Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 й. 828-сон "Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.09.2019 й.
N 828
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ
ТУРИЗМ САЛОҲИЯТИДАН САМАРАЛИ
ФОЙДАЛАНИШ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР
ТЎҒРИСИДА
Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, нуфузли халқаро тадбирларни ўтказиш ва хорижий мамлакатлардан кўплаб меҳмонларни қабул қилишга ҳудудни тайёрлаш, замонавий туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш ва туристлар учун янги дам олиш масканларини барпо этиш, ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти ва даромад базасини кенгайтириш, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар
2019-2022 йилларда Самарқанд вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари 1-иловага мувофиқ;
Самарқанд вилоятида туризмни янада ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;
Халқаро молия институтлари, шу жумладан Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Самарқанд вилояти бўйича истиқболли инвестиция лойиҳалари рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Самарқанд вилоятида автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва туризм маршрутлари бўйича пиёдалар кўчаларини қуриш объектларининг рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматовга - Самарқанд вилоятида транспорт ва муҳандислик коммуникацияларини ривожлантириш тадбирларининг самарали амалга оширилиши;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимовга - Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича мақсадли параметрлар ва вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши;
Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимовга - туризм инфратузилмаси объектларини қуриш учун ер участкаларининг ўз вақтида ажратилиши, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланишини таъминлаш бўйича жавобгарлик юклансин.
3. Белгилансинки, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар, шу жумладан буфер зоналардан ташқари, Самарқанд шаҳридаги ер участкалари меҳмонхоналар қуриш учун жисмоний ва юридик шахсларга "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукицон орқали тақдим этилади ва қуйидаги инвестиция мажбуриятлари юкланади:
майдони 6 сотихдан 15 сотихгача бўлган ер участкасини ажратишда инвесторга 50 та хонадан кам бўлмаган меҳмонхона қуриш;
майдони 15 сотихдан 30 сотихгача бўлган ер участкасини ажратишда ҳолатда - 100 хонадан кам бўлмаган меҳмонхона;
50 сотих ва ундан ортиқ майдонга эга ер участкасини ажратишда - 200 та хонадан кам бўлмаган, 3-5 юлдузли тоифадаги стандартларга мос келадиган меҳмонхона қуриш юкланади.
4. Белгилансинки, Самарқанд шаҳрининг қуйидаги асосий кўчаларида хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда, 2019-2021 йилларда туризм инфратузилмаси ташкил қилинади:
"Университет" хиёбони - пиёдалар учун аллея ва туристлар дам олиши учун шароит яратиш ("WI-FI" зоналар, замонавий ёритиш, велойўлак ва югуриш учун йўлаклар ва бошқалар);
Ислом Каримов кўчаси - пиёдалар аллеясини миллий усулда ва ўрта асрлар руҳида ободонлаштириш;
Алишер Навоий ва Пушкин кўчалари - мусиқачилар, рассомлар, кўча актёрлари ва тез овқатланиш нуқталари билан бирга пиёдалар аллеясини ташкил этиш;
Орзу Маҳмудов кўчаси - гастрономик туризмни ривожлантириш бўйича махсус ҳудуд ташкил қилиш, хусусан, турли мамлакатлар таомлари тайёрланадиган овқатланиш нуқталарини ташкил қилиш ва уларни тунги вақтда ҳам ишлашини таъминлаш.
5. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси уч ой муддатда Самарқанд шаҳридаги асосий кўчаларда туризм инфратузилмасини ташкил этиш бўйича мастер-режалар ишлаб чиқилишини таъминласин.
