Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.10.2019 й. ПҚ-4493-сон "Давлат томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун тендер ҳужжатларини ва техник вазифаларни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.10.2019 й.

N ПҚ-4493



ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТОВАРЛАР

(ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР) ХАРИД ҚИЛИШ

УЧУН ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИНИ ВА ТЕХНИК

ВАЗИФАЛАРНИ КОМПЛЕКС ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва аҳолини сифатли, арзон дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш учун шарт-шароитларни яхшилаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарори билан тасдиқланган Давлат томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун тендер ҳужжатларини ва техник вазифаларни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ва унинг ҳудудида тиббий мақсадларда қўллашга рухсат этилган, стратегик харидор ёки устав капиталида (фондида) стратегик харидорнинг улуши бўлган юридик шахс томонидан ишлаб чиқарувчилар билан шартнома тузиш шарти билан сотиб олинадиган дори воситалари, дори субстанциялари, иммунобиологик (вакциналар, зардоблар, анатоксинлар, аллергенлар) ва радиофармацевтик препаратлар, гомеопатик, диагностик ва стерилизация воситалари, шунингдек, тиббиёт буюмлари".


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган қарорларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 28 октябрь, 43-сон, 817-модда