Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.11.2019 й. 943-сон қарорига 4-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 23 ноябрдаги

943-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши

рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари

ва виртуал кассаларнинг давлат реестрини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг Давлат реестрини (кейинги ўринларда Давлат реестри деб аталади) юритиш тартибини белгилайди.


2. Давлат реестри Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан шакллантирилади ва ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича юритилади.

3. Давлат реестри Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари (кейинги ўринларда онлайн-НКМ деб аталади) ва виртуал касса дастурий маҳсулотлари (жумладан, уларнинг моделлари ва версиялари) тўғрисидаги тўлиқ маълумотлардан иборат бўлади.


4. Давлат реестри қуйидаги маълумотлар асосида онлайн-НКМ ва виртуал касса дастурий маҳсулоти бўйича шакллантирилади:

ишлаб чиқарувчи ва (ёки) унинг ваколатли вакили тўғрисидаги маълумотлар (ташкилотнинг номи, СТИР, юридик манзили, телефон рақами ва шу кабилар);

онлайн-НКМ модели унинг версияси, виртуал касса дастурий маҳсулоти версияси;

фискал маълумотларни ваколатли орган базасига узатиш имконияти яратилганлиги бўйича операторнинг ижобий хулосаси;

Ушбу қарорга "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилиши рухсат этилган онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ва фискал модулга қўйиладиган техник талаблар" тўғрисидаги 2-иловага асосан тасдиқланган техник талабларга мувофиқлиги.


5. Ваколатли органнинг қарорига кўра Давлат реестрига онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал касса тўғрисидаги бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.



2-БОБ. ОНЛАЙН-НКМ ЁКИ ВИРТУАЛ КАССАНИ

ДАВЛАТ РЕЕСТРИГА КИРИТИШ ТАРТИБИ


6. Ваколатли орган томонидан онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда қуйидагилар ҳисобга олинади:

тақдим этилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг техник ҳужжатларга мувофиқлиги;

онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг техник ва функционал тавсифларини операторнинг хулосасидаги тавсиялари;

онлайн-НКМ ёки виртуал кассани давлат тилидаги ва бошқа тиллардаги фойдаланувчи йўриқномасининг мавжудлиги;

онлайн-НКМ ёки виртуал касса функционал тавсифларининг ягона техник талабларга мувофиқлиги;

онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг аниқ типига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида техник хизмат кўрсатиш имкониятлари мавжудлиги.


7. Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассани ишлаб чиқарувчи юридик шахслар (агар чет эл корхонаси бўлса унинг ваколатли вакили) онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш ташаббускори бўлиши мумкин.


8. Ваколатли органда рўйхатга олинган онлайн-НКМ сони:

мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдорида;

мингтадан беш мингтагача бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари миқдорида;

беш мингтадан кўп бўлганда Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг баравари миқдорида маблағларни ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйиши лозим.

Захира суммаси банк ёки суғурта ташкилотлари кафолат хати асосида олти ой ичида шакллантирилиши мумкин.

Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида ҳам қолдирилиши мумкин.

Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар қонунчиликда белгиланган тартибда шартномалар асосида амалга оширилади.

9. Махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилган ҳамда банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган маблағлар солиқлар нотўғри ҳисобланиши натижасида давлат бюджетига, операторга ва тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарларни қоплаш учун ишлатилади.

Етказилган зарарлар ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва операторга юборилган чеклар ўртасидаги номутаносибликлар экспертиза хулосаси асосида аниқланади.

Етказилган зарарлар белгиланган тартибда суд орқали ундирилади.

Захира суммаси банк кафолат хати асосида тадбиркорлик субъектининг ўз эҳтиёжида қолдирилган тақдирда етказилган зарар суммаси кафолат берган банкдан ундирилади.

10. Онлайн-НКМни давлат реестрига киритган тижорат ташкилоти захирага қўйилган маблағлар суммаси ушбу низомнинг 8-бандида кўрсатилган миқдордан камайган тақдирда, унинг етмаётган қисми ваколатли органнинг хабарномасини олган кундан эътиборан ўн иш кунида ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига тушишини таъминлайди.

Онлайн-НКМ Давлат реестридан чиқарилганда, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти тугатилганда ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан кафолат хати тақдим қилинган тақдирда (9-бандга мувофиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаганда), захирага қўйилган пул маблағлари Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамига қайтарилади.

Бунда Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти захира пулининг қайтарилиши бўйича ваколатли органга ариза тақдим қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

Давлат реестридан чиқарилганлиги, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъекти тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжат ёки белгиланган захира суммаси учун банк томонидан берилган кафолат хати;

ТХКМлар ва ишлаб чиқарувчи ёки унинг ваколатли вакили ўртасидаги шартномага мувофиқ юклатилган вазифалар тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги ТХКМларнинг хулосалари.

