Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вaзирлигининг 105-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 26-сон "Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 16.10.2019 й. Қарори (АВ томонидан 15.11.2019 й. 3101-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.11.2019 й.

N 3101-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВAЗИРЛИГИНИНГ

16.10.2019 й.

N 105


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

16.10.2019 й.

N 26


ҚАРОРИ



Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга,

терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин

қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши

курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

ўзгартириш  ва  қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекиетон Республикаси "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги, "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистои Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 14 ноябрдаги 145, 45-сон қарори (рўйхат рақами 3101, 2018 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 51-сон, 980-модда) билан тасдиқланган Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Д. Кучкаров

Бош прокуратура ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши

курашиш департаменти бошлиғи

Д. Рахимов

      





Қарорга

ИЛОВА



Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар



1. Муқаддимадаги, 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 8-бандидаги, 13-банднинг учинчи хатбошисидаги, 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 46, 59-бандлардаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар "терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар "терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 6-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ аудиторлик ташкилоти ўзининг масъул ходими ва мазкур Қоидалар талабларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотни ҳар йили 10 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига почта алоқа воситалари ёки электрон шаклда юборади.".


4. Қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги махсус ваколатли давлат органига аудиторлик ташкилотларидаги масъул ходимлар ва мазкур Қоидалар талабларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотни ҳар йили 20 январдан кечиктирмасдан тақдим этади.".


5. 10, 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Масъул ходимларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг, терроризмни молиялаштиришнинг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида аудиторлик ташкилотлари мунтазам равишда ходимларни қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.

11. Масъул ходим қуйидаги функцияларни бажаради:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш учун аудиторлик ташкилоти хизматларидан фойдаланиш хавфининг олдини олиш учун қонун ҳужжатларида, мазқур Қоидаларда ва ички қоидаларда кўзда тутилган чораларни кўриш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари, ушбу Қоидалар ва ички қоидалар талабларига риоя қилиниши назоратини амалга оширади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга оид қонун бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги ахборотни аудиторлик ташкилотнинг раҳбарига тақдим этади;

аудиторлик ташкилоти фаолиятида мазкур Қоидалар ва ички қоидалар талабларига риоя қилинмаганлиги бўйича аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан аудиторлик ташкилотининг раҳбарига кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;

аудиторлик ташкилотининг раҳбарига ушбу Қоидалар бажарилиши натижалари тўғрисидаги ҳисоботни камида бир йилда бир маротаба тақдим этади;

шубҳали операциялар, уларни бажаришга уринишлар тўғрисидаги хабарларни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида узатилишини, шунингдек махсус ваколатли давлат органининг қўшимча ахборотни тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;

ички назоратни ташкил қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва махсус ваколатли давлат органининг масъул шахслари билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;

Рўйхатни аудиторлик ташкилоти ходимларига етказади".


6. Қуйидаги мазмундаги 14-1-банд билан тўлдирилсин:

"14-1. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни ўрганишни, таҳлил қилишни ва аниқлашни аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятида тизимли равишда, йилига камида бир марта амалга ошириши, ўрганиш натижаларини ҳужжатлар билан қайд этиши ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир тегишли чоралар кўриши шарт.".


7. 15-банддаги "легаллаштиришнинг ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар "легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Чет эл аудиторлик ташкилотининг алоҳида бўлинмалари (агар мавжуд бўлганда) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим, мазкур талаблар Ўзбекистон қонунчилиги талабларидан фарқ қилган тақдирда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартларни қўллаши лозим.".


9. 17-банддаги "легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар "легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 19-банднинг еттинчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақи" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 30-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Рўйхатга киритилган шахслар ёки Рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги шахслар, Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори бўлган ёки уни назорат қилувчи шахслар;".


12. 53-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"53. Мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар, аудиторлик ташкилотлари мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги камида бир йилда бир маротаба янгиланиб борилиши лозим.".


13. 1-илова 4-бандининг рус тилидаги матнидаги "и финансированию терроризма" деган сўзлар "финансированию терроризма и финансированию распространения оружия массового уничтожения" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 3-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мижозни ва унинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш жараёнида олинган, Аудиторлик ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг 2-иловасида кўрсатилган маълумотлар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 15 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 18 ноябрь, 46-сон, 872-модда