Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирининг 10.10.2019 й. 13-мҳ-сон "Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.11.2019 й. 1778-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.11.2019 й.

N 1778-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

10.10.2019 й.

N 13-мҳ


БУЙРУҒИ



Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний

давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон "Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ҳамда 2019 йил 24 июлдаги 620-сон "Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сон буйруғи (рўйхат рақами 1778, 2008 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 12-13-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Халқ таълими вазири                                            Ш. Шерматов






Буйруққа

ИЛОВА



Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний

давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 11, 33-бандлар, 38-банднинг биринчи хатбошисидаги "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 32-бандда:

биринчи хатбошидаги "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида" деган сўзлар "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими" деган сўзлар "туман (шаҳар) халқ таълими бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 34-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш - Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.".


4. 37-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Фанларни ижобий ўзлаштираётган битирувчилар якуний аттестациядан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари буйруқлари асосида қуйидаги ҳолларда қисман ёки бутунлай озод этиладилар:

Мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан;".


5. Низом мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги илова билан тўлдирилсин.


6. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.






Ўзгартиришлар ва қўшимчага

ИЛОВА



"Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний

давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Битирувчиларни якуний давлат аттестациясидан

озод қилиш ҳуқуқини берувчи касалликлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Касаллик шифри


Касалликнинг номи


1.

А01

Тиф (терлама) ва паратиф


2.

А05.01

Ботулизм


3.

А15-19

Сил касаллиги (ўпкада ва бошқа аъзоларда тез ривожланиб борувчи)


4.

А23

Бруцеллёз


5.

А39

Менингококли инфекция


6.

А80

Полиомелит (жиддий асоратлари қолган тақдирда)


7.

А87

G00.8

Марказий нерв системасининг яллиғланиш касалликлари (вирусли менингит)


8.

В15, В17.2

Ўткир гепатит А, Е


9.

В16, В17.0, В17.1

Ўткир гепатит В, С, D


10.

В18

Сурункали вирусли гепатитлар (оғиртурлари)


11.

В20-В24

Одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) келтириб чиқарадиган касалликлар (3-4-клиник босқичи)


12.

С00-С97

Хавфли ўсмалар


13.

D50-D69

Камқонлик (оғир шакли)

Қон ва қон яратувчи органлар касалликлари:

гемофилия (ўртача ва оғир шакли);

турлича бўлган анемияларнинг оғир шакли;

орттирилган камқонликлар;

капилляротоксикоз;

идиопатик тромбоцитопеник пурпура;

тромбоцитопатия (оғир турлари);

Виллибранд касаллиги ва бошқа гемостаз бузилиши билан боғлиқ касалликлар;

Ўткир ва сурункали лейкозларнинг ҳамма турлари;

Наслий гемолитик кам қонликларнинг ҳамма турлари


14.

Е10-Е14

Қандли диабет


15.

Е23.2

Қандсиз диабет


16.

E05

Тиреотоксикоз (ўртача ва оғир даражаси)


17.

E00-Е03.9

Қалқонсимон без касалликлари, гипотиреоз (оғир даражаси)


18.

E21

Гиперпаратиреоз ва қалқонсимон олди безнинг бошқа бузилишлари (оғир даражаси)


19.

Е84

Муковисцидоз, аралаш шакли, оғир тури


20

F00-F09

Органик, симптоматик бузилишларни қамраб олган руҳий касалликлар


21.

F20-F39

Шизофрения ва келиб чиқиши турлича бўлган ўткир руҳий касалликлар


22.

F40-F48.9

Стресс асоратлари ва неврологик бузилишлар: неврозлар, невроз сифат ҳолатлар, реактив ҳолатларнинг ўткир ва руҳий мувозанати бузилган даври, қаттиқ дудуқланиш


23.

G93

Бош миянинг шикастланишлари


24.

G40-G41

Эпилепсия. Эпилептик статус


25.

G90

Вегетатив нерв системаси бузилишлари: ангиоспазм, қон томирлар фаолияти танглиги, ҳушдан кетиш ва бошқа оғир кўринишлари билан кечадиган яққол вегетатив бузилишларнинг шакллари


26.

Н52

Рефракция ва аккомодациянинг бузилишлари. Кўз тубида дистрофик ўзгаришлар юз беришибилан тез ривожланиб борувчи кўриш ожизлиги


27.

Н30-Н36

Тўр (томирли) парда касалликлари


28.

Н46-Н48

Кўриш нерви ва кўриш йўллари касалликлари


29.

Н40-Н42

Глаукома


30.

I00-I02

Ўткир ревматоид иситма


31.

I10-I15

Қон босими ошиши билан характерланувчи касалликлар


32.

I05-I09

Юрак сурункали ревматик касалликлари


33.

Q20-25

Қон айланиш системаси туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари)


34.

J44

Бошқа сурункали обструктив ўпка касалликлари


35.

J45

Астма


36.

J47

Бронхоэктатик касаллик


37.

J90-K94

Плеврит


38.

K25-К26

Ошқозон ва ўникки бармоқли ичак яраси


39.

K35

Кўричак (операциядан сўнг)


40.

K40-К46

Чурра (операциядан сўнг)


41

К51

Носпецифик ярали колит (зўриқиш даври)


42.

K56

Паралитик илеус ва чуррасиз ичак тутилиши


43.

K50

Крон касаллиги


44.

K74.6

Жигар циррози (декомпенсация даври)


45.

N 00, N 01

Ўткир диффузли гломерулонефрит


46.

N 03

Сурункали нефритлар


47.

N 11

Сийдикда жиддий ўзгаришлар билан қайталаб турадиган пиелонефрит (буйраклар фаолиятининг сақланиши)


48.

N 11

Сийдикда жиддий ўзгаришлар билан қайталаб турадиган пиелонефрит (буйраклар функциясининг бузилиши)


49.

L20, L23, L25-L27

Экзема (ёйилиб кетганда) ва нейродерматит (яққол кўриниб турганда)


50.

Q80

Туғма ихтиоз


51.

L53

Бошқа эритематоз ҳолатлар


52.

M30-М36

Бириктирувчи тўқима система шикастланишлари


53.

M05-М14

Яллиғланиш полиартропатиялари


54.

S50-S59

Тирсак ва билак-кафт усти жароҳатлари


55.

S60-S69

Билак-кафт усти ва қўл панжаси жароҳатлари


56.

S80-S89

Тизза ва болдир жароҳатлари


57.

S90-S99

Ошиқ-болдир бўғими ва оёқ кафти соҳаси жароҳатлари


58.

S00-S05, S12, S22, S32-S33


Бош суяги, умуртқа ва бел суягининг синиши


59.

A36-38, B01, В05, В06, В26, В27


Болаларнинг юқумли касалликлари


              

Изоҳ: мазкур Рўйхатда белгиланган касалликлар ўқувчиларни синфдан синфга кўчириш имтиҳонларидан озод қилишда ҳам татбиқ этилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 11 ноябрь, 45-сон, 854-модда