Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун тендер ҳужжатлари ва техник вазифаларни комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 20.02.2018 й. ПҚ-3550-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 20 февралдаги

ПҚ-3550-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)

харид қилиш учун тендер ҳужжатлари ва техник

вазифаларни комплекс экспертизадан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом товарларнинг (ишлар, хизматлар) давлат хариди учун тендер ҳужжатлари ва техник топшириқни "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда (кейинги ўринларда - Марказ) комплекс экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


веб-сайт - Марказнинг давлат буюртмачиларининг техник топшириқни жойлаштириш ва келишишни, шунингдек, тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги ахборотни жойлаштиришни таъминловчи Интернет тармоғидаги махсус веб-сайти;


давлат хариди - давлат буюртмачилари томонидан тўлов асосида товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олиниши;


давлат буюртмачиси - бюджет, корпоратив буюртмачи;


бюджет буюртмачиси - харид тартиб-таомиллари учун йўналтириладиган бюджет маблағларини, давлат мақсадли жамғармаларини олувчи давлат органи, бюджет ташкилоти;


корпоратив буюртмачи - устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс, давлат корхонаси;


махсус ахборот портали (кейинги ўринларда - портал) - электрон давлат харидларини ўтказиш, давлат харидлари тўғрисидаги эълонлар, давлат харидларининг натижалари, харид тартиб-таомиллари иштирокчиларининг таклифлари тўғрисидаги маълумотлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотни электрон шаклда жойлаш ва уларни кўриш имконини яратишни таъминловчи веб-сайт ва махсус электрон платформа;


стратегик харидор - рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган стратегик аҳамиятга эга хўжалик бирлашмаси ёки корхона;


тендер - икки босқичда етказиладиган ва натижаларига кўра шартномани бажаришнинг энг яхши шартларини таклиф қилган тендер иштирокчиси ғолиб деб топиладиган, давлат харидларини танлов тартибида амалга ошириш орқали ижрочини аниқлаш усули;


тендер ҳужжатлари - тендерни ташкил этиш шартлари ва ўтказиш тартиби, шунингдек, тендерга қўйилаётган товарнинг (иш, хизмат) малакавий, техник, нарх ва бошқа тавсифлари тўғрисидаги бирламчи маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар тўплами;


техник топшириқ - давлат буюртмачиси томонидан товарнинг (иш, хизмат) асосий мақсадига, унинг тавсифига қўйиладиган талаблар, давлат харидининг бирламчи маълумотлари, мақсадлари ва вазифалари, товарни етказиб бериш, ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш муддатлари, сифат кафолатлари, тавсифи ва ҳажми, ҳисобот шакллари (зарур ҳолларда), товарга (ишлар, хизматлар) қўйиладиган талабларнинг асослантирилиши, эквивалент кўрсаткичлар, иқтисодий, бошқа махсус талабларни ўз ичига олган ҳужжат;


харид комиссияси - харид тартиб-таомилларининг ғолибини танлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган коллегиал орган.


3. Қуйидагилар Марказда экспертизадан ўтказилиши шарт:

а) битта шартнома бўйича қуйидаги миқдорлардан ортиқ бўлган давлат харидларининг тендер ҳужжатлари (1-иловага мувофиқ схема бўйича):

бюджет буюртмачиси томонидан амалга ошириладиган, суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан ортиқ бўлган харидлар;

корпоратив буюртмачи томонидан амалга ошириладиган, суммаси энг кам иш ҳақининг йигирма беш минг бараваридан ортиқ бўлган харидлар. Агар корпоратив буюртмачи давлат харидини бюджет тизимининг бюджетлари маблағлари ҳисобидан амалга ошираётган бўлса, мазкур харид доирасида корпоратив буюртмачига бюджет буюртмачиси сифатида қаралади;

б) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан ошган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат харидига бўлган техник топшириқ (2-иловага мувофиқ схема бўйича).

Товарларнинг (ишлар, хизматлар) ягона етказиб берувчилар ёки агентлар орқали амалга ошириладиган давлат хариди учун техник топшириқ ягона етказиб берувчилар ёки агентлар билан келишилгач, бевосита буюртмачилар томонидан экспертизадан ўтказиш учун Марказга тақдим этилади.


