Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 13.12.2019 й. 538-мҳ-сон "Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.12.2019 й. 3203-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.12.2019 й.

N 3203




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

13.12.2019 й.

N 538-мҳ


БУЙРУҒИ



Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан

ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини

аттестациядан ўтказиш қоидаларини

тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 887-сон "Патент вакиллари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


4. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини, "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Т. Абдусаттаров зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                Р. Давлетов






Буйруққа

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2003 йил 11 ноябрдаги 66-сон "Патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1294, 2003 йил 24 декабрь).


2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 31-сон "Патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1294-1, 2011 йил 30 сентябрь).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 декабрь