Самарқанд вилояти ҳокимлиги мастер-режалар ишлаб чиқилганидан сўнг бир ой муддатда уларни хусусий инвесторларнинг энг яхши таклифларини белгиланган тартибда танлаб олиш ва муҳандислик ҳамда коммуникация тармоқларига улашни таъминлаш орқали амалга оширилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фанлар академияси, Маданият вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг:
Амир Темурнинг "Боғи баланд" ва "Боғи Шамол" боғлари жойлашган жойини аниқлаш орқали хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда, уларни қайта ташкил этиш ва тарихий қиёфасини қайта тиклаш;
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Амир Темурнинг 12 та боғи ҳақидаги ахборотни улар жойлашган жойи, ҳар бир боғнинг хусусиятлари, майдони, яратилиш тарихини ёритувчи интерфаол хариталар ишлаб чиқиш;
Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ЮНЕСКО билан келишилган ҳолда, "Шероз қалъа" (Булунғур тумани), "Добусия" (Пахтачи тумани), Ревдат шаҳарчаси - Кофир қалъа (Самарқанд тумани), Афросиёб шаҳарчасидаги (Самарқанд шаҳри) археологик ёдгорликларни реставрация қилиш;
археологик ёдгорликлар ҳудудида давлат-хусусий шериклик шартлар асосида "очиқ осмон остидаги" музейларни ташкил қилиш ва ташриф буюрувчиларни электрон ҳисобга олиш тизимларини жорий этиш, қурилиш ишларини амалга оширмасдан санитария-гигиена пунктларини, шунингдек, сувенир маҳсулотлар сотилишини ташкил ташқил қилиш.
7. Тажриба сифатида уч йил муддатга шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2020 йил 1 январдан:
а) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан Самарқанд вилояти маданий мерос объектлари ва меъморий ёдгорликларига кириш жойларига электрон ҳисоблаш тизимларига эга замонавий турникетларни танлов асосида сотиб олинади, монтаж қилинади ва ўрнатилади;
б) Самарқанд вилоятининг маданий мерос объектлари ва меъморий ёдгорликлари объектларида чипталар айламасининг ягона электрон тизими асосида электрон билетлар сотилишидан тушган пул маблағларини тақсимлаш механизми жорий этилади, унга кўра 2018 йил якунлари бўйича тушган маблағлар, ушлаб қолиниб, баланс сақловчилар ҳисоб-рақамларига йўналтирилгандан сўнг қуйидаги тартибда тақсимланади:
25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига объектни реконструкция ва реставрация қилиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш учун;
25 фоизи - баланс сақловчиларнинг ҳисобрақамига объект ҳудудида ободонлаштириш ишларини ўтказиш ва қулай шароитлар яратиш учун;
50-фоизи - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини намойиш этиш учун;
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тажриба якунлари бўйича уч ой муддатда ушбу механизмни республиканинг бошқа ҳудудларидаги маданий мерос объектлари ва меъморий ёдгорликларида жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутилган таклифни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритисин:
Самарқанд вилоятининг эшкак эшиш каналига туташ ҳудудни замонавий комплекс инфратузилма ва туристик зоналар, шу жумладан дам олиш зоналари, меҳмонхоналар, болалар майдончалари, сузиш ҳавзаларини яратиш билан биргаликда реконструкция қилиш;
"Имом Ал-Бухорий" мажмуасига туташ ҳудудларни туризм инфратузилмасини қуриш, шунингдек, зиёратчилар ва туристлар учун қўшимча қулайликлар, шу жумладан "ҳалол" стандарти бўйича умумий овқатланиш объектлари, диний маросимлар ва дам олиш учун жойлар яратиш билан биргаликда ривожлантириш;
"Алпомиш" заводи (собиқ "Красный двигатель") ҳудудида замонавий дам олиш ва кўнгил очар индустрияга эга "Туристик маркази"ни фақат ЮНЕСКОнинг розилиги олингандан сўнг ташкил этиш.
