Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2019 й. 911-сон "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.11.2019 й.

N 911



ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК

ШАХСЛАРНИНГ МУЛК ҲУҚУҚЛАРИ

КАФОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА

ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ ВА

КОМПЕНСАЦИЯ БЕРИШ ТАРТИБИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 3 августдаги Ф-5491-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида 2 та штат бирлигидан иборат Ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш ишларини мувофиқлаштириш шуъбаси (кейинги ўринларда - Шуъба) ташкил этилсин.

Зарур ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш ишлари бўйича бош мутахассис (кейинги ўринларда - бош мутахассис) лавозими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори билан киритилади.

3. Қуйидагилар Шўъба ҳамда бош мутахассиснинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

бузиладиган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш учун етарли ресурслар (маблағлар, ер участкаси ва бошқа мулк) мавжудлигини ўрганиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ёки халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритиш учун бўлажак қурилиш объектининг лойиҳа ҳужжатларини тақдимот материаллари шаклида тайёрлаш;

олиб қўйилиши режалаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорлари билан очиқ муҳокамани ташкил этиш;

ер участкаси олиб қўйилиши ташаббускори ва кўчмас мулк объектлари мулкдорлари ўртасида тузилган, компенсация миқдори, тури ва бериш муддати назарда тутилган келишувлар ҳисобини юритиш;

компенсациялар ўз вақтида ва тўлиқ берилишининг доимий мониторингини олиб бориш;

ер участкалари олиб қўйилиши, компенсация берилиши, кўчмас мулк объектлари бузилиши, шунингдек, олиб қўйилган ер участкасида олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумотлар киритиб бориш.

Шуъба раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги компенсация комиссиялари котиби вазифасини бажаради.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1047-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ушбу қарор 1-бандининг "а" кичик банди ва 4-6-бандлари 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 ноябрдаги

911-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги

1047-сон  қарори  билан  тасдиқланган  Давлат  ва

жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб

қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик

шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича

марказлаштирилган жамғармалар  маблағларини

шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар


1. 6-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан";


2. қуйидаги мазмундаги 12-1-банд қўшилсин:

"12-1. Етказилган зарарларни қоплаш ҳудудий жамғармалар маблағлари ҳисобидан жамғармалар кузатув кенгашларининг қарорларига асосан тегишли равишда маблағ келиб тушган туман ва шаҳарларга ажратилади, зарур ҳолларда ҳудудий кузатув кенгаши қарори асосида бошқа туман ва шаҳарларга етказилган зарарларни қоплаш учун йўналтирилади.".






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 16 ноябрдаги

911-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 37-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги "Баҳолаш фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-257-сонли Қонуни)" 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сон қарорига илованинг 12-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 44-45-сон, 385-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорига 3-илованинг 2-бўлими (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 20-21-сон, 204-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон Фармони)" 2018 йил 27 ноябрдаги 963-сон қарорига илованинг 4-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 ноябрь