Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 26.07.2019 й. 2625-III/ҚҚ-571-III-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашувчи комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қўшма қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИ КЕНГАШИНИНГ

26.07.2019 й.

N 2625-III


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ

КЕНГАШИНИНГ

26.07.2019 й.

N ҚҚ-571-III


ҚЎШМА ҚАРОРИ



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ

ҲУЗУРИДАГИ СУД ҲОКИМИЯТИ МУСТАҚИЛЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШГА КЎМАКЛАШУВЧИ КОМИССИЯ

ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашувчи комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 2 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашувчи комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2309-III/ҚҚ-502-Ш-сонли Қўшма қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил N 2, 152-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатасининг Спикери

Н. Исмоилов

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенатининг Раиси

Т. Нарбаева

   





Қўшма қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги

Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга

кўмаклашувчи комиссия

ТАРКИБИ

Комиссия раиси


Нарбаева Танзила Камаловна

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси


Комиссия раисининг ўринбосари


Абдусатторов Тўлқин Сайфуллаевич

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси


Комиссия аъзолари:


Хакимов Рахим Расулжонович

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори


Арипов Даврон Раҳимович

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари


Тухташев Шерзод Азимович

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси


Полванов Шуҳрат Тагаймуратович

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси


Хамраев Алишер Шоназарович

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси


Мамаджанов Шухрат Муратович

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси


Дадаходжаев Фаррух Саидахмедович

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси


Саидов Рузи Туйчиевич

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари


Чўллиев Шухрат Аскарович

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари


Расулов Бойматжон Эркинович

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор


Сидикова Энахон Абдурахимовна

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси


Абраров Исломиддин Джамолович

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси


Варисова Максуда Азизовна

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзоси.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 август