Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.10.2019 й. 892-сон "Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.10.2019 й.

N 892




ОНКОЛОГИК ХИЗМАТНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА

ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРНИНГ КЕЧКИ

БОСҚИЧЛАРИНИ БОШИДАН ЎТКАЗАЁТГАН

БЕМОРЛАРГА ТИББИЙ-ПСИХОЛОГИК ЁРДАМ

КЎРСАТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Аҳоли ўртасида онкологик касалликларнинг олдини олиш ва уларни эрта аниқлаш, республикада бирламчи текширишнинг ажралмас қисми сифатида нуклеар (ядровий) тиббиётни ривожлантириш орқали онкологик касалликларга ташҳис қўйиш ҳамда уларни даволашнинг илғор усулларини жорий қилиш, онкологик касалликларнинг кечки босқичларида ва ихтисослаштирилган равишда даволаб бўлмайдиган, ўтказиб юборилган шаклларида беморларга малакали тиббий ва психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида нуклеар тиббиётни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Концепцияни амалга ошириш доирасида асосий йўналишлар ва вазифалар этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасида нуклеар тиббиётни йўналтирилган тарзда ривожлантириш - онкологик касалликларга чалинган беморларга ташҳис қўйиш, уларни даволаш ва ҳолатини назорат қилишнинг юқори технологик илғор усулларини, шу жумладан радиофармпрепаратлардан фойдаланган ҳолда радиотерапия, радиохиррургия ҳамда радиодиагностикани амалиётга жорий қилиш;

бирламчи текшириш босқичида ва касалликнинг қайталаниш ёки метастазланиш хавфларини эрта аниқлаш, даволаш самарадорлигини баҳолаш учун мониторинг жараёнида хавфли ўсма пайдо бўлган беморларни текшириш сифатини ошириш;

беморларга ташҳис қўйиш, уларни даволаш ва кузатиш усулларини такомиллаштириш, онкологик касалликларга чалинган беморларнинг ногирон бўлиб қолиш ва вафот этиш кўрсаткичларини пасайтириш орқали янги пайдо бўлган хавфли ўсма аниқланган беморлар ҳаётининг давомийлиги ҳамда сифатини оширишни таъминлашга қаратилган комплекс ташкилий-амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич амалга ошириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий филиалларининг мавжуд қувватлари доирасида 20 тача ўринга мўлжалланган паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимларини ташкил қилиш;

Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятларида ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ташкилотларни оптималлаштириш давомида тугатиладиган тиббиёт муассасалари ёки бўлинмалари негизида 50 тадан ўринга мўлжалланган тўртта ҳудудлараро хоспис ташкил этиш;

Тошкент шаҳридаги ҳудудлараро хосписни республикадаги ҳудудлараро хосписларга ёрдам кўрсатувчи услубий марказ этиб белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


4. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

а) ҳудудлараро хоспислар онкологик ва юқумли бўлмаган бошқа касалликларнинг ўтказиб юборилган босқичини бошидан кечираётган беморларни стационар ҳамда амбулатория шароитида, шунингдек, уйда тиббий даволаш имконияти бўлмаганда, уларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатадиган мустақил тиббиёт муассасалари сифатида ташкил этилади;

б) паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимларининг ўринлар фонди тегишли ҳудуддаги тиббиёт ташкилотларининг умумий бюджет ўринлар фонди доирасида шакллантирилади;

в) ҳудудлараро хоспислар ва паллиатив тиббий ёрдам кўрсатиш бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан сақланади;

г) Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази:

мувофиқлаштириш-услубий ишларни ҳамда онкологик касалликларнинг олдини олиш ва скрининг текширувлар ўтказиш, онкологик касалликларга чалинган беморлар ҳақида ахборот базасини шакллантириш, эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш бўйича самарали дастурлар ишлаб чиқилишини таъминлайди;

илмий ходимларни тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади, фундаментал, экспериментал ва клиник онкология бўйича илмий тадқиқотлар ўтказади.