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Самарқанд вилоятида туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантиришга қаратилган устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банкларига халқаро молия институтларининг 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияларини жалб қилиш масаласини икки ой муддатда ишлаб чиқсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
а) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда:
истиқболли йўналишлар бўйича мавжуд туризм эҳтиёжидан келиб чиқиб, хорижий авиакомпаниялар билан янги авиақатновлар очиш тўғрисида музокаралар ўтказиш;
маҳаллий ва хорижий туристик компаниялар буюртманомаларига асосан "Самарқанд" халқаро аэропортида хорижий туристларни ташиш учун чартер рейсларни амалга оширишни ташкил қилиш;
б) "Uzbekistan Airports" АЖ ва "Uzbekistan Airways" АЖ билан биргаликда Самарқанд шаҳрига МДҲ, ХХР, Индонезия, БАА, Бангладеш, Япония, Жанубий Корея ва Европа мамлакатларидан туристлар оқимни кўпайтириш учун авиамаршрутлар ишлаб чиқиш;
в) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Қурилиш вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Самарқанд шаҳрида арқонли йўл қуриш концепциясини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. "Регистон" ансамблини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш дирекцияси Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 октябрдан бошлаб:
Туризм мавсуми давомида "Регистон" комплексининг ҳар куни соат 7:00 дан (март-ноябрь) 24:00 гача иш режими ўрнатилишини;
туристлар учун туризм хизматларини монетизациялашга қаратилган тегишли хизматлар ташкил этилишини (театр шоуларни ташкил қилиш, хаво шарида экскурсия, ансамбль тарихи хақида қисқа метражли фильмлар намойиши ва бошқалар);
туризм хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш мақсадида, объект ҳудудида ахборот кўрсаткич белгилари ўрнатилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Самарқанд вилоятининг маданий мерос объектлари ва меъморий ёдгорликларига электрон чипталар бўйича кириш режимига риоя этилишини назорат қилиш ва турникетларлардан ўтишда инсон омилининг бартараф этилиши;
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан биргаликда "Регистон" ансамблида лазерли "3D-mapping" намойиши вақтида жамоат тартибини муҳофаза қилиши ташкил этилишини таъминласин.
13. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Маданият вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда уч ой давомида:
мавсум бўлмаган даврда (20 ноябрдан 20 февралгача) республика фуқаролари учун нарх белгилаш қайта кўриб чиқилиши ва чегирмалар тизимини жорий этиш;
Самарқанд шаҳрининг маданий мерос объектлари ва меъморий ёдгорликларнинг соат 22:00 гача ишлашини таъминлаш орқали иш вақтини қайта кўриб чиқиш бўйича чоралар кўрсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажарилиши юзасидан тегишли давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.
15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорга 4-иловада назарда тутилган Самарқанд вилоятида туризм маршрутлари бўйича автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва пиёдалар кўчаларини қуришга доир инвестиция таклифлари икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.
16. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туристларни кенг жалб қилиш учун уч ой муддатда:
Амир Темурнинг 12 боғи жойлашган тарихий жойлар;
"Шероз қалъа" (Булунғур тумани), "Добусия" (Пахтачи тумани), Ревдат шаҳри - Кофир қалъаси (Самарқанд тумани), Афросиёб шаҳарчаси (Самарқанд шаҳри) археологик ёдгорликларини туристик йўналишларга киритиш чораларни кўрсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда таклифлар киритсин.
Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-хуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалри бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 30 сентябрдаги
828-сон қарорига
1-ИЛОВА
2019-2022 йилларда Самарқанд вилоятида
туризм соҳасини ривожлантиришнинг
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р |
Кўрсаткичлар |
2019 й. |
2020 й. |
2021 й. |
2022 й. |
1. |
Ички ташриф буюрувчилар (минг киши йилига)
|
2 500 |
2 800 |
3 100 |
3 500 |
2. |
Хорижий туристлар сони (минг киши йилига)
|
509 |
720 |
950 |
1 200 |
3. |
Туризм хизматлари экспорти (млн АҚШ доллари)
|
139 |
224 |
360 |
558 |
4. |
Меҳмонхоналар ва шу каби жойлаштириш воситалари сони (дона)
|
150 |
180 |
200 |
250 |
5. |
Жойлаштириш воситаларидаги хоналар сони (бирлик)
|
3 425 |
3 772 |
4 280 |
4 700 |
6. |
Жойлаштириш воситаларидаги ўринлар сони (бирлик)
|
4 891 |
5060 |
5150 |
6150 |
7. |
Меҳмон уйлари сони (нафар)
|
150 |
230 |
250 |
300 |
8. |
Туроператорлар сони (нафар)
|
170 |
195 |
230 |
270 |
2019 йил 30 сентябрдаги
828-сон қарорига
2-ИЛОВА
Самарқанд вилоятида туризмни янада
ривожлантириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
2019 йил 30 сентябрдаги
828-сон қарорига
3-ИЛОВА
Халқаро молия институтлари, шу жумладан
Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари
ҳисобидан молиялаштириладиган Самарқанд вилояти
бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларининг
РЎЙХАТИ
Т/р |
Лойиҳа ташаббускори |
Лойиҳа номи |
Лойиҳа қуввати (ўрин) |
Умумий қиймати (млн сўм) |
Шу жумладан:
|
Иш ўринлари |
Топшириш муддати |
||
ўз маблағлари (млн сўм) |
банк кредитлари (минг АҚШ доллари)
|
бошқа манбалар (млн сўм) |
|||||||
ЖАМИ ТАКЛИФЛАР (79 та ЛОЙИҲА)
|
9 466 |
1 036 181 |
112 823 |
98 680 |
700 |
2 595 |
|||
I. МЕҲМОНХОНАЛАР ЛОЙИҲАЛАРИ (51 та ЛОЙИҲА)
|
5 988 |
842 038 |
107 663 |
78 500 |
400 |
1 587 |
|||
Самарқанд шаҳрида
|
1 736 |
143 728 |
51 350 |
9 880 |
406 |
||||
1. |
"Хабиб Лаззат Престиж" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
50 |
9 362 |
4 500 |
520 |
15 |
2020 йил 1 чорак |
|
2. |
"Империал-777" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
200 |
3 740 |
400 |
25 |
2020 йил 1 чорак |
||
3. |
"Абдувалиев Савлатбек" ХК |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
60 |
2 150 |
230 |
12 |
2020 йил 1 чорак |
||
4. |
"Гаффаров Фаррух" ХК |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
100 |
10 740 |
7 000 |
400 |
20 |
2020 йил 2 чорак |
|
5. |
"Мунисбек Голдгруп" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
50 |
4 150 |
2 000 |
230 |
10 |
2020 йил 2 чорак |
|
6. |
"Sole Vita" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
100 |
12 805 |
10 000 |
300 |
30 |
2021 йил 1 чорак |
|
7. |
"Браво Мадад" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
160 |
17 450 |
8 100 |
1 000 |
20 |
2020 йил 2 чорак |
|
8. |
"Фозилов Рушан" ХК |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
50 |
7 272,5 |
4 000 |
350 |
20 |
2021 йил 2 чорак |
|
9. |
"Райхон Тур бизнес" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
50 |
4 675 |
500 |
30 |
2020 йил 4 чорак |
||
10. |
"Парвиз проект сервис" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
100 |
2 089,5 |
500 |
170 |
36 |
2020 йил 3 чорак |
|
11. |
"Verest Vert" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
