Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2019 й. 880-сон "Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.10.2019 й.

N 880



РЕСПУБЛИКА ЎҚУВ-ТАРБИЯ

МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4342-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда алоҳида шароитларда тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож бўлган ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4342-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Республика ўқув-тарбия муассасалари тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Республика ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларини озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал, бошқа ашёвий таъминот буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш меъёрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 октябрдаги

880-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республика ўқув-тарбия муассасалари

тарбияланувчиларини озиқ-овқат, кийим-кечак,

пойабзал, бошқа ашёвий таъминот буюмлари

ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш

МЕЪЁРЛАРИ


I. ОЗИҚ-ОВҚАТ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МЕЪЁРЛАРИ

(БИР КИШИ ҲИСОБИГА КУНИГА ГРАММДА (БРУТТО)

Т/р

Озиқ-овқат маҳсулотларининг номи


14- 18 ёшли

болалар учун


1

1-навли буғдой нони


600

2

Буғдой уни


40

3

Картошка уни


3

4

Дуккаклилар ёрмаси, макарон маҳсулотлари


100

5

Қанд, шакар


100

6

Қандолатчилик маҳсулотлари


25

7

Сариёғ


40

8

Ўсимлик ёғи


20

9

Сут, сут-қатиқ маҳсулотлари


500

10

Қаймоқ


20

11

Творог


50

12

Пишлоқ


15

13

Гўшт, парранда гўшти


175

14

Колбаса маҳсулотлари


30

15

Балиқ


90

16

Тухум


1,5 дона

17

Картошка


400

18

Сабзавотлар, кўкатлар (шу жумладан, томат (3 гр.)


455

19

Мева, сабзавот шарбатлари


250

20

Қуруқ мевалар, (шу жумладан, наъматак (5 гр.)


15

21

Чой


0,5

22

Какао


1

23

Йодланган туз


12

24

Ачитқилар


1

Изоҳ. Мазкур озиқ-овқат маҳсулотлари улар учун ажратиладиган маблағлар доирасида асосий моддалари бир-бирига тўғри келадиган озиқ-овқат маҳсулотлари билан алмаштирилиши мумкин.



II. КИЙИМ-КЕЧАК ВА ПОЙАБЗАЛ БУЮМЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Кийим-кечак ва пойабзал

буюмларининг номи


Ўлчов

бирлиги


14-18 ёшли

болалар

учун (сони)


Фойдаланиш

муддати (йил)

ўғил

болалар

қиз

болалар


1

Қишки пальто/куртка


дона

1

1

2

2

Мавсумий пальто, куртка


дона

1

1

2

3

Мактаб формаси


тўплам

1

1

1

4

Ўғил болалар учун костюм (галстук билан)


тўплам

2

-

2

5

Ўғил болалар учун жунли костюм (байрам учун)


тўплам

1

-

2

6

Ўғил болалар учун ип газламадан мактаб кўйлаги


дона

3

-

1

7

Ўғил болалар учун ип газламадан устки кўйлак


дона

3

-

1

8

Қиз болалар учун кўйлак (юбка, блузка)


дона

-

3

1

9

Қиз болалар учун уй халати/кўйлаги


дона

-

2

1

10

Қиз болалар учун қишки кўйлак


дона

-

1

1

11

Жун свитер (жемперлар)