5. Фарғона, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари икки ой муддатда ҳудудлараро хоспислар ташкил этилишини, уларнинг бинолари жорий таъмирланишини ва зарур тиббий ускуналар билан жиҳозланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) ўсма пайдо бўлишидан олдинги ва ўсма билан боғлиқ касалликларни аниқлаш мақсадида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини муассасаларини илғор тиббиёт ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш орқали уларда сут бези ва бачадон бўйнини скрининг текширишларни ташкил этиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиалларида ҳамда хусусий клиникаларда онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ва бундай беморлар билан доимий алоқани таъминлаш учун веб-сайтлар ташкил этсин, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, сайёҳлик ташкилотлари ва реклама агентликлари интернет-ресурсларида ахборот жойлаштирган ҳолда, аҳолини call-марказлар томонидан мамлакатда ва хорижда кўрсатиладиган хизматлардан хабардор қилиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда республикада давлат-хусусий шериклик асосида университет клиникасини ташкил қилиш масаласида тиббиёт марказлари ҳамда таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйсин ва кейинчалик Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ҳамда Фарғона шаҳарларида онкологик клиникалар ташкил этсин;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан биргаликда 2020 йил 1 январгача бўлган муддатда нуклеар тиббиёт соҳасидаги юқори технологик илғор усуллардан фойдаланган ҳолда, онкологик касалликларга ташҳис қўйиш ва уларни даволаш стандартлари қайта кўриб чиқилишини, уларнинг кейинчалик мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги клиника амалиёти ва таълим жараёнига жорий этилишини таъминласин;

б) икки ой муддатда ҳудудлараро хоспислар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва уларнинг тузилмасини тасдиқласин;

в) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда ҳудудлараро хоспислар ва паллиатив ёрдам кўрсатиш бўлимлари ходимларининг намунавий штат нормативларини тасдиқласин;

г) 2020 йил 1 февралгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда олий тиббиёт таълим муассасалари ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг онкология кафедралари базасида онколог шифокорларнинг малакаси оширишни ҳамда магистрлар ва клиник ординаторлар учун паллиатив ёрдам кўрсатиш ўқув курсларини ташкил қилсин;

д) 2020 йил 1 майгача бўлган муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда хайрия маблағларини, жумладан, замонавий электрон тўлов тизимлари ёрдамида қабул қилиш учун махсус ҳисобрақам очган ҳолда, саратонга қарши ижтимоий ҳаракатни ташкил этиш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу қарор билан тасдиқланган Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун ҳар йили зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсадлари ва вазифаларини, шунингдек, ушбу қарор билан тасдиқланган Концепциянинг амалга оширилишини ёритиш бўйича мақолалар ҳамда мавзуга оид материаллар жойлаштирилишини ташкил этсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 октябрдаги

892-сон қарорига

1-ИЛОВА



Онкологик хизматни янада ривожлантириш

ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини

бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик

ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Маблағ

Молиялаштириш манбаи

Ижрочилар

I. ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРНИНГ КЕЧКИ БОСҚИЧЛАРИНИ БОШИДАН

ЎТКАЗАЁТГАН БЕМОРЛАРГА ОНКОЛОГИК ХИЗМАТ ҲАМДА ТИББИЙ-ПСИХОЛОГИК

ЁРДАМ КЎРСАТИШ НОРМАТИВ БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ушбу соҳада ҳалқаро амалиётдан келиб чиққан холда, онкологик касалликлар билан оғриган, унинг кечки босқичларини ва ўтказиб юборилган турларини бошидан кечираётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш бўйича клиник баённомаларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йилнинг

IV чораги

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов)

2.

Онкологик беморларга наркотик ва психотроп воситаларни буюриш тартибини қайта кўриб чиқиш.

Наркотик анальгетикларнинг ноинъекцион шаклларни рўйхатга олиш ва амалиётга татбиқ этиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йилнинг

III чораги

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (Изамов)

II. ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРНИНГ КЕЧКИ БОСҚИЧЛАРИНИ БОШИДАН

ЎТКАЗАЁТГАН БЕМОРЛАРГА ТИББИЙ-ПСИХОЛОГИК ЁРДАМ КЎРСАТУВЧИ

МУАССАСАЛАР МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

3.

Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида ҳудудлараро хоспислар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш.

