Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2019 й. 1021-сон "Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.2019 й.

N 1021




МОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОСНИНГ КЎЧМАС МУЛК

ОБЪЕКТЛАРИНИ АСРАШГА ДОИР ФАОЛИЯТНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 30 августдаги ЎРҚ-560-сон Қонунига мувофиқ, шунингдек, моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 декабрдаги

1021-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос департаменти фаолиятини ташкил этиш ҳамда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарорида:


а) 4-илованинг 11-банди "в" кичик бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни амалга ошириш учун лицензия беради";


б) 5-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги

ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг

Илмий-эксперт кенгаши

ТАРКИБИ


1. Акилова Камола

Болтабоевна


-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари - Маданий мерос департаменти бошлиғи, кенгаш раиси*


2. Назилов Дода

Авазович

-

Тошкент архитектура-қурилиш институтининг Архитектура тарихи ва назарияси кафедраси профессори, архитектура фанлари доктори, кенгаш раиси ўринбосари


3. Юсупова Мавлюда

Аминджановна

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг Архитектура бўлими мудири, архитектура фанлари доктори, профессор, Шарқ давлатлари халқаро архитектура академиясининг мухбир аъзоси


4. Сулайманов Рустам

Хамидович

-

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Археология кафедраси профессори, тарих фанлари доктори, археолог


5. Салимов Ориф

Мусилимович

-

Тошкент архитектура-қурилиш институтининг Архитектура тарихи ва назарияси кафедраси профессори, архитектура фанлари доктори


6. Матчонов Баходир

Гаиббаевич


-

Тошкент архитектура-қурилиш институтининг Шаҳарсозлик ва ландшафт архитектураси кафедраси мудири


7. Зияев Абдуманноп

Абдураҳимович

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг Архитектура бўлими етакчи илмий ходими, архитектура фанлари номзоди, доцент, Шарқ давлатлари халқаро архитектура академиясининг мухбир аъзоси


8. Заиров Шуҳрат

Шокирович


-

"Arx-dizan san`nati" масъулияти чекланган жамияти бош меъмори, архитектура ёдгорликлари бўйича меъмор


9. Досметова Зухра

Шавкатовна

-

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Бадиий кулол ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш кафедраси доценти, архитектура фанлари номзоди, рассом-реставратор


10. Ўлмасов Акмалжон

Фозилович

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институтининг катта илмий ходими, архитектура фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD)


11. Турдиев Абдураззоқ

Абдурахимович


-

Тошкент архитектура-қурилиш институтининг Архитектура тарихи ва назарияси кафедраси катта ўқитувчиси


    

*) Кенгаш раиси лавозимига кўра кенгаш таркибига киради. У бошқа лавозимга ўтган тақдирда, унинг ўрнига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахс киритилади.


Изоҳ. Истисно тариқасида, зарурат пайдо бўлганда, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига тегишли буйруқ билан кенгаш таркибига улар сонининг 4 нафарига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 декабрь