дона

2

2

2

12

Қиз болалар учун ёзги кўйлак


дона

-

3

1

13

Ёзги бош кийим


дона

1

1

1

14

Қишки бош кийим


дона

2

2

1

15

Қиз болалар учун трико ва шим


дона

-

4

1

16

Дастрўмол


дона

6

6

1

17

Ўғил болалар учун шимнинг камари


дона

1

-

1

18

Шарф


дона

1

1

2

19

Қўлқоп


жуфт

2

2

1

20

Ички кўйлак


тўплам

4

4

2

21

Спорт формаси, кроссовка


тўплам

1

1

1

22

Қиз болалар учун бюстгальтер


дона

-

3

1

23

Калта спорт иштони


дона

2

2

1

24

Майка


дона

6

6

1

25

Ип пайпоқ


жуфт

12

12

1

26

Жун пайпоқ


жуфт

6

6

1

27

Ботинка, туфли


жуфт

3

3

1

28

Шиппак


жуфт

4

4

1

29

Қишки этик, ботинка


жуфт

1

1

1

30

Калиш


жуфт

1

1

1

31

Ярим жун спорт костюми


дона

1

1

1

32

Тунги пижама


дона

2

1

1

33

Қиз болалар учун колготка


дона

-

5

1

34

Чўмилиш кийими


дона

1

1

1

35

Резина шапка


дона

1

1

2

36

Иш кийими


тўплам

1

1

2

37

Портфель, сумка


дона

1

1

1

38

Шахсий буюмларни сақлаш учун рюкзак/сумка


дона

1

1

3

III. БОШҚА АШЁВИЙ ТАЪМИНОТ БУЮМЛАРИ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ МЕЪЁРЛАРИ (БИР ЙИЛ УЧУН)

Т/р

Буюмларнинг номи


Ўлчов

бирлиги

14-18 ёшли болалар

учун (сони)


ўғил

болалар


қиз

болалар


1

Атир совун (100 гр)


дона

24

24

2

Хўжалик (кир) совуни (100 гр)


дона

12

12

3

Шампунь (200 гр)


дона

12

12

4

Тиш пастаси (50 гр)


тюбик

12

12

5

Тиш чўткаси


дона

3

3

6

Тароқ


дона

2

2

7

Баданни ювиш учун губка


дона

2

2

8

Пойабзал мойи


тюбик

6

6

9

Ҳожатхона қоғози


ўрам

24

24

10

Қиз болалар учун шахсий гигиена воситаси (қистирма)


тўплам

(10 дона)


-

12

11

Кир ювиш кукуни (400 гр)


упаковка

12

12

12

Тоғора (пластмасса) (сиғими 10 л) (фойдаланиш муддати 3 йил)


дона

1

1

13

Соқол олиш буюми (бритва), бир марталик


дона

12

5

14

Соқол олиш воситаси (соқол олиш кўпиги, лосьон) (100 - 150 гр)


флакон

6

-

15

Дезодорант (аэрозоль)


дона

6

6

16

Момиқ (пахта) (200 гр)


тўплам

-

4

IV. ЮМШОҚ АНЖОМЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Юмшоқ анжомларнинг номи

Ўлчов

бирлиги


14-18 ёшли болалар

учун (сони)


Фойдаланиш

муддати (йил)

ўғил

болалар

қиз

болалар


1

Чойшаб


дона

3

1

2

Кўрпа ғилофи


дона

2

1

3

Ёстиқ жилди


дона

3

1

4

Сочиқ


дона

2

1

5

Пахмоқ сочиқ


дона

2

1

6

Жун ёки пахтали адёл


дона

1

6

7

Пахмоқ адёл


дона

1

3

8

Тўшак


дона

1

4

9

Момиқли ва патли ёстиқ


дона

1

6

10

Катта чойшаб (покривало)


дона

1

3

11

Каравот ёнига тўшаладиган гиламча


дона

1

4

       





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 октябрдаги

880-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 йил, 33-сон, 312-модда) билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомнинг 10-бандига қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи-бешинчи хатбошилар қўшилсин:

а) "Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган, шунингдек, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганлар уларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишлари ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг йўлланмаси асосида айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига жойлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан юборилаётган вояга етмаганлар учун айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига қабул квотасидан ташқари 5 фоизгача қўшимча квоталар ажратади";


б) тўртинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 июндаги 459-сон қарорининг 3-бандига:


а) қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқишга ҳар йилги қабул квотасига ажратиладиган 5 фоизгача қўшимча квотага ҳудудий идоралараро комиссиянинг ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратсиз ва қаровсиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган ҳамда давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишларини инобатга олган ҳолда тавсия этилаётган вояга етмаганлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган тартибда танловсиз қабул қилинади";


б) саккизинчи - ўнинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 9-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари тўғрисидаги низомнинг 18-банди "а" кичик бандига:


а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган, шунингдек, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганлар уларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, санъат турига бўлган қизиқишлари ҳамда истеъдодини инобатга олган ҳолда, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг йўлланмаси асосида айрим йўналишлар бўйича ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларига жойлаштирилади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларига қабул квотасидан ташқари 5 фоизгача қўшимча квоталар ажратади;"


б) тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 октябрь