200 |
13 275 |
8 600 |
500 |
40 |
2021 йил 2 чорак |
|
12. |
"Самарканд Бахт Сервис" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
65 |
19 650 |
950 |
2 000 |
15 |
2020 йил 4 чорак |
|
13. |
"Samarqand savdo IND" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
50 |
2 870 |
1 000 |
200 |
15 |
2020 йил 4 чорак |
|
14. |
"Asrerisk Samarkand" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
64 |
4 207,5 |
450 |
16 |
2020 йил 4 чорак |
||
15. |
"Лола Бегим плюс" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
50 |
1 870 |
200 |
15 |
2020 йил 4 чорак |
||
16. |
"Хакимов Амриддин" ХК |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
50 |
1 870 |
200 |
15 |
2020 йил 4 чорак |
||
17. |
"Насриддинов Умид" ХК (Boutique Hotel) |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
37 |
2 448 |
1 700 |
80 |
10 |
2020 йил 4 чорак |
|
18. |
"Саттаров Строй групп" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
240 |
20 700 |
2 000 |
2 000 |
50 |
2021 йил 3 чорак |
|
19. |
"Brothers travel service" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
60 |
2 402,5 |
1 000 |
150 |
12 |
2020 йил 4 чорак |
|
Янги меҳмонхоналар ташкил этиш, шаҳар ва туманларда жойлаштириш воситалари қувватини ошириш
|
4 252 |
698 310 |
56 313 |
68 620 |
400 |
1 181 |
|||
20. |
"Лазизбек Тахмина" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
40 |
3 870 |
2 000 |
200 |
15 |
2020 йил 3 чорак |
|
21. |
"Самарканд миллий уйи" оилавий корхонаси |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш, этник марказ ташкил этиш
|
30 |
2 570 |
700 |
200 |
20 |
2020 йил 3 чорак |
|
22. |
"Maroqand gold building" МЧЖ |
Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш
|
58 |
5 675 |
1 000 |
500 |
40 |
2020 йил 4 чорак |
|
23. |
"Пойтахт мавзеси" МЧЖ |
Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш
|
80 |
19 095 |
9 745 |
1 000 |
20 |
2020 йил 4 чорак |
|
24. |
"Аuto Ubek" МЧЖ |
Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш
|
40 |
21 700 |
3 000 |
2 000 |
40 |
2020 йил 3 чорак |
|
25. |
"Шухрат Гарант Экспорт" МЧЖ |
Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш
|
100 |
1 870 |
200 |
50 |
2021 йил 3 чорак |
||
26. |
"Sochak Export Enterprises" қўшма корхонаси |
Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш
|
150 |
21 700 |
3 000 |
2 000 |
120 |
2020 йил 3 чорак |
|
27. |
"Хаn Gold" МЧЖ |
Туристик хизматлар мажмуини кўрсатиш
|
40 |
21 700 |
3 000 |
2 000 |
60 |
2020 йил 3 чорак |
|
28. |
"Икроми Илхом савдо курилиш сервис" МЧЖ |
Туристик хизматлар мажмуини кўрсатиш
|
40 |
2 741,5 |
1 526 |
130 |
20 |
2020 йил 2 чорак |
|
29. |
"Каримов Иброҳим" ЯТТ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
60 |
1 247 |
312 |
100 |
10 |
2020 йил 2 чорак |
|
30. |
"Алибек Лазизбек авто техсервис" ХК |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
50 |
9 850 |
500 |
1 000 |
8 |
2020 йил 3 чорак |
|
31. |
"Қоратош меъмори" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
40 |
267 |
80 |
20 |
10 |
2020 йил 3 чорак |
|
32. |
"Строй град" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
65 |
13 155 |
1 000 |
1 300 |
15 |
2020 йил 4 чорак |
|
33. |
"Нагматов Обруйжон Обиджон угли" ХК |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
40 |
1 452,5 |
50 |
150 |
5 |
2020 йил 2 чорак |
|
34. |