3-1. Ушбу Низом қоидалари қуйидаги товарларнинг (ишлар, хизматлар) давлат хариди учун қўлланилмайди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан аниқ етказиб берувчилар ёки нархлари белгилаб берилган товарлар (ишлар, хизматлар);

давлат томонидан муҳофаза қилиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини, шунингдек, мудофаа қобилиятини таъминлаш учун товарлар (ишлар, хизматлар);

фавқулодда вазиятлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур товарлар (ишлар, хизматлар);

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига сайловлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг референдумларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш учун товарлар (ишлар, хизматлар);

суд муҳокамаларида иштирок этиш учун адвокат (вакил) тайинланиши муносабати билан;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра нархлари қатъий белгилаб қўйилган товарлар (ишлар, хизматлар);

давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ягона етказиб берувчида бўлган товарлар (ишлар, хизматлар);

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари иштирокидаги лойиҳалар доирасида сотиб олинаётган товарлар (ишлар, хизматлар);

хусусий, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан;

маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларга биноан сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ;

банк (банклараро) амалиётлар ва/ёки банк (банклараро) хизматларни амалга ошириш бўйича;

уч томонлама шартномага мувофиқдавлат буюртмачиси, стратегик харидор, шунингдек, стратегик харидорнинг улуши бўлмаган юридик шахс лизинг олувчи бўлмаган лизинг операциялари бўйича;

суғурта хизматлари (мажбурий суғурта шакллари);

қимматбаҳо қоғозлар;

Ўзбекистон Республикасининг ихтисослаштирилган алоҳида савдо майдончаларидаги (биржалар) электрон савдолар орқали сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар);

хўжалик юритувчи субъект билан унинг тузилмасига кирувчи идоравий корхонаси ўртасидаги товарлар (ишлар, хизматлар);

стратегик харидор билан устав фондида (капитали) мазкур стратегик харидорнинг улуши бўлган ташкилот ўртасидаги товарлар (ишлар, хизматлар);

божсиз савдо ҳудудида реализация қилишга мўлжалланган товарлар;

халқаро электр алоқа хизматлари (халқаро телефон овозли трафик ва Интернет тармоғига уланиш) ;

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ва унинг ҳудудида тиббий мақсадларда қўллашга рухсат этилган, стратегик харидор ёки устав капиталида (фондида) стратегик харидорнинг улуши бўлган юридик шахс томонидан ишлаб чиқарувчилар билан шартнома тузиш шарти билан сотиб олинадиган дори воситалари, дори субстанциялари, иммунобиологик (вакциналар, зардоблар, анатоксинлар, аллергенлар) ва радиофармацевтик препаратлар, гомеопатик, диагностик ва стерилизация воситалари, шунингдек, тиббиёт буюмлари.

3-2. Бинолар, иншоотлар ва муҳандислик коммуникацияларини капитал қуриш ва таъмирлаш бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини амалга ошириш учун харид ҳужжатлари Марказга техник топшириқ шаклида лойиҳа-смета ҳужжатлари билан биргаликда киритилади ва улардаги товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмлари ва нарх параметрларининг асослилиги юзасидан экспертиза ўтказилади.


2-БОБ. ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИ ЁКИ

ТЕХНИК ТОПШИРИҚНИНГ

ЭКСПЕРТИЗА ПРЕДМЕТИ


4. Тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқ қуйидагилар юзасидан экспертиза қилиниши лозим:

мазкур Низом талабларига жавоб бериши;

номланишлар ва атамаларни ягона шаклда қўллаш ҳамда уларнинг турли маъноларда талқин қилинишига йўл қўймаслик;

тендер иштирокчилари учун қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиниши (лицензияга, иш тажрибасига эгалиги, молиявий аҳволи, техник жиҳозланганлик, давлат харидларининг аниқ объектига қараб бошқа малака талаблари);

техник ва молиявий мезонларнинг холислиги ва асослантирилганлиги;

тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни такроран киритишда ижобий хулоса беришни рад этиш сабаблари бартараф қилинганлиги.

Харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, тендер ҳужжатлари ва техник топшириқларни экспертизадан ўтказиш давомида тендер ҳужжатлари ва техник топшириқни ҳар томонлама ва тўлиқ кўриб чиқишни таъминлаш учун зарур бўлган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиши мумкин.



