Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 10.10.2019 й. 462-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.10.2019 й. 2189-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.10.2019 й.

N 2189-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

10.10.2019 й.

N 462-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2019 йил 7 октябрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан, БУЮРАМАН:


1. "Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг сақланиб қолишини назорат қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорни (рўйхат рақами 2189, 2011 йил 28 январь) шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчани (рўйхат рақами 2189-1, 2015 йил 11 март) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 2 октябрдаги 03-01/7-1164-сон, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 30 сентябрдаги 01/00-04/17-7569-сон ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 25 сентябрдаги 11-3-07/4427-сон хатлари маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 31 декабрдаги 46, 206-ҚҚ ва 29-сон "Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг сақланиб қолишини назорат қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2189, 2011 йил 28 январь);

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 4 мартдаги 5-мҳ, 5-қ/қ, 23-сон "Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар турар жойларининг сақланиб қолишини назорат қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2189-1, 2015 йил 11 март).


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                               Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 октябрь, 41-сон, 786-модда