"Narpay Elita Don" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
54 |
21 700 |
3 000 |
2 000 |
20 |
2021 йил 2 чорак |
|
35. |
"Narpay Iftixor sanoati" МЧЖ |
Туристик хизматлар мажмуини кўрсатиш
|
80 |
21 700 |
3 000 |
2 000 |
30 |
2020 йил 3 чорак |
|
36. |
"Oqtosh Diyorbek Nur" МЧЖ |
Туристик хизматлар мажмуини кўрсатиш
|
80 |
21 700 |
3 000 |
2 000 |
20 |
2020 йил 4 чорак |
|
37. |
"Хўжақулов Санжар" ХК |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш, соғломлаштириш марказини ташкил этиш
|
80 |
1 822 |
700 |
120 |
15 |
2020 йил 3 чорак |
|
38. |
"Эргаш хожи ота" даволаш маркази |
Тиббий туризм, соғломлаштириш марказини ташкил этиш
|
80 |
7 272,5 |
4 000 |
350 |
15 |
2020 йил 3 чорак |
|
39. |
"Назар ота родон сувлари" МЧЖ |
Тиббий туризм, соғломлаштириш марказини ташкил этиш
|
40 |
5 202,5 |
3 800 |
150 |
20 |
2020 йил 3 чорак |
|
40. |
"Gmfr-Al-Bukhariy" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
150 |
19 700 |
1 000 |
2 000 |
30 |
2021 йил 3 чорак |
|
41. |
"Arafat Furor" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
150 |
19 700 |
1 000 |
2 000 |
30 |
2021 йил 3 чорак |
|
42. |
"Savob Group" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
150 |
19 700 |
1 000 |
2 000 |
30 |
2021 йил 3 чорак |
|
43. |
"Al-Bukhari Hotels" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
150 |
19 700 |
1 000 |
2 000 |
30 |
2021 йил 3 чорак |
|
44. |
"Шодлик" ХК |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
65 |
11 350 |
2 000 |
1 000 |
15 |
2020 йил 2 чорак |
|
45. |
аниқлаштирилмоқда |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
2 000 |
374 000 |
40 000 |
400 |
2022 йил 1 чорак |
||
46. |
"Tour Orient & Travel" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
50 |
7 675 |
3 000 |
500 |
20 |
2020 йил 3 чорак |
|
47. |
"Зулфия гранд" фермер хўжалиги |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш, гастрономик туризмни ривожлантириш
|
54 |
9 850 |
100 |
1 000 |
400 |
25 |
2021 йил 2 чорак |
48. |
"Хасанов Сафарали" ХК |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш
|
20 |
2 109 |
800 |
140 |
7 |
2020 йил 1 чорак |
|
49. |
"Абдунаби Маиший сервис" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш, дам олиш зонасини ташкил этиш
|
80 |
2 202,5 |
800 |
150 |
10 |
2021 йил 2 чорак |
|
50. |
"Очилов Сайхун" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш, дам олиш зонасини ташкил этиш |
100 |
3 150,5 |
1 000 |
230 |
20 |
2021 йил 3 чорак |
|
51. |
"Бизнес Пакет" ХК |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш |
36 |
2 883 |
1 200 |
180 |
11 |
2020 йил 2 чорак |
|
II. ЭКОТУРИЗМ ВА ДАМ ОЛИШ ЗОНАЛАРИ
|
1 550 |
128 040 |
2 600 |
13 400 |
150 |
715 |
|||
52. |
"Сой жилвалари" МЧЖ |
Меҳмонхона хизматларини кўрсатиш ва экотуризм |
70 |
2 805 |
300 |
40 |
2020 йил 2 чорак |
||
53. |
"Алибекова Сайёра" ХК |
Дам олиш зонасини ташкил этиш ва туристик хизматлар кўрсатиш |
60 |
1 870 |
200 |
25 |
2021 йил 3 чорак |
||
54. |
"Sam Yoqut Nur" ФХ |
"Registon" экобоғини ташкил этиш
|
150 |
5 675 |
1 000 |
500 |
40 |
2021 йил 2 чорак |
|
55. |
"Зарафшон МТБ" ДУК |
Экотуристик хизматлар кўрсатиш
|
65 |
18 700 |
2 000 |
50 |
2021 йил 2 чорак |
||
56. |
"Экотур Самарқанд" МЧЖ |
Экотуристик хизматлар кўрсатиш
|
75 |
1 870 |
200 |
15 |
2020 йил 3 чорак |
||
57. |
"Баҳор Парки" МЧЖ |
Экотуристик хизматлар кўрсатиш
