Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 100-сон, Ички ишлар вазирлигининг 78-сон, Мудофаа вазирлигининг 31-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 26ҚҚ-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 19-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/5-56-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 17.09.2019 й. Қарори (АВ томонидан 17.10.2019 й. 2675-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.10.2019 й.

N 2675-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.09.2019 й.

N 100

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.09.2019 й.

N 78


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.09.2019 й.

N 31

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.09.2019 й.

N 26ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ

17.09.2019 й.

N 19

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

17.09.2019 й.

N 01-02/5-56

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган

фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш,

тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПФ-5379-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон ''Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 15 майдаги 43, 12, 6, 4, 54 ва 01-02/5-20-сон қарори (рўйхат рақами 2675, 2015 йил 21 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 264-модда) билаи тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Мудофаа вазири

Б. Қурбанов

Фавқулодда вазиятлар вазири в.б.

Т. Худайбергенов

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

А. Азизов

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов

       





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган

фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш,

тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадаги, 1-илованинг номи ва 1-позициясидаги ҳамда 2-илованинг номидаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "пенсияни ҳисоблашнинг базавий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3 ва 6-бандлардаги ҳамда 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "энг кам иш ҳақи" деган сўзлар "пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 4-бобнинг номидаги ҳамда 12-15, 18 ва 19-бандлардаги "Миллий хавфсизлик хизмати" деган сўзлар "Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 17 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 21 октябрь, 42-сон, 809-модда