Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 30.09.2019 й. 04/ЮБ-39-сон "Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 14.10.2019 й. 2558-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.10.2019 й.

N 2558-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

30.09.2019 й.

N 04/ЮБ-39


ҚАРОРИ



Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни

техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2014 йил 9 январдаги 5-сон буйруғи (рўйхат рақами 2558, 2014 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 6-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис в.б.                                                           Б. Гулямов






Қарорга

ИЛОВА



Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги аварияларни

техник жиҳатдан текшириш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси ва унинг минтақавий инспекцияларини" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текшириш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг буйруғи билан ташкил этиладиган ва давлат қўмитаси вакили бошчилик қиладиган Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авария сабабларини техник жиҳатдан текширувчи комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.".


3. 10-банддаги "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғи" деган сўзлар "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 октябрь, 42-сон, 797-модда