Ваколатли орган олинган маълумотларни беш иш кун ичида ўрганиб чиқиб, ариза ва илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ ва ишончли бўлган тақдирда, Давлат реестрига киритиш учун ариза берган тадбиркорлик субъектининг захирадаги пул маблағларини унинг ҳисоб рақамига қайтаради.

Ариза ёки илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, асосланган камчиликларни ариза берувчига тақдим қилади.

Ариза берувчи камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран мурожаат қилиши мумкин.

11. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш учун юридик шахс 2-иловага мувофиқ ариза билан ваколатли органга мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши мумкинлиги тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати;

онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулотининг техник ва функционал тавсифларига мувофиқлиги юзасидан операторнинг хулосаси;

шакллантирилган касса чеклари намуналари;

онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг эталон намунаси;

онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг техник ва функционал тавсифлари батафсил кўрсатилган техник паспорт (ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) ҳамда кафолат мажбуриятлари;

фойдаланиш ҳужжатлари (фойдаланувчи учун қўлланма, ўрнатиш бўйича қўлланма ва солиқ инспектори йўриқномаси);

ариза берувчининг эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш тўғрисидаги кафолат хати;

виртуал касса ёки онлайн-НКМ дастурий маҳсулотининг муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи хужжат (патент). Бунда хужжат бошқа давлатдан олинган бўлса унинг манбаси кўрсатилади;

виртуал касса ёки онлайн-НКМ дастурий маҳсулотига "Киберхавфсизлик маркази" ДУК томонидан берилган экспертиза хулосаси.

онлайн-НКМга сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати.

Бунда "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси томонидан экспертиза хулосаси ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этилади.

12. Оператор онлайн-НКМ ёки виртуал кассани оператор билан тўғри интеграция қилингани ёки тўлиқ интеграция қилинмагани тўғрисидаги хулосани ўн иш кунида ариза берувчига тақдим этади.


12-1. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза ва унга тегишли ҳужжатлар ваколатли орган томонидан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмасига юборилган санадан эътиборан беш иш кунида ушбу ташкилотлар Давлат реестрига киритиш ёки киритишни рад этиш ҳақидаги хулосани ваколатли органга тақдим этади.

13. Ваколатли орган онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ишончлилиги ва уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан текширишга ҳақли.


14. Ваколатли орган онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш ёҳуд Давлат реестрига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


15. Ваколатли орган қуйидаги холларда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритишни рад этади:

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаганда;

тақдим этилган ҳужжатларда номутаносибликлар аниқланиб, улар тасдиқланганда.


16. Ваколатли орган томонидан ариза берувчига онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги қарор нусхаси ёки Давлат реестрига киритишни рад этиш сабаби кўрсатилган жавоб хати ариза тақдим этилган кундан бошлаб йигирма иш кунида электрон ёки ёзма тарзда тақдим этилади.

17. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритиш рад этилган тақдирда, ариза берувчи камчиликларни бартараф этган ҳолда ваколатли органга такроран мурожаат қилиши мумкин.



3-БОБ. ОНЛАЙН-НКМ ВА ВИРТУАЛ КАССАНИ

ДАВЛАТ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


18. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестридан чиқариш ваколатли органнинг қарори асосида амалга оширилади.


19. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса қуйидаги ҳолларда Давлат реестридан чиқарилади:

онлайн-НКМ ёки виртуал кассага нисбатан қонун ҳужжатлари талаблари ўзгарганда;

онлайн-НКМ ёки виртуал кассани ишлаб чиқариш тўхтатилганда ва (ёки) ички бозорда бир йил мобайнида эҳтиёт қисмлар мавжуд бўлмаганда;

онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланиш жараёнида фискал маълумотларни ҳосил қилишда, қоғозга чоп этишда ёки фискал маълумотларни операторга реал вақт режимида узатишда қасддан қилинган ноқонуний ҳаракатлар ваколатли орган томонидан аниқланганда;

онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритган ариза берувчининг ваколатли органга мурожаатига мувофиқ;

онлайн-НКМ ёки виртуал касса ёҳуд Маркетплейс техник талабларга мувофиқ бўлмаган ҳолатда қўлланилганда ва ушбу ҳолатлар ваколатли орган томонидан огоҳлантирилгандан кейин ҳам бартараф этилмаганда.

20. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестридан чиқаришда қуйидаги ҳолатлар ҳисобга олинади:

онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг ваколатли органда рўйхатдан ўтказилган, тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланилаётган қурилмалари ёки дастурий маҳсулотлари сони;

онлайн-НКМ ёки виртуал кассани алмаштириш учун зарур бўлган муддат.


