Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 07.10.2019 й. 102-сон "Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.10.2019 й. 2835-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.10.2019 й.

N 2835-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

07.10.2019 й.

N 102


БУЙРУҒИ



Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма

қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5597-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга хақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 5 октябрдаги 77-сон буйруғи (рўйхат рақами 2835, 2016 йил 26 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 510-модда) билан тасдиқланган Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                       Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Пенсия, нафақа ва бошқа тўловлардан чегирма

қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банднинг олтинчи хатбошисидаги "ишга жойлашганлигини яшириш" деган сўзлар "қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 12-бандда:

учинчи хатбошидан ", пенсия ва нафақалар тўланган вақтда ишга жойлашганлигини яшириш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 23-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 октябрь, 42-сон, 802-модда