Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тошкент шаҳар ҳокимининг 27.03.2019 й. 460-сон "Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.2019 й.

N 460



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ БОЗОРЛАР ВА САВДО

КОМПЛЕКСЛАРИНИНГ МАЪМУРИЯТИ ТОМОНИДАН

УНДИРИБ ОЛИНАДИГАН БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАР,

ИЖАРА ТЎЛОВЛАРИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР

ҚИЙМАТИНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1326-сон қарорига ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 й., 17-сон, 131-модда) ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан, ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Қуйидагилар:

Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдорлари 1-иловата мувофиқ;

"Iste`molda bo`lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori" масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар, ижара ҳақи миқдорлари ва "O`rikzor savdo kompleksi" масъулияти чекланган жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари 1.1 ва 1.2-иловаларга мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларини ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар учун ундириладиган тўловларнинг миқдорлари 2-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўловларининг миқдорлари 3-иловага мувофиқ;

бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар учун ундириладиган тўлов миқдори 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (Н. Турсунов), Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси (М. Тохиров), "Муниципал активларни бошқариш маркази" ДУК (М. Ирматов) бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти билан биргаликда бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, тўловлар, ижара ҳақи тўловлари ва кўрсатиладиган мажбурий хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш бўйича белгиланган тартибда зарур тадбирлар ўтказилишини таъминласин.


3. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 16 мартдаги "Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида"ги 435-сонли қарори (3-бандидан ташқари) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акромов), Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Ф. Аминов), Матбуот хизмати (Х. Эргашев):

мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.


5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Бозорлар ва савдо комплексларининг раҳбарлари белгиланган бир марталик йиғим, ижара тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қийматини бозорлар ва савдо комплексларига кириладиган барча жойларга осиб қўйилишини таъминласин.


7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Хаджизадаев зиммасига юклатилсин.



Тошкент шаҳар ҳокими                               Ж. Артикходжаев






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2019 йил 27 мартдаги

460-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан

ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Маҳсулот тури

Ўлчов

бирлиги

Тўлов

миқдори

(сўм

ҳисобида)


1.

Маҳсулотларни савдо ўринларида сотиш:




1.1.

Мевалар:

ҳўл мевалар:

олма, анор, нок, шафтоли, анжир, олхўри, гилос, кўк ва қизил султон, ўрик, узум, олча, қулупнай, малина ва ҳ.к.


1 ўрин/

кунга

8500


цитрус ва тропик мевалар (апельсин, мандарин, лимон, банан, ананас, киви ва ҳ.к.) ҳамда чет элдан келтирилган бошқа ҳўл мевалар


1 ўрин/

кунга

19000


Қуруқ мевалар, ёнғоқлар:

туршак, баргак, майиз, ёнғоқ, ерёнғоқ, бодом, писталар, шўрданак ва ҳ.к.


1 ўрин/

кунга

16500

1.2.

Сабзавотлар:

картошка, пиёз, карам, сабзи, саримсоқ, лавлага, шолғом, булғор қалампири, бақлажон, патиссон, помидор, бодринг ва ҳ.к. ҳамда пиширилган жўхори


1 ўрин/

кунга

6000

Иссиқхоналарда етиштирилган помидор ва бодринг


1 ўрин/

кунга


11000

1.3.

Полиз маҳсулотлари:

ҳандалак, қовун, тарвуз, қовоқ (6 кв. метргача)


1 ўрин/

кунга


16000

1.4.

Дон маҳсулотлари:

гуруч, кунгабоқар, ёрмалар (крупа), буғдой, сўли, арпа ва ҳ.к.


1 ўрин/

кунга


11000

1.5.

Дуккакли маҳсулотлар:

мош, ловия, нўхат ва ҳ.к.


1 ўрин/

кунга


11000

1.6.

Сут маҳсулотлари:

сут, қатиқ, қаймоқ, сметана, уй пишлоғи, сузма ва ҳ.к.


1 ўрин/

кунга


9000

1.7.

Тузламалар:

карам, бодринг, помидор ва ҳ.к.


1 ўрин/

кунга

11000

1.8.

Зиравор ва дориворлар (зира, мурч, қалампир ва ҳ.к) ҳамда асал


1 ўрин/

кунга


13500

1.9.

Кўкатлар (шу жумладан иссиқхонада етиштирилганлар)


1 ўрин/

кунга


6000

1.10.

