Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 11.10.2019 й. 40-2019-Б-сон "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.11.2019 й. 3192-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.11.2019 й.

N 3192




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

11.10.2019 й.

N 40-2019-Б


БУЙРУҒИ



Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш

давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича

молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий

эҳтиёжманд тоифаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида"ги Фармони, 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  Н. Хусанов






Буйруққа

ИЛОВА



Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш

давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича

молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг

ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари

бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари

1.

Ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсияолди ёшидаги шахслар (эркаклар учун 58 ёшдан 60 ёшга тўлишгача ва аёллар учун - 53 ёшдан 55 ёшга тўлишгача пенсияга чиқишдан олдинги ёш)

2.

Ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота ёки она, шунингдек кўп болали оилаларнинг ота-оналари

3.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари


4.

Одам савдосидан жабрланганлар

5.

Кам таъминланган оиланинг меҳнатга лаёқатли оила аъзолари


6.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар

7.

Меҳнат органлари томонидан ишсиз деб эътироф этилган шахслар


8.

Меҳнат миграциясидан қайтган шахслар


         

Мазкур Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 ноябрь, 45-сон, 850-модда