Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2019 й. 924-сон "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2019 й.

N 924



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ    ЖАМҒАРМАСИ    ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИ ВА УНГА ИДОРАВИЙ МАНСУБ

ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ

ТЎЛАШ ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Автомобиль йўллари соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Респубикаси Молия вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 ноябрдаги

924-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:


5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Йиғимларни ундириш миллий валюта "сўм"да нақд пулсиз шаклда ёки тижорат банклари томонидан бевосита божхона постларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича нақд пул шаклида амалга оширилади, олинган маблағларнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳисобрақамига, қолган 80 фоизи Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобрақамига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади";


15-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилаб қўйилсинки, хорижий мамлакатларнинг оғир юк кўтарувчи ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юришидан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобрақамига ўтказилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 26 июлдаги 584-сон қарори 7-бандининг "в" кичик банди ҳамда 8-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 ноябрь