Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 23.10.2019 й. 42-2019-Б-сон "Штамплаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.11.2019 й. 2046-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.11.2019 й.

N 2046-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

23.10.2019 й.

N 42-2019-Б


БУЙРУҒИ




Штамплаш ишлаб чиқариши ходимлари учун

меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сон "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 28 октябрдаги 63-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2046, 2009 йил 24 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 48-сон, 515-модда) билан тасдиқланган Штамплаш ишлаб чиқариши ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              Н. Хусанов






Буйруққа

ИЛОВА



Штамплаш ишлаб чиқариши ходимлари учун

меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ штамплаш ишлаб чиқаришида меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.".


2. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.".


3. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.".


4. 35-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 37-банддаги "Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги буйруқ (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь)" деган сўзлар "Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 84-банддаги "Давлат санитар назорати органлари" деган сўзлар "ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 94-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат санитария-эпидемиология назоратининг марказлари" деган сўзлар "ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 ноябрь, 46-сон, 868-модда