Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2019 й. 844-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳайъати аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
04.10.2019 й.
N 844
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
АГРОСАНОАТ МАЖМУИ УСТИДАН НАЗОРАТ
ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ ҲАЙЪАТИ АЪЗОЛАРИ
ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳайъат аъзоларининг сони 7 (етти) кишидан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
1. Эсанов Муҳиддин Турдиевич |
- |
Бошлиқ |
2. Расулов Музаффар Рахимджанович |
- |
Бошлиқнинг биринчи ўринбосари |
3. Саидов Зафар Зоирович |
- |
Бошлиқ ўринбосари |
4. Джавлиев Улуғбек Нарматович |
- |
Бошлиқ ўринбосари |
5. Хамраев Икромжон Файзуллоевич |
- |
Бошлиқ ўринбосари |
6. Ашуров Фуркатжон Шухратович |
- |
Пахта хомашёси, дон уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи |
7. Мирзаев Олимжон Шарипович |
- |
Кадрлар бошқармаси бошлиғи |
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 4 октябрь