|
150 |
2 170 |
300 |
200 |
10 |
2020 йил 3 чорак |
|
58. |
"Оқсой ХД" МЧЖ |
Осма дор йўлини қуриш, эко ва қишлоқ туризми
|
100 |
14 025 |
1 500 |
30 |
2021 йил 3 чорак |
||
59. |
"I Tur continental-SEN" МЧЖ |
"Ёшлик" турбазаси ўрнида экотуристик мажмуа ва дам олиш зонаси ташкил этиш
|
300 |
18 850 |
2 000 |
150 |
150 |
2021 йил 2 чорак |
|
60. |
"Original Maks Luks" ФХ |
Экотуристик хизматлар кўрсатиш
|
100 |
18 700 |
2 000 |
60 |
2020 йил 3 чорак |
||
61. |
"Музаффар Холик Шахноз" оилавий корхонаси |
Экотуристик хизматлар кўрсатиш
|
150 |
18 700 |
2 000 |
100 |
2020 йил 2 чорак |
||
62. |
"Billura" МЧЖ |
Оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш, экотуристик хизматлар кўрсатиш
|
100 |
3 337,5 |
1 000 |
250 |
15 |
2021 йил 2 чорак |
|
63. |
"Ургут Экокристал" МЧЖ |
Экотуристик хизматлар кўрсатиш
|
60 |
2 637,5 |
300 |
250 |
10 |
2020 йил 3 чорак |
|
64. |
"Bro Beans" |
Экотуристик хизматлар кўрсатиш
|
170 |
18 700 |
2 000 |
170 |
2020 йил 4 чорак |
||
III. ТРАНСПОРТ И ЛОГИСТИКА
|
1 458 |
29 512,5 |
60 |
3 150 |
78 |
||||
65. |
"Star Line" МЧЖ |
Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш
|
240 |
4 675 |
500 |
12 |
2020 йил 3 чорак |
||
66. |
"Twelve Stars" МЧЖ |
Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш
|
120 |
1 870 |
200 |
6 |
2020 йил 3 чорак |
||
67. |
"Muxto Nur Trans Service" МЧЖ |
Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш
|
160 |
3 740 |
400 |
8 |
2020 йил 3 чорак |
||
68. |
"Kruiz Tur" МЧЖ |
Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш
|
80 |
1 402,5 |
150 |
4 |
2020 йил 2 чорак |
||
69. |
"Uko Global Light" МЧЖ |
Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш
|
120 |
2 337,5 |
250 |
6 |
2021 йил 2 чорак |
||
70. |
"Farizjon Trans Elita" МЧЖ |
Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш
|
160 |
3 272,5 |
350 |
8 |
2021 йил 2 чорак |
||
71. |
"Xamro Honim" МЧЖ |
Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш
|
320 |
6 545 |
700 |
16 |
2021 йил 3 чорак |
||
72. |
"Golden Will travel" МЧЖ |
Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш
|
98 |
1 870 |
200 |
5 |
2020 йил 2 чорак |
||
73. |
"Zebo-F" МЧЖ |
Туристик хизматлар комплексини кўрсатиш
|
80 |
1 870 |
200 |
5 |
2020 йил 2 чорак |
||
74. |
"Venetsiya lux" МЧЖ |
Туристик хизматлар мажмуини кўрсатиш
|
80 |
1 930 |
60 |
200 |
8 |
2020 йил 2 чорак |
|
IV. ТЕМАТИК БОҒЛАР ВА БОШҚА ДАМ ОЛИШ ЖОЙЛАРИ
|
470 |
36 590,5 |
2 500 |
3 630 |
150 |
215 |
|||
75. |
"LEGO BUILDING DIAMOND" қўшма корхонаси |
Карвон-сарой, тематик боғ ташкил этиш
|
200 |
19 350 |
500 |
2 000 |
150 |
150 |
2021 йил 2 чорак |
76. |
"Абсолют строй" МЧЖ |
Астрономик марказ ташкил этиш
|
50 |
7 545 |
1 000 |
700 |
10 |
2021 йил 2 чорак |
|
77. |
"Ходжиев Махмуджон" ХК |
"Silk Road Bazaar" марказини ташкил этиш
|
20 |
4 207,5 |
450 |
15 |
2020 йил 2 чорак |
||
78. |
"Нажмиддин балиқчилик" МЧЖ |
Соғломлаштириш маркази ва мотел ташкил этиш
|
200 |
3 337,5 |
1 000 |
250 |
20 |
2020 йил 2 чорак |
|
79. |
"Gold Trаvel" МЧЖ |
"Эски маҳалла" лойиҳасини амалга ошириш
|
2 150,5 |
230 |
20 |
2020 йил 2 чорак |
*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарорига асосан тузилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш томонидан зарур ҳолларда ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиш мумкин.