Тухум


1 ўрин/

кунга


11000

1.11.

Гуллар ва кўчатлар (6 кв. метргача)

1 ўрин/

кунга


26500

1.12.

Нон маҳсулотлари (оби нон, патир ва ҳ.к)


1 ўрин/

кунга


6000

1.13.

Уйда тайёрланган консерваланган маҳсулотлар, пазандалик маҳсулотлари ва уй шароитида тайёрланган қандолатчилик маҳсулотлари


1 ўрин/

кунга


15500

1.14.

Саноат йўли билан ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари


1 ўрин/

кунга


19000

Салқин ичимликлар


1 ўрин/

кунга


38000

1.15.

Миллий таомлар


1 ўрин/

кунга


17500

1.16.

Полиэтилен ва қоғоз пакетлар, саватлар ва посилка қутилар


1 ўрин/

кунга


8500

1.17.

Супурги


1 ўрин/

кунга


6000

1.18.

Тирик балиқ


1 ўрин/

кунга


14000

1.19.

Халқ ижодкорлиги, халқ ҳунармандчилиги ва косибчилик товарлари (6 кв. метргача)


1 ўрин/

кунга


14500

2.

Гўшт маҳсулотлари:

мол, қўй, чўчқа, парранда гўшти, жигар, думба ва ҳ.к.


1 ўрин/

кунга


19000

Тайёр пишган гўштли маҳсулотлар:

(қази, тил, янгилик, рулетлар, колбасалар ва х.к.)


1 ўрин/

кунга


25500

3.

Маҳсулотларни автомашиналардан сотиш:





енгил автомашиналардан


1 машина

26000

юк автомашиналаридан


1 машина

35500

тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан


1 машина

44500

маҳсулотларни ердан сотиш (савдо расталаридан ташқарида, махсус ажратилган жойларда) (6 кв. метргача)


1 ўрин/

кунга


28500

4.

Уй ҳайвонлари учун ем-озуқалар (ҳар бир тиркама ёки юк автомашинаси учун):

шрот, шелуха, комбикорма, пичан, сомон, гуруч ва маккажўхори пояси ва ҳ.к.


1 машина

17500

5.

Қурилиш материалларини coтиш:




5.1.

Бозорлар ва савдо комплекслари томонидан махсус ажратилган жойларда оғир ва катта ўлчамдаги қурилиш материалларини сотиш:





6 кв. метргача


1 ўрин/

кунга


25500

6 дан - 15 кв. метргача


1 ўрин/

кунга


38000

15 дан - 30 кв. метргача


1 ўрин/

кунга


50500

5.2.

Кичик ўлчамдаги қурилиш материаллари (майда ўлчамли), сантехника, ёритиш ускуналарини (люстра, светильниклар ва ҳ.к.) сотиш (6 кв. метргача)


1 ўрин/

кунга


19000

6.

Илгари фойдаланишда бўлган буюмлар ва эҳтиёт қисмларни сотиш:




6.1

Автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар


1 ўрин/

кунга


10500

6.2

Уй-рўзғор жиҳоз буюмлари ва кийим-кечаклар


1 ўрин/

кунга


7500

6.3

Ноёб ҳамда қадимий (антиквариат деб ҳисобланган) чинни ва биллур (хрусталь) буюмларни сотиш


1 ўрин/

кунга


16000

7.

Мол бозорига олиб кириладиган ҳар бир чорва моллари учун




7.1.

От, той, туя


1 бош

23500


бўталоқ, эшак


1 бош

19000

7.2.

Йирик шохли қорамол:





йирик шохли қорамол (шу жумладан сигир бузоғи билан)


1 бош

23500


бузоқ


1 бош

15500

7.3.

Майда шохли қорамол:





қўй, эчки (қўй қўзиси билан, эчки улоғи билан ва ҳ.к.)


1 бош

15500


қузи, улоқ


1 бош

9000

7.4.

Чўчқалар, чўчқа болалари


1 бош

15500

8.

Уй паррандалари: курка, товуқ, ўрдак, ғоз


1 бош

2000


товуқ, курка, ўрдак, ғоз жўжалари


10 бош

2000

9.

Итлар ва мушуклар


1 ўрин/

кунга


16500

10.

Манзарали қушлар ва балиқлар


1 ўрин/

кунга


22500

11.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар учун озуқалар ҳамда тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда


1 ўрин/

кунга


16500

12.

Итлар, мушуклар, манзарали қушлар ва балиқлар, шунингдек уларнинг озуқалари ва тегишли аксессуарлар ва буюмлар, бир жойда


1 ўрин/

кунга


16500

13.

Пойабзал таъмирлаш хизмати


1 ўрин/

кунга


7500

        

Изоҳ:


1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари билан савдо қилинганда, бир жой (савдо ўрни) ўлчами 1 - 1,2 погон метр деб белгиланади ва шу ўлчамдан ортиқ ўрин учун қўшимча равишда ҳар бир савдо ўрин учун белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.


2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари аралаш ҳолда сотилганда, тўлов сотиладиган маҳсулот турлари бўйича белгиланган энг юқори ставка бўйича ундирилади.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2019 йил 27 мартдаги

460-сонли қарорига

1.1-ИЛОВА



"Iste`molda bо`lgan transport vositalari va ehtiyot

qismlar Sergeli bozori" масъулияти чекланган жамияти

томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб

олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи

МИҚДОРЛАРИ

N

Кўрсатиладиган хизматлар турлари


Ўлчов

бирлиги


Тўлов

миқдори

(сўм

ҳисобида)


1.

Автотранспорт воситаларини сотиш учун сотув ҳудудларидан ҳафтанинг жума куни 17-00 дан якшанба куни 17-00 гача фойдаланганлиги учун ҳар бир автомобилдан ундириладиган тўлов (сутка):




1.1.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун усти ёпиқ сотиш жойларидан


1 дона

34000

1.2.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун усти очиқ сотиш жойларидан


1 дона

30500

1.3.

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситаларидан


1 дона

39000

1.4.

мотоцикл, мотореллер ва мопедлардан


1 дона

6000

1.5.

Велосипедлардан


1 дона

4000

2.

Ҳафтанинг якшанба куни 17-00 дан, жума куни 17-00 гача сотув ҳудудларидан фойдаланганлиги учун бир автомобилдан ундириладиган тўлов (1 кунга):




2.1.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун


1 дона

5000

2.2.

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари учун


1 дона

12000

3.

Бозор ҳудудида жойлашган автотранспорг воситаларини рўйхатдан ўтказиш бўлимига ҳужжатларни расмийлаштиришга ҳамда бошқа ҳудудларига (сотув худудларидан ташқари) хафтанинг барча кунлари кириш учун:




3.1.

енгил автомашиналар ва микроавтобуслар учун


1 дона

5000

3.2.

юк автомашиналари, автобуслар, тракторлар ва бошқа юк кўтарувчи транспорт воситалари учун


1 дона

12000

4.

Турғун савдо шаҳобчалари олдига автотранспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари ҳамда автошиналарни чиқариб дўкон ташқарисидаги бозор ҳудудидан фойдаланганлик (1,2x2 м. хажмдаги жой) учун


1 ўрин/

кунга

11000

4.1.

Истеъмолда бўлган эҳтгиёт қисмлар ва автошиналар билан ҳудуднинг белгиланган жойларда сотиш (1,2x5 м. хажмдаги жой) учун


1 ўрин/

кунга

11000

4.2.

Транспорт воситаларини ҳудудни белгиланган жойида кесиш ва эҳтиёт қисмларга бўлиш учун бир марталик тўлов


1 дона

20000

5.

Бозор балансидаги бино, иншоот ва қурилмалардан фойдаланганлиги учун ижара тўлови (1 ойга):




5.1.

Турғун савдо дўконлари учун


1 кв. метр

учун


41000

5.2.

Савдо дўконлари қаторларининг ўрта қисмидаги бурчагида (торец) жойлашган турғун савдо дўконлари учун


1 кв. метр

учун


60000

5.3.

Устахона (токар станоклари, автомобил ғилдиракларини таъмирлаш) сифатида фойдаланилаётган хоналар учун


1 кв. метр

учун


25500

5.4.

Банк касса шаҳобчалари учун


1 кв. метр

учун


45000

5.5.

Давлат нотариуси учун


1 кв. метр

учун


26000

5.6.

Офислар учун


1 кв. метр

учун


43000

5.7.

Маиший хизмат кўрсатиш хоналари

1 кв. метр

учун


20000

5.8.

Дорихона ва тиббий хизмат кўрсатиш хоналари учун


1 кв. метр

учун


25500

5.9.

Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчалари


1 кв. метр

учун


35000

5.10.

Умумий овқатланиш шохобчалари учун


1 кв. метр

учун


43000

5.11.

"Пайнет" хоналари учун


1 кв. метр

учун


110000

5.12.

Омбор сифатида ижарага бериладиган контейнерлар учун


1 кв. метр

учун


24000

5.13.

Музқаймоқлар савдоси учун (1 х 2 м. хажмдаги жой)


1 ўрин/

кунга


20000

5.14.

Донали таомлар (хот-дог, гамбургер, перожки, сомса ва х.к.) тайёрлаб сотиш учун (1 х 2 м. хажмдаги жой)


1 ўрин/

кунга


25000

6.

Хожатхона хизматидан фойдаланиш


1 марта

1000

7.

Аравачалар учун


1 кунга

22000

8.

Реклама ускуналаридан фойдаланганлик учун (1 кв. м)


1 кунга

1200

       





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2019 йил 27 мартдаги

460-сонли қарорига

1.2-ИЛОВА



"O`rikzor savdo kompleksi" масъулияти чекланган

жамияти томонидан кўрсатилган хизматлар учун

ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи

МИҚДОРЛАРИ

N

Кўрсатиладиган хизматлар турлари

Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1.

МЧЖ ҳудудларида жойлашган бино, иншоот ва қурилмалардан фойдаланганлиги учун ижара тўлови (1 кв. метр учун бир ойлик):



1.1.

Озиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари учун


91000

1.2.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари учун


72500

1.3.

2-қават ва бошқа шаҳобчаларда жойлашган савдо дўконлари учун


48000

2.

Омборхоналардан фойдаланганлик учун (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)



асосий бозор, ер тўла ва 2-қаватда


72000

шаҳобчаларда


35000

3.

Умумий овқатланиш шаҳобчалари учун (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)


60000

Донали таомлар (хот-дог, гамбургер, пирожки, сомса, музқаймоқ, салқин ичимликлар ва ҳ.к.) тайёрлаб сотиш учун 15 кв.м.гача (1 кв.м.га ойлик тўлов)


180000

4.

Банк-касса хизматлари учун биноларни ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)


66000

5.

Маиший ва хизмат кўрсатиш тармоқларини ижарага беришдан олинадиган ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)



5.1.

Сартарошхона, пайнет ва алоқа хизмати


66000

5.2.

Поликлиника


24000

6.

Бошқа турдаги мавсумий жойлар учун ("асал ярмаркаси", мактаб бозори ва ҳ.к.) (1 кв.м.га ойлик тўлов)


38000

7.

Реклама ускуналаридан фойдаланганлик учун ижара ҳақи (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)


36000

8.

Турғун савдо шахобчалари атрофидан кўргазма стендлар сифатида фойдаланганлик учун (1 кв.м. учун бир ойлик тўлов)


175000

     





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2019 йил 27 мартдаги

460-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни

ижарага бериш ва кўрсатиладиган хизматлар

учун ундириладиган тўловларининг

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Кўрсатиладиган хизматлар тури


Ўлчов бирлиги


Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1.

Инвентарларни ижарага бериш:




1.1.

Тош-тарозилар учун


l кунга

4000

1.2.

Катта юк тортиш тарозилари учун





150 кг. гача


1 кунга

14500


150 кг. дан 1500 кг. гача


1 кунга

21500

1.3.

Савдо жиҳозлари учун (болта, тахтакач, пичоқ, ўриндиқ, воронка, патнис, сават ва ҳ.к.) (бутун тўплам учун, тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)


1 кунга

4000

1.4.

Махсус уст-бош кийимлар учун (халат, этак, енглик) (бутун тўплам учун) (тўплам савдо фаолияти тури заруратидан келиб чиққан ҳолда аниқланади)


1 кунга

2000

1.5.

Маҳсулотлар учун брезент бериш


1 кунга

3500

1.6.

Аравачалар учун


1 кунга

22000

1.7.

Реклама жойлаштиришга ажратилган ер майдонидан фойдаланганлиги учун (1 кв.м)


1 кунга

6000

1.8.

Реклама ускуналаридан фойдаланганлик учун (1 кв.м)


1 кунга

1200

2.

Турғун савдо шаҳобчаларининг атрофидан кўргазма стендлар сифатида фойдаланганлик учун (фақат ноозиқ-овқат махсулотлари учун) (стенд юзасининг ҳар бир кв.м. учун)


1 кунга

1200

3.

Турғун савдо шаҳобчаларининг атрофидан маҳсулот кўргазмаси учун столлар ва шунга ўхшаш мосламалардан фойдаланганлиги учун (фақат ноозиқ-овқат махсулотлари учун) (мослама юзасининг ҳар бир кв.м. учун)


1 кунга

6000

4.

Кўрсатиладиган хизмат турлари:




4.1.

Қишлоқ хўжалик ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш:





совуткичларда (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)


1 кунга

8500


омборхоналарда, сақлаш камераларида (ҳар бир яшик, қоп ва ҳ.к. учун)


1 кунга

6000


бозор ҳудудидаги расталарда ва очиқ жойларда (савдо ўрни ҳисобидан)


1 кунга

3000

4.2.

Буюмларни омборларда сақлаш (бир 50 х 50 х 100 ўлчамдаги жой учун)


1 кунга

4500

4.3.

Маҳсулотларни тарозида тортиш:





катта юк тарозида


1 март тортиш


3500


йирик ва майда шохли қорамолни тортиш

1 марта тортиш


3500

4.4.

Автотарозилардан фойдаланиш:





юк кўтариш қуввати 5 тоннадан ортиқ бўлган тиркамали, ярим тиркамали юк автомашиналари ва автопоездлардан:





юк билан


1 марта ўлчаш

29000


юксиз


1 марта ўлчаш

22500


юк кўтариш қуввати 5 тоннагача бўлган тиркамали ва ярим тиркамали юк автомашиналаридан:





юк билан


1 марта ўлчаш

22000


юксиз


1 марта ўлчаш

15000


енгил автомашиналардан:





юк билан


1 марта ўлчаш

12000


юксиз


1 марта ўлчаш

7000


тиркамали енгил автомашиналардан:





юк билан


1 марта ўлчаш

14500


юксиз


1 марта ўлчаш

11500

4.5.

Меҳмонхона хизматидан фойдаланиш (1 та жой учун)


1 кунга

14500

4.6.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш учун:





енгил автомашиналар учун


20 минутгача


1500

40 минутгача


3000

1 соатгача


4000

2 соатгача


5000

3 соатгача


6000

4 соатгача


7000

4 соат ва ундан

ортиқ вақт учун


8000


юк автомобиллари учун


20 минутгача


3000

40 минутгача


4000

1 соатгача


5000

2 соатгача


6000

3 соатгача


7000

4 соатгача


8000

4 соат ва ундан

ортиқ вақт учун


9000

4.7.

Бозорларнинг ер тўла қисмида ташкил этилган автотранспорт воситаларини сақлаш учун


1 ой учун

180000

4.8.

Ҳожатхона хизматидан фойдаланиш


1 марта

1000

4.9.

Телефондан фойдаланиш


1 марта

1000

4.10

Радиоузел орқали эълон бериш


3 марта такрор

3000

5.

Бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кирувчи автотранспорт воситаларидан ундириладиган тўловлар:





1. Транспорт воситаларининг юк ортиш ва тушириш учун бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудига кириши (қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тушириш учун кирган автотранспорт воситалари бундан мустасно)





енгил автомобиллар учун


1 марта кириш

7500


юк автомобиллари учун


1 марта кириш

21500


2. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорларига юк ортиш учун кириш:





юк автомобилларига


1 марта кириш

18000


енгил автомобилларга


1 марта кириш

9000

      





Тошкент шаҳар ҳокимининг

2019 йил 27 мартдаги

460-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Бозорлар ва савдо комплекслари

балансидаги бино ва иншоотлардан

фойдаланганлик учун ижара тўловлари

МИҚДОРЛАРИ


(1 кв.м. учун бир ойлик минг сўм ҳисобида)

N

Бозорлар ва савдо комплекслари номи

Озиқ-

овқат

маҳсу-

лотлари

сотиш

учун


Ноозиқ-

овқат

маҳсу-

лотлари

сотиш

учун

Умумий

овқат-

ланиш

тармоқ-

лари

учун


Маиший

химат

кўрса-

тиш

тармоқ-

лари

учун

Бошқа

турда-

гилар

учун

(омбор,

офис,

дори-

хона,

пайнет

ва ҳ.к.)


1.

Авиасозлар деҳқон бозори


42,0

52,0

49,0

24,0

23,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


38,0

45,0

43,0

17,0

18,0

2.

Аския деҳқон бозори


42,0

51,5

49,0

17,0

21,0

3.

Чилонзор деҳқон бозори


42,0

51,5

49,0

17,0

24,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


38,0

45,0

43,0

17,0

18,0

4.

Миробод деҳқон бозори


54,0

66,0

63,0

33,0

43,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган ҳамда асосий бозордаги 100 та дўкон


48,0

46,0

44,0

24,0

29,0

5.

Наврўз деҳқон бозори


41,0

46,5

50,0

22,0

34,5

6.

Олой деҳқон бозори


42,0

84,0

49,0

34,0

27,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


38,0

43,0

43,0

17,0

17,0


"Anglesey food" Ш/К


36,0

36,0

36,0

36,0

36,0

7.

Сирғали деҳқон бозори


40,0

46,0

49,0

17,0

24,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


38,0

45,0

43,0

17,0

18,0

8.

Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори


50,0

50,0

45,0

21,0

30,0

38,0*


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


39,0

44,0

44,0

17,0

18,0

9.

Фарҳод деҳқон бозори


42,0

52,0

49,0

25,0

24,0

10.

Эски-жўва деҳқон бозори


50,0

52,0

49,0

35,0

37,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


38,0

45,0

43,0

17,5

18,0

11.

Юнусобод деҳқон бозори


57,0

59,0

49,0

35,0

36,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


38,0

45,0

43,0

17,0

18,0

12.

Қора-қамиш деҳқон бозори


40,0

46,0

49,0

17,0

18,0

13.

Қуйлиқ деҳқон бозори


65,0

68,0

65,0

44,0

42,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


38,0

45,0

43,0

17,0

18,0

14.

Чилонзор буюм савдо комплекси


54,0

55,0

53,0

44,0

36,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


38,0

45,0

43,0

17,0

18,0

15.

Чор-Су буюм савдо комплекси


50,0

51,5

49,0

34,0

27,0

16.

Паркент универсал савдо комплекси


50,0

50,0

49,0

24,0

24,0


Биноларнинг 2-қаватида ва ертўла қисмида жойлашган


38,0

44,0

43,0

17,0

18,0

17.

Янгиобод ихтисослашган бозори


41,0

45,0

48,0

20,0

40,0

18.

Бек тўпи савдо комплекси


38,0

45,0

43,0

17,0

18,0

       

Изоҳ: *) "Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори"да қишлоқ хўжалик махсулотлари (шу жумладан, тропик ва цитрус мевалари) савдоси учун.






Тошкент шаҳар ҳокимининг

2019 йил 27 мартдаги

460-сонли қарорига

4-ИЛОВА



Умумий фойдаланиладиган

обьектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган

мажбурий хизматлар (асфальтланган ва брусчатка

ётқизилган йўлаклар, тротуарлар, кириш ва чиқиш

жойлари, ер ости ва ер усти канализация лотоклари,

ички ва ташки ёритиш тармоқлари ва иншоотлари,

ичимлик сувининг санитар-техник бўғинлари, умумий

ҳудудни қуриқлаш ва тозалаш, маиший ва мева-сабзавот

маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш,

ташқи мухандислик-коммуникация иншоотлари)*

МИҚДОРИ


Бозорлар ва савдо комплекслари номи


Ўлчов бирлиги

(ойлик тўлов)


Тўлов миқдори

(сўм ҳисобида)


1. "Авиасозлар деҳқон бозори"


2. "Чилонзор буюм савдо комплекси"


3. "Чор-су буюм савдо комплекси"


4. "Паркент универсал савдо комплекси"


5. "Iste`molda bo`lgan transport vositalari va ehtiyot qismlar Sergeli bozori"


1 кв. метр учун

13000

Қолган барча бозорлар ва савдо комплекслари


1 кв. метр учун

6500

        

Изоҳ: *) Ушбу хизматлар бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги бино ва иншоотлар мулкдорларига кўрсатилади ҳамда улар учун кадастр ҳужжатларида кўрсатилган эгаллаган ер майдонларидан келиб чиқиб ҳақ тўланади. Бунда маиший ва мева-сабзавот маҳсулотларининг чиқиндиларини йиғиш ва олиб чиқиш хизматлари учун бино ва иншоотлар мулкдорлари томонидан мазкур турдаги хизматларни кўрсатувчи ташкилотларга қўшимча тўловлар амалга оширилмайди.



"Тошкент оқшоми", 2019 йил 29 март