Хокимлар қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи

2019 йилнинг

IV чораги


-


Маҳаллий бюджет маблағлари


Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Молия вазирлиги (Ишметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

Онкологик касалликларнинг ўтказиб юборилган турлари билан оғриган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун хосписларни дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2021

йилнинглар

7 300,0

млн сўм

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

4.

Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳридаги 4 та ҳудудлараро хоспис биносини таъмирлаш (қуриш).

Ташкилий  тадбирлар

2019 йилнинг

IV чораги


-

Маҳаллий бюджет маблағлари

Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари

5.

Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳамда Тошкент шахридаги 4 та ҳудудлараро хосписни зарур ускуналар билан жиҳозлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йилнинг

IV чораги


2 170,8 млн сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари

III. ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА

УЛАРГА ЭРТА ТАШҲИС ҚЎЙИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

6.

Қуйидаги йўллар орқали сут бези саратонини эрта аниқлаш бўйича скрининг дастурини татбиқ этиш:

Ташкилий тадбирлар:


2019-2025 йиллар






Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларини томосинтез функциясига эга мобил (13) ва стационар (13) рақамли маммографлар билан жиҳозлаш. Туманлараро маммографик скрининг текшириш хоналарини ташкил қилиш мақсадида Тошкент шаҳри Яккасарой, Чилонзор ва Юнусобод туманлари тиббиёт бирлашмаларини томосинтез функциясига эга стационар рақамли маммографлар билан жиҳозлаш;

лойиҳанинг

техник-иқтисодий

ҳисобини (ТИҲ)

тайёрлаш, келишиш

ва тасдиқлаш

қарз келишувини имзолаш

Халқаро маслаҳатчини танлаш

тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва келишиш

ускуналарни сотиб олиш ва етказиш

2020 йилнинг

IV чораги

2021 йилнинг

III чораги

2021 йилнинг

IV чораги

2022 йилнинг

II чораги


2023-2025 йиллар

13 млн. АҚШ доллари

ИТБ ва бошқа ХМИ маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ашрафханов)

скрининг ўтказиш учун тиббиёт буюмлари ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш;

-

2020-2022 йиллар

(тасдиқланган режа-ждвалга асосан)

200 млн сўм


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)

маммографик скринингни бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш;

-

2022 йил

(тасдиқланган режа-жадвалга асосан)

100 млн сўм

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари


узлуксиз фаолиятни таъминлаш мақсадида соғлиқни сақлаш муассасаларининг мавжуд штатлари доирасида янги штат бирликларини жорий этиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йилнинг

IV чораги

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Хусанов), Молия вазирлиги (Ишметов)

7.

Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва Тошкент шаҳар Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси базасида уларни одам папилломаси вирусига текширадиган (ОПВ-текшириш) зарур ускуналар билан жиҳозлаган ҳолда бачадон бўйни саратонини эрта аниқлаш бўйича скрининг дастурини татбиқ этиш.

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2020-2024 йиллар (тасдиқланган режа-жадвалга асосан)

2,0 млн. АҚШ доллари

Халқаро донорлар грантлари ва бошқа манбалар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

IV. ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

8.

Онкологик муассасаларни ўсмага қарши сифатли препаратлар, шу жумладан таргет ва кўмаклашувчи даво препаратлари билан тизимли таъминлашнинг самарали механизмларини жорий қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2021 йиллар

Хар йили 5,5 млн. АҚШ доллари эквивалентида

(44 млрд сўм)

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Молия вазирлиги (Ишметов)

9.

Республикада давлат-хусусий шериклик асосида университет клиникасини ва кейинчалик Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ва Фарғона шаҳарларида онкологик клиникаларни ташкил этиш бўйича халқаро ҳамкорликни, жумладан, Корея Республикаси тиббий марказлари ва ўқув муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2025 йиллар

-

Инвесторлар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (Холжигитов), вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

10.

Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази филиалларида ҳамда хусусий клиникаларда онкологик беморларга ёрдам кўрсатиш бўйича call-марказлар ва бундай беморлар билан доимий алоқани таъминлаш учун веб-сайтлар ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, сайёҳлик ташкилотлари ва реклама агентликлари интернет-ресурсларида ахборот жойлаштирган ҳолда, аҳолини call-марказлар томонидан мамлакатда ва хорижда кўрсатиладиган хизматлардан хабардор қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йилнинг

III чораги

-

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Аккулов)

11.

