Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2019 й. 1008-сон "Божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.12.2019 й.

N 1008



БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН

ОЗОД ҚИЛИНАДИГАН ТЕХНОЛОГИК ВА

ЛАБОРАТОРИЯ УСКУНАЛАРИ, УЛАРНИНГ

БУТЛОВЧИ ВА ЭҲТИЁТ ҚИСМЛАРИ, ШУНИНГДЕК,

ХОМАШЁ ВА МАТЕРИАЛЛАР, ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ

ВА ҚАДОҚЛАШ МАТЕРИАЛЛАРИ РЎЙХАТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун "тоза хоналар", сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, шунингдек, лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш (шу жумладан, дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда тасдиқланган Рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган технологик ва лаборатория ускуналари, улар учун бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материалларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарор билан тасдиқланган технологик ва лаборатория ускуналари, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, дори воситалари ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари мақсадга мувофиқ фойдаланилмаган тақдирда бўшаган маблағлар тўлиқ ҳажмда қонунда белгиланган жарималарни қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ундирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.М. Ганиев, А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 декабрь