Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2019 й. 990-сон "Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2019 й.

N 990



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ТЕРГОВ

БЎЛИНМАЛАРИ ХОДИМЛАРИГА ҚЎШИМЧА

УСТАМАЛАР ТЎЛАНАДИГАН МАХСУС МАЛАКА

ДАРАЖАСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 727-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 208-модда) қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги "Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими" сўзлари "Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тергов фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими" сўзлари билан ҳамда "транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари хузуридаги тергов бўлимлари (бўлинмалари, гурухлари)" сўзлари "транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари) тергов бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 декабрь