Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 14.09.2019 й. 22/8-сон "Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.10.2019 й. 1290-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.10.2019 й.

N 1290-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

14.09.2019 й.

N 22/8


ҚАРОРИ



Ломбардлар томонидан фаолият ва

операцияларни амалга ошириш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Конуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон "Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/4-сон қарори (рўйхат рақами 1290, 2003 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 23-сон) билан тасдиқланган Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                              М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ломбардлар томонидан фаолият ва

операцияларни амалга ошириш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "фаолиятни" деган сўз "ишларни" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "операцияларнинг" деган сўз "ишларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


2. 2-иловадаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 7 октябрь, 40-сон, 761-модда