20-1. Мазкур Низомнинг 19-банди иккинчи-тўртинчи ва олтинчи хатбошиларида белгиланган асослардан бири ёки бир нечтаси мавжуд бўлганда, онлайн-НКМ ёки виртуал касса ёҳуд Маркетплейс ишлаб чиқарувчи юридик шахсга (агар чет эл корхонаси бўлса унинг ваколатли вакилига) ваколатли орган томонидан ушбу ҳолатларни ўн кун ичида бартараф этиш ҳақида огоҳлантириш хати юборилади.

20-2. Ваколатли органнинг огоҳлантириш хати юборилган санадан бошлаб ўн кун ичида унда кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилмаганда, онлайн-НКМ ёки виртуал касса ёҳуд Маркетплейсни Давлат реестридан чиқариш тўғрисида ваколатли органнинг қарори қабул қилинади.

21. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун муддатда ваколатли орган томонидан бу ҳақда онлайн-НКМ ёки виртуал кассани Давлат реестрига киритган ариза берувчига хабарнома юборилади.

Шунингдек, уч кун муддатда Давлат реестридан чиқарилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланаётган тадбиркорлик субъектларининг шахсий кабинетига оператор томонидан бу ҳақда хабарнома юборилади.


22. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса Давлат реестридан чиқарилган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассани алмаштиришлари лозим.

Ушбу бандда кўрсатилган муддатдан кейин Давлат реестридан чиқарилган онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланаётган тадбиркорлик субъектларига нисбатан қонун хужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


23. Ушбу Низом талаблари бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун хужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши рухсат

этилган онлайн-НКМ ва виртуал кассаларнинг

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ

Т/р

Онлайн-НКМ

ёки виртуал

кассанинг

номи


Онлайн-НКМни

ишлаб чиқарувчи

ёки виртуал кассани

яратувчи


Онлайн-НКМнинг

серия рақамлари

ёки виртуал

касса дастурий

маҳсулотининг

хеш суммаси


Онлайн-НКМ

ва виртуал

кассанинг

мувофиқлик

сертификати

нусхаси, виртуал

касса дастурий

маҳсулотни

рўйхатга олиш

гувоҳномаси

(патент)


Солиқ қўмитаси қарори

Изоҳ

Фискал

маълумотлар

операторининг

ижобий

хулосасидан

кўчирма


Онлайн-НКМни

ёки виртуал

кассани Давлат

реестрига

киритиш

тўғрисидаги

қарордан

кўчирма


Давлат

реестридан

чиқариш

тўғрисидаги

қарордан

кўчирма


1.








2.








3.








4.








5.








       





Низомга

2-ИЛОВА

Солиқ қўмитаси раиси

___________________________га

АРИЗА

(Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассаларнинг

Давлат реестрига киритиш тўғрисида)


СТИР



(тадбиркорлик субъекти номи)


манзилида жойлашган

га

(юридик манзили)


(мулкчилик шакли)


______________________ русумли онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг ___________________ версиясини иловада келтирилган ҳужжатлар асосида Давлат реестрига киритишингизни сўрайман.

Қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:


1. Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдоридаги маблағ ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига захирага қўйилганлиги ҳақидаги маълумот ёки захира суммаси олти ой ичида шакллантирилиши мумкинлиги тўғрисида банк ёки суғурта ташкилотларининг кафолат хати ёхуд етказилган зарарларни қоплаш учун банк томонидан берилган кафолат хати (виртуал касса бундан мустасно);

2. Онлайн-НКМ ёки виртуал касса дастурий маҳсулотининг техник ва функционал тавсифларига мувофиқлиги юзасидан операторнинг хулосаси;


3. Шакллантирилган касса чеклари намуналари;


4. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг эталон намунаси;


5. Онлайн-НКМ ёки виртуал кассанинг техник ва функционал тавсифлари батафсил кўрсатилган техник паспорт (ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) ҳамда кафолат мажбуриятлари;


6. Фойдаланиш ҳужжатлари (фойдаланувчи учун қўлланма, ўрнатиш бўйича қўлланма ва солиқ инспектори йўриқномаси);


7. Ариза берувчининг эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш тўғрисидаги кафолат хати;


8. Виртуал касса ёки онлайн-НКМ дастурий маҳсулотининг муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (патент). Бунда ҳужжат бошқа давлатдан олинган бўлса унинг манбаси кўрсатилади;


9. Виртуал касса ёки онлайн-НКМ дастурий маҳсулотига "Киберхавфсизлик маркази" ДУК томонидан берилган экспертиза хулосаси;


10. Онлайн-НКМга сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати.


Илова: __ варақда.

(Юридик шахс мансабдор шахсининг Ф.И.О.)


(имзо)


(сана)

Телефон рақами: _____________

Почта манзили: _____________

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 23 ноябрь