3-БОБ. ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИ ЁКИ

ТЕХНИК ТОПШИРИҚНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ УЧУН ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН

ҲУЖЖАТЛАР


5. Тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун давлат буюртмачиси Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади ва айни пайтда уларни электрон шаклда веб-сайтда жойлаштиради:

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

барча иловалари ва уларнинг нусхалари (давлат буюртмачисининг муҳри ва ваколатли шахси имзоси билан тасдиқланган нусхалар қоғоз шаклда) бирга тендер ҳужжатлари;

порталда ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш учун тендер ўтказиш ҳақидаги эълоннинг тўлиқ матни;

давлат буюртмачисининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган, тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилаётган даврда амалда бўлган тасдиқловчи ҳужжатлар (талабномалар, тижорат таклифлари, биржалар ёки ассоциацияларнинг котировкалари, прайс-варақлар ва бошқалар рақобатчилар рўйхати кўринишида, бунда тақдим этилган барча таклифларда муқобил таклифлар билдирган хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик манзиллари ва алоқа реквизитлари бўлиши лозим).


6. Техник топшириқни экспертизадан ўтказиш учун давлат буюртмачиси Марказга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

барча иловалари ва уларнинг нусхалари (давлат буюртмачисининг муҳри ва ваколатли шахси имзоси билан тасдиқланган нусхаларни электрон шаклда веб-сайтда жойлаган ҳолда қоғоз шаклда) бирга техник топшириқ.



4-БОБ. ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИ ЁКИ

ТЕХНИК ТОПШИРИҚНИНГ МАЗМУНИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


7. Тендер ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

тендер иштирокчиси учун йўриқнома;

тендер ҳужжатларининг техник қисми;

тендер ҳужжатларининг нарх қисми;

шартнома лойиҳаси.


8. Тендер иштирокчиси учун йўриқномада қуйидагилар акс эттирилади:

харид комиссиясининг тендер ўтказишга доир тушунтиришлар олиш мумкин бўлган ишчи органи вакили билан алоқага чиқиш учун манзил ва алоқа маълумотлари;

харид комиссиясига юбориладиган тендер таклифининг нусхалари сони тўғрисида кўрсатма;

тендер таклифини расмийлаштириш тартиби ва уни имзолашга қўйиладиган талаблар;

иштирокчи томонидан тендер таклифи харид комиссиясига тақдим қилинганидан сўнг унга ўзгартиришлар киритиш ва уларни расмийлаштириштартиби;

тўлов нархлари ва валютасини тақдим қилиш бўйича кўрсатма;

таклифларни харид комиссиясига топшириш тартиб-таомили бўйича талаблар;

таклифнинг таъминот усули, шу жумладан тендер иштирокчисининг келишилган муддат даврида ўз таклифини қайтариб олмаслигига кафолат берувчи пул закалатини киритиш ва қайтариб олиш тартиби ҳамда миқдори;

тендер иштирокчисининг асослантиришларига биноан тендер таклифларини тақдим қилиш муддатини 15 кундан кўп бўлмаган муддатга узайтириш имкониятининг кўрсатилиши;

ўтказилаётган тендер доирасида ҳар қандай ҳужжатларнинг махфийлиги;

таклифлар солинган конвертларни очиш, рўйхатга олиш тартиб-таомиллари ва тендер ғолибини аниқлаш муддатлари тавсифи.


9. Тендер ҳужжатларининг техник қисми ёки техник топшириқда қуйидагилар акс эттирилади:


а) товарларнинг давлат харидида:

товарларнинг тавсифи (функционал тавсифлар ва истеъмол хусусиятлари);

товарни сотиб олишдан кўзланган мақсадлар;

харид амалга оширилаётган лойиҳа учун асослар;

товарларни суғурталаш;

товарларнинг зарур техник тавсифи;

товарларнинг ҳажми, қадоқлаш, юклашга қўйиладиган талаблар;

агар давлат хариди тавсифида бошқача назарда тутилмаган бўлса, товарнинг янги, аввал ишлатилмаган, фойдаланилмаган бўлиши тўғрисидаги кўрсатма;

комплектлашга қўйиладиган талаблар;

товарга хизмат кўрсатиш ва уни эксплуатация қилишга қўйиладиган талаблар;

