Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2019 й. 1040-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи фаолиятини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2019 й.

N 1040




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ХОТИРАСИ ДАВЛАТ

МУЗЕЙИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи (кейинги ўринларда музей деб аталади) ва кенг жамоатчиликнинг музей тузилмасида музей ва унинг ҳудудий музейлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга илмий-методик жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва унинг ҳудудий музейлари директорлари кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Музей бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва унинг ҳудудий музейлари директорлари кенгаши фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ чораларни кўрсин.


3. Белгилансинки:

а) музей раҳбари ва илмий ходимларининг лавозим маошлари - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига;

музейнинг бошқа ходимлари лавозим маошлари - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат музейлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига тенглаштирилади;

б) музей директори ўринбосарларининг базавий лавозим маоши музей директорининг лавозим маошига нисбатан 5 фоизга камайтирилган ҳолда ўрнатