Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 07.08.2018 й. 230-сон "Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.08.2018 й. 3063-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.08.2018 й.
N 3063
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ЛОЙИҲА
БОШҚАРУВИ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ
ДИРЕКТОРИНИНГ
07.08.2018 й.
N 230
БУЙРУҒИ
Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2018 йил 1 июндаги ПҚ-3764-сон қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ш. Садиков
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 29 август
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 30 август, 35-сон, 719-модда