Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 14-мҳ-сон, Халқ таълими вазирлигининг 18-мҳ-сон "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларининг аттестация натижаларини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш ҳақида"ги 25.11.2019 й. Қарори (АВ томонидан 13.12.2019 й. 3201-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.12.2019 й.

N 3201

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

25.11.2019 й.

N 14-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.11.2019 й.

N 18-мҳ


ҚАРОРИ




"Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари

педагог ходимларининг аттестация натижаларини

баҳолаш мезонларини тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 702-сон "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари педагог ходимларининг аттестацияси натижаларини баҳолаш мезонлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғи

У. Ташкенбаев

Халқ таълими вазири

Ш. Шерматов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 декабрь