товарни эксплуатация қилиш харажатларига қўйиладиган талаблар;

товарнинг техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича талаблар;

етказиб бериш миқдори, даврийлиги, муддати ва жойи бўйича талаблар;

шеф-монтажни амалга ошириш (агар монтаж етказиб берувчи томонидан бажарилса) бўйича талаблар;

ходимларни ўқитиш бўйича талаблар;

товар билан бирга бериладиган ҳужжатлар ва сарф материалларининг зарур миқдори;

кафолат ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатиш бўйича талаблар (муддати, жойи);

товарнинг яроқлилик муддати қолдиғи, сақлаш муддати, сифат кафолатларига қўйиладиган талаблар;

товарнинг ишлаб чиқариш/чиқариш муддатига қўйиладиган талаблар;


б) ишлар ва хизматларнинг давлат харидида:

асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни акс эттирган ҳолда, бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг номланиши ва фойдаланиш мақсадлари;

харид амалга оширилаётган лойиҳа учун асослар;

буюртмачининг ҳақиқий эҳтиёжларини инобатга олган ва амалдаги норматив ҳужжатлардан келиб чиқиб асослантирган ҳолда ижрочидан талаб қилинадиган ишлар, хизматлар рўйхати ва уларнинг ҳажми (миқдори);

аниқ манзилни (манзиллар) кўрсатган ҳолда ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи;

ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш шартлари;

давлат буюртмачиси томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, иштирокчига бажариладиган ишлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда қўйиладиган талаблар;

ишлар ва хизматлар кўрсатилиши лозим бўлган давр (даврлар) ёки ишлар якунланиши ва хизматлар кўрсатилиши шарт бўлган аниқ санани ёхуд ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишнинг давлат буюртмачиси учун мақбул энг қисқа муддати ёки шартнома тузилгандан (аванс тўланган, бошқа ҳолат) кейинги ижрочи ишга киришиши ва хизматлар кўрсатишни бошлаши лозим бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш муддатлари (даврлари);

ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатишга, уларнинг натижаларига қўйиладиган талаблар. Агар ижрочидан шартномани бажариш жараёнида учинчи шахслар олдида жавобгарликни суғурталаш талаб этиладиган ёки кўрсатиладиган хизматлар инсонлар соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдириши эҳтимоли мавжуд бўлган тақдирда хизматлар кўрсатишнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча талаблар кўрсатилиши лозим;

ишлар ва хизматлар натижаларини топшириш ва қабул қилиш тартиби. Ишлар ва хизматларни бажаришнинг ҳар бир босқичи бўйича ва умумий натижаларини топшириш ва қабул қилишни таъминлаш бўйича тадбирлар,ҳар бир босқич ва умумий давр бўйича расмийлаштирилиши ва топширилиши лозим бўлган ҳисобот, техник ва бошқа ҳужжатлар (синовлар, назорат остида ишга тушириш, ишлар ва хизматларни топширишда техник назорат далолатномалари, бошқа ҳужжатларни имзолашталаблари)нинг мазмуни кўрсатиб ўтилади;

давлат буюртмачисига ишлар ва хизматларни якунлаш ва натижаларини топшириш бўйича техник ва бошқа ҳужжатларни тақдим қилиш бўйича талаблар;

давлат буюртмачисининг ходимларини бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар юзасидан ижрочи томонидан техник ўқитиш бўйича талаблар;

ишлар ва хизматларнинг сифати кафолатлари ҳажми (ижрочининг кафолат муддати давридаги давлат буюртмачиси учун талаб этиладиган энг мақбул ёки аниқ белгиланган мажбуриятлари) бўйича талаблар;

ишлар ва хизматлар натижаларида сифат кафолатларини кўрсатиш тўғрисидаги талаблар;

ижрочи томонидан ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш бўйича мажбуриятларни бажариш асносида юзага келган интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни давлат буюртмачисига топшириш шартларини кўрсатга ҳолда муаллифлик ҳуқуқлари;

давлат буюртмачисининг ихтиёрига кўра ишлар, хизматлар ва уларни кўрсатиш шартларига қўйиладиган бошқа талаблар.

Санаб ўтилган талаблар товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ўзига хос хусусиятларига қараб тендер ҳужжатлари ва/ёки техник топшириқнинг техник қисмига киритилади.