Онкологик беморларга юқори малакали ёрдам кўрсатиш учун хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, реконструктив ва реабилитация жарроҳлик бўлимларини ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2021 йилнинг

I чораги

-

Ижрочилар ва инвесторларнинг шахсий маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

V. ОНКОЛОГИК ХИЗМАТНИНГ ВА ОНКОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРНИНГ

КЕЧКИ БОСҚИЧЛАРИНИ БОШИДАН ЎТКАЗАЁТГАН БЕМОРЛАРГА

ТИББИЙ-ПСИХОЛОГИК ЁРДАМ КЎРСАТИШ ХИЗМАТИНИНГ

КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

12.

Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида, Андижон давлат тиббиёт институтида ва Самарқанд давлат тиббиёт институтида соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида ишлаш учун асосий тиббий маълумотга эга бўлган (даволаш ва педиатрия иши) 10 нафар врач учун ҳар йили онкология бўйича мақсадли курсларни;

Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи

2020-2021 йиллар

ҳар йили

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йили ажратиладиган маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида юқори технологик даволаш-диагностика ускунасида ишлаш учун давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг "Физика" йўналиши бўйича 5 нафар битирувчисини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.

ҳар йили

13.

Олий тиббий таълим муассасаларининг онкология ва радиология кафедралари қошида "Онкология" йўналиши бўйича магистр ва клиник ординаторлар учун паллиатив ёрдам кўрсатишни ўргатиш курсларини ва онколог-шифокорлар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш.

Магистратура ва клиник ординатура ўқув дастурларига паллиатив тиббий ёрдам бўйича соатлар киритиш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2020/2021 ўқув йилидан

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йили ажратиладиган маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов)

14.

Паллиатив тиббиёт ва тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш соҳасида ҳар йили 5 нафар мутахассисни етакчи хорижий тиббиёт ташкилотларига юбориш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2021 йиллар

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, грант маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

15.

Паллиатив тиббиёт ва тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича етакчи халқаро ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.

Ташкилий тадбирлар

мунтазам

-

Ижрочиларнинг шахсий маблағлари, грант ва хайрия маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

16.

Ҳудудлараро хоспислар ва паллиатив тиббий ёрдам бўлимлари мутахассислари учун етакчи хорижий мутахассислар иштирокида паллиатив тиббий ва тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулот ва семинарлар ўтказиш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2021

йиллар

-

Ижрочиларнинг шахсий маблағлари, грант ва хайрия маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

17.

Етакчи маҳаллий ва хорижий онколог ва радиологларни жалб қилган ҳолда, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг филиалларида онкология кафедраларини жойлаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2020

йиллар

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йили ажратиладиган маблағлари доирасида, ижрочиларнинг бюджетдан тишқари маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

18.

Хайрия маблағларини, жумладан, замонавий электрон тўлов тизимлари ёрдамида қабул қилиш учун махсус ҳисобрақам очган ҳолда, саратонга қарши ижтимоий ҳаракатни ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йилнинг

IV чораги

-

Ижрочилар ва хайрия маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Адлия вазирлиги (Давлетов), "Маҳалла" фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

19.

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги "2-сон Зангиота" махсус шифохонасида 20 ўринли болалар хоспис бўлимини 2022 йил 1 августдан бошлаб ташкил қилиш. Болалар хоспис бўлими фаолиятини амалга оширишда "Ezgu Amal" жамоатчилик фонди билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


2022 йил

1 август


-

Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ezgu Amal" жамоат фонди


       

Чора-тадбирлар дастури тадбирларини амалга ошириш учун жами харажатлар:

10 170,8 млн сўм ва 31,5 млн АҚШ доллари эквивалентида




улардан:


млн сўмда

млн АҚШ долларида

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


10 070,8

16,5

шундан маҳаллий бюджет маблағлари


2 170,8

-

ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


100,0

-

ХМИ, халқаро донор мамлакатлар кредитлари ва грантлари


-

15,0

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 октябрь