2019 йил 30 сентябрдаги
828-сон қарорига
4-ИЛОВА
Самарқанд вилоятидаги туризм маршрутлари бўйича
автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва
пиёдалар кўчаларини қуриш объектларининг
РЎЙХАТИ
Т/р |
Автомобиль йўллари ва пиёдалар кўчаларининг номи |
Жами (км) |
Шу жумладан
|
Сумма (млн сўм) |
|
2020 й. |
2021 й.
|
||||
Жами: |
141,4 |
129 |
12,4
|
100 358 |
|
Автомобиль йўллари |
|||||
1. |
Зарафшон миллий боғи орқали Самарқанд ш.-Жомбой туманига олиб борувчи М-39 йўлини реконструкция қилиш.
|
2,2 |
2,2 |
1 320 |
|
2. |
Сиёб бозори бўйлаб Шоҳи Зинда кўчаси автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
0,3 |
0,3 |
180 |
|
3. |
Нуробод туманидаги "Ҳазрати Довуд" ғорига олиб борувчи автомобиль йўллларини таъмирлаш ва йўл белгиларини ўрнатиш.
|
6 |
6 |
3 600 |
|
4. |
Самарқанд вилояти "Буз" қишлоғида жойлашган Чинарас сайёҳлик мажмуасигача бўлган автомобил йулига асфальт қопламаси ётқизиш.
|
1,3 |
1,3 |
850 |
|
5. |
"Эдельвейс" паркига олиб борадиган йўлни таъмирлаш.
|
14 |
7 |
7 |
8 400 |
6. |
76-128 км. участкасидаги Даштобод ш.- Зомин қишлоғи - Бахмал қишлоғи - Ғаллаорол ш. йўналиши бўйича 4Р-40 автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
52 |
52 |
31 200 |
|
7. |
128-182 км. участкасидаги Даштобод ш.- Зомин қишлоғи - Бахмал қишлоғи - Ғаллаорол ш. йўналиши бўйича 4Р-40 автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
54 |
54 |
32 400 |
|
Пиёдалар кўчалари
|
|||||
8. |
"Университет" булварида пиёдалар кўчасини ташкил қилиш ва пиёдалар учун учта кўприк қуриш.
|
1,2 |
1,2 |
17 000 |
|
9. |
Ислом Каримов кўчасидаги пиёдалар кўчасини ободонлаштириш.
|
1,1 |
1,1 |
572 |
|
10. |
Алишер Навоий ва Пушкин кўчаларида пиёдалар кўчасини ташкил этиш.
|
3,4 |
3,4 |
1 768 |
|
11. |
Имом Бухорий, Қўшхауз, Заргарон кўчалари ва "Регистон" хиёбонлари бўйлаб пиёдалар кўчасини ташкил этиш ва қуриш.
|
2,9 |
2,9 |
1 508 |
|
12. |
Руҳобод, Регистон ва Бўстонсарой кўчалари бўйлаб пиёдалар кўчасини ташкил этиш ва қуриш.
|
3 |
3 |
1 560 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 30 сентябрь