 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 сентябрь, 39-сон, 733-модда