Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2019 й. 846-сон "Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2019 й.

N 846




МОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОСНИНГ

КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАРИ МИЛЛИЙ

РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4068-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг таклифига биноан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун асосли зарурат пайдо бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклиф киритиб борсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 5 декабрдаги 335-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 йил, 50-сон, 594-модда) 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 4 октябрдаги

846-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Тарихий, бадиий ёки

ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека

қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини

тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 5 декабрдаги

335-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган объектларга тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин эмас, хусусий мулк ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно.".


2. Илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 октябрь