10. Бунда тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқда қуйидаги шартларга риоя этилиши лозим:

товарлар (ишлар, хизматлар)га қўйиладиган талабларни бир маъноли ифодалаш ва тавсифлаш имкони бўлмаган товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш ҳолатларидан ташқари, мазкур талаблар аниқ ўлчанадиган бўлиши, сонларда ифодаланиши ва/ёки бошқа муқобили йўқ кўрсаткичлар шаклида бўлиши (ҳа/йўқ, мавжуд/мавжуд эмас, дан/гача);

товарлар (ишлар, хизматлар)га қўйиладиган талаблар давлат хариди иштирокчилари сонининг асоссиз чекланишига олиб келмаслиги лозим;

норматив-техник жиҳатдан тартибга солинмайдиган ва/ёки ностандарт кўрсаткичларни қўллаш кенг тарқалган товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш ҳолатларидан ташқари, товарлар (ишлар, хизматлар)га талабларни белгилашда барчага маълум бўлган (стандарт), амалдаги норматив-техник ҳужжатларда назарда тутилган кўрсаткичлар, атамалар ва қисқартмалар қўлланилиши лозим;

муомалада бўлиш хусусиятлари ва/ёки хавфсизлик (шу жумладан истеъмол, саноат, экологик) талаблари қонунчиликда назарда тутилмаган товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилинаётганда уларга талаблар мавжуд харқаро нормаларга мувофиқ белгиланиши лозим;

давлат томонидан харид қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) хусусиятларини тавсифлашнинг бошқа етарли даражада аниқ йўли мавжуд бўлмаган ҳоллардан ташқари (бунда товарлар (ишлар, хизматлар)ни бошқа ишлаб чиқарувчининг эквивалент товарлари (ишлари, хизматлари) билан алмаштириш имконияти изоҳда кўрсатилиши шарт), давлат хариди объектининг тавсифига муайян товар белгиси ёки номи, патенти, конструкцияси ёки модели, аниқ ишлаб чиқарувчи ёки тайёрлаш манбаи киритилмаслиги лозим.


11. Товарлар (ишлар, хизматлар)га қўйиладиган талабларда товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, патентлар, фойдаланиладиган моделлар, саноат намуналари, товарнинг келиб чиқиш жойи ёки ишлаб чиқарувчиси номи кўрсатилган тақдирда, уларни кўрсатишни асослаб берувчи, шу жумладан тендер ҳужжатларининг техник қисмида ёки техник топшириқда товарлар (ишлар, хизматлар)нинг эквивалентини етказиб бериш имконияти мавжудлиги тўғрисидаги қўшимча маълумотлар тақдим этилиши лозим.

Капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини амалга оширишда тендер ҳужжатларининг техник қисми ёки техник топшириқ амалга оширилаётган лойиҳаларнинг лойиҳа олди ёки лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланган параметрларига мувофиқ бўлиши лозим.


12. Тендер ҳужжатларининг нарх қисмида қуйидагилар акс эттирилади:

етказиб бериш шартлари;

тўлов шартлари ва тўлов графиги;

биржа котировкалари, тайёрловчи заводлар, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) берган тижорат таклифлари, прайс-варақлардан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган нарх кўрсаткичларининг ўртача даражасини ўрганиш якунлари бўйича дастлабки ҳисоб-китобларга асосланган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг энг юқори нархи;

битимнинг тегишли ҳужжатлар (кредит шартномаси, банк маълумотномаси, қурилишларнинг манзилли рўйхати, давлат бошқаруви органининг қарори ва бошқалар) билан тасдиқланган молиялаштириш манбалари.

Тендер ҳужжатларининг нарх қисмини экспертизадан ўтказишда қуйидагилардан фойдаланилади:

ресурсларнинг ягона миллий маълумотномаси;

товарлар (ишлар, хизматлар) бозорини ўрганиш натижалари;

биржа котировкалари, тайёрловчи заводлар, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) берган тижорат таклифлари, прайс-варақлар, шунингдек, худди шу каби импорт контрактлар тўғрисидаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда белгиланадиган нарх кўрсаткичларининг ўртача даражаси;

оммавий ахборот воситалари ва Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги ахборотлар;

бевосита тайёрловчи заводлар, етказиб берувчилар, ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари)дан олинган маълумотлар.


13. Шартнома лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро тижорат ҳуқуқининг қабул қилинган нормалари талабларига мос келиши лозим.


13-1. Экспертиза учун тақдим этилган тендер ҳужжатлари ва техник топшириқнинг тўлиқлиги ҳамда ишончлилиги учун давлат буюртмачиси масъулдир.



5-БОБ. ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИ ЁКИ ТЕХНИК

ТОПШИРИҚНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗГАНЛИК УЧУН ТЎЛОВ


14. Тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказганлик учун Марказ томонидан пул олинади ва у Марказнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

Давлат буюртмачиси тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказишни рад этган тақдирда, тўланган пул қайтариб берилмайди.

16. Тендер ҳужжатларини такроран экспертизадан ўтказганлик учун пул олинмайди.



6-БОБ. ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИ ЁКИ ТЕХНИК

ТОПШИРИҚНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН

ЎТКАЗИШ МУДДАТЛАРИ


17. Марказ:

мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов амалга оширилгани тасдиқланган кундан бошлаб 30 кун ичида тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказади ва хулосани давлат буюртмачисига юборади;

мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 20 кун ичида техник топшириқни экспертизадан ўтказади ва хулосани давлат буюртмачисига юборади.


19. Тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон Марказнинг ижобий хулосаси олингандан кейин порталда жойлаштирилади.


20. Тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқ экспертизадан ўтказгач, ушбу экспертиза тўғрисидаги маълумотлар веб-сайтда жойлаштирилади, тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқнинг асли эса давлат буюртмачисига қайтарилади.



7-БОБ. ТЕНДЕР ҲУЖЖАТЛАРИ ЁКИ ТЕХНИК

ТОПШИРИҚНИ ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШ

БЎЙИЧА ИЖОБИЙ ХУЛОСА БЕРИШНИ

РАД ЭТИШ


21. Қуйидагилар тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни экспертизадан ўтказиш бўйича ижобий хулоса беришни рад этиш учун асос бўлади:

давлат буюртмачиси томонидан экспертиза ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тўлиқ тақдим этилмаганлиги;

давлат буюртмачиси томонидан тақдим этилган ҳужжатларда бузилган ёки ишончсиз маълумотлар мавжуд бўлиши;

тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ эмаслиги;

товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш тендерининг энг юқори нархи худди шундай хусусиятлар ва сифатга эга бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ариза берилаётган пайтдаги ўртача нархлар ва шаклланган бозор конъюнктурасига нисбатан ошириб юборилганлиги.


22. Ижобий хулоса беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда давлат буюртмачисига ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда веб-сайт орқали юборилади.


23. Давлат буюртмачиси қайта ишланган тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни такроран киритиш ҳуқуқига эга.


24. Ижобий хулоса беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар давлат буюртмачиси томонидан бартараф этилган тақдирда, Марказ томонидан ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, ижобий хулоса бериш ёки уни рад этиш қайта ишланган тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқ ва рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб кўпи билан 10 кун ичида амалга оширилади.


25. Давлат буюртмачиси хулоса беришни рад этиш, шунингдек, Марказнинг мансабдор шахслари ҳатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Тендер ҳужжатлари ёки техник топшириқни экспертизадан ўтказиш соҳасидаги низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда ҳал қилинади.


27. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Тендер ҳужжатларини комплекс

экспертизадан ўтказиш

СХЕМАСИ



Босқичлар


Иштирокчилар


Чора-тадбирлар


Ижро муддатлари






























1-босқич


Давлат

буюртмачиси


Зарур ҳужжатлар пакетини тайёрлайди, тўловни амалга оширади ва тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун Марказга киритади


-



































2-босқич


Марказ


Тендер ҳужжатлари экспертизадан ўтказади


30 кун ичида




























АГАР "ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛСА"


Тендер ҳужжатлари экспертизаси якунларига кўра
























АГАР "ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛМАСА"















































3-босқич


Марказ


Давлат буюртмачисига тендер ҳужжатлари бўйича ижобий хулоса юборади


-



































4-босқич


Марказ


Давлат буюртмачисигатендер ҳужжатлари бўйича эътирозлар кўрсатилган хат юборади


-



































5-босқич


Давлат

буюртмачиси


Эътирозларни ҳисобга олган ҳолда тендер ҳужжатларини қайта ишлаб чиқади ва такроран кўриб чиқиши учун Марказга киритади


30 кун

ичида*



































6-босқич


Марказ


Билдирилган эътирозларни бартараф этилгани нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқади


15 кун

ичида



































7-босқич


Марказ


Давлат буюртмачисига тендер ҳужжатлари бўйича ижобий хулосаюборади


3 кун

ичида












   

  

*) Тендер ҳужжатлари 30 кун муддат ўтгандан кейин такроран киритилганда, тендер ҳужжатлари янгидан киритилган ҳисобланади.






Низомга

2-ИЛОВА



Техник топшириқларни экспертизадан ўтказиш

СХЕМАСИ

   





Босқичлар


Иштирокчилар


Чора-тадбирлар


Ижро муддатлари































1- босқич


Давлат буюртмачиси


Зарур ҳужжатлар пакетини тайёрлайди ва техник топшириқни экспертизадан ўтказиш учун Марказга киритади


-




































2-босқич


Марказ


Техник топшириқни экспертизадан ўтказади


20 кун ичида




























АГАР "ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛСА"


Техник топшириқни экспертизадан ўтказиш якунларига кўра
























АГАР "ЭЪТИРОЗЛАР БЎЛМАСА"















































3-босқич


Марказ


Давлат буюртмачисигатехник топшириқ бўйича ижобий хулоса юборади


-



































4-босқич


Марказ


Давлат буюртмачисигатехник топшириқ бўйича эътирозлар кўрсатилган хат юборади


-




































5-босқич


Давлат буюртмачиси


Эътирозларни ҳисобга олган ҳолда техник топшириқни қайта ишлаб чиқади ва такроран кўриб чиқиш учун Марказга киритади


30 кун

ичида*



































6-босқич


Марказ


Техник топшириқни билдирилган эътирозлар бартараф этилганлиги нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқади


15 кун ичида



































7-босқич


Марказ


Давлат буюртмачисига техник топшириқ бўйича ижобий хулосаюборади


3 кун ичида












*) Техник топшириқ 30 кун муддат ўтгандан кейин такроран киритилганда, техник топшириқ янгидан киритилган ҳисобланади.






Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларни

комплекс экспертиза қилиш марказига

20____йил _______________ __________-сон



АРИЗА

лойиҳасини амалга ошириш учун

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди учун бўйича хулоса беришингизни сўраймиз.

Харид қилинаётган товар (ишлар, хизматлар) нинг дастлабки умумийсуммаси

Харид қилинадиган товар (ишлар, хизматлар)ни молиялаштириш манбалари (қуйида санаб ўтилганлардан бири кўрсатилади):


ўз маблағларимиз;

бюджет маблағлари;

кредитлар (займлар);

бошқа манбалар (кўрсатилади) ҳисобидан.

Тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказганлик учун олдиндан тўловга кафолат берамиз.

Аризачи/буюртмачининг почта манзили (жойлашган жойи):

Аризачи/буюртмачининг банк реквизитлари:

(МФО, СТИР, ҳисобрақами, банк номи).

Аризачи/буюртмачи билан боғланиш рақамлари (ижрочи кўрсатилсин):

Тендер ҳужжатлари электрон шаклда қуйидаги манзилга жўнатилган:

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:

Аризачи


Ф.И.Ш.



имзо

  

     М. Ў.






Низомга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларни

комплекс экспертиза қилиш марказига

20____йил _______________ __________-сон



АРИЗА

лойиҳасини амалга ошириш учун

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди учун бўйича хулоса беришингизни сўраймиз.

Харид қилинаётган товар (ишлар, хизматлар) нинг дастлабки умумийсуммаси

Харид қилинадиган товар (ишлар, хизматлар)ни молиялаштириш манбалари (қуйида санаб ўтилганлардан бири кўрсатилади):

ўз маблағларимиз;

бюджет маблағлари;

кредитлар (займлар);

бошқа манбалар (кўрсатилади) ҳисобидан.

Аризачи/буюртмачи билан боғланиш рақамлари (ижрочи кўрсатилсин):

Техник топшириқ электрон шаклда қуйидаги манзилга юборилди:


Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:

Аризачи


Ф.И.Ш.



имзо

  

     М. Ў.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 февраль