Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.11.2019 й. ПҚ-4515-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
11.11.2019 й.
N ПҚ-4515
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қарши насос станциялари каскади ишончлилиги ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги "Қарши насос станциялари каскадини мукаммал тиклаш-таъмирлаш (III Фаза)" лойиҳасини амалга оширишда биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2977-сон қарорида:
1-банднинг "в" кичик бандидаги "2019" рақами "2023" рақами билан алмаштирилсин;
2-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
7-банднинг иккинчи хатбошидаги "2018 йилнинг 1 мартигача" сўзлари "2020 йилнинг 1 июлигача" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 февралдаги "Қарши насос станциялари каскадини капитал-қайта тиклаш (III Фаза)" лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4170-сон қарори 2-иловаси 1-банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 12 ноябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 18 ноябрь, 46-сон, 861-модда