Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 343-В-4-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 23-сон "Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 24.08.2019 й. Қарори (АВ томонидан 17.10.2019 й. 2886-4-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.10.2019 й.

N 2886-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

24.08.2019 й.

N 343-В-4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

24.08.2019 й.

N 23

ҚАРОРИ



Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни   легаллаштиришга,   терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон "Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 17 апрелдаги 343-В ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 401-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши

курашиш департаменти бошлиғи

Д. Рахимов

    





Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни   легаллаштиришга,   терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"учинчи томон - пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар".


2. 22-банднинг "б" кичик бандида:

иккинчи - олтинчи ва тўқкизинчи хатбошиларидаги "энг кам иш ҳақи" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши "сотиб олиниши" деган сўзлардан кейин "(Резидент жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 АҚШ долларидан ошган миқдорда нақд чет валютаси сотиб олинганда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. Қуйидаги мазмундаги 23-2-банд билан тўлдирилсин:

"23-2. Тижорат банклари мазкур Қоидаларнинг 23-банди иккинчи - тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнги жавобгарлик тижорат банкларининг зиммасида қолади. Бунда тижорат банклари:

мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан зарур бўлган маълумотларни (электрон тизимлар орқали) кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;

мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхасини сўров асосида кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;

учинчи томон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялашгиришга ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари асосида ишлашига ишонч ҳосил қилишлари керак.

Тижорат банклари мазкур банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблардан бирига риоя қилинмаган тақдирда, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга ошириши керак.

Тижорат банклари мижоз билан иш муносабатларига киришиш тўғрисидаги қарорни ўз таваккалчиликларидан келиб чиқиб, мустақил равишда қабул қилади ҳамда мижозни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга ҳақли.

Тижорат банклари шартномада ва (ёки) шартнома офертасида мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар тижорат банклари томонидан амалга оширилиши мумкинлигини кўрсатиши лозим.".


4. 26-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Тижорат банки томонидан жисмоний шахс - мижозни идентификациялаш шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) ёки мижознинг биометрик маълумотлари асосида амалга оширилади. Бунда тижорат банки жисмоний шахс - мижоз идентификацияси:

шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) асосида амалга оширилганда бундай ҳужжатнинг асли билан танишиб чиқиши;

биометрик маълумотлар асосида амалга оширилганда эса ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизими билан верификация қилиши лозим.".


5. 38-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги "энг кам иш ҳақининг 50 баравари миқдоригача" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 45-банднинг тўртинчи хатбошиси "томонидан амалга оширилган" деган сўзлардан кейин "ёки тижорат банклари томонидан биометрик маълумотлар асосида идентификация қилинган, шунингдек учинчи томонлар амалга оширган мижозларни лозим даражада текшириш натижаларига тижорат банкларининг ишонган" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. 48-бандда.

ўн учинчи, ўн бешинчи, ўн олтинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилардаги "энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн еттинчи хатбошидаги "энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорига" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний шахсларнинг фойдасига юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги маблағларининг дивиденд ёки даромад сифатида кўчирилиши;";

йигирманчи хатбоши чиқариб ташлансин;

йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилар тегишли равишда йигирманчи ва йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

йигирманчи хатбошидаги "миқдори энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

йигирма биринчи хатбоши "олувчининг ҳисобварағига" деган сўзлардан кейин "операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммада" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


8. 49-бандда:

учинчи, тўртинчи, еттинчи ва ўн бешинчи хатбошилардаги "энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн тўртинчи хатбошидаги "энг кам иш ҳақининг 20000 баравари миқдорига" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг 20000 бараварига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 октябрь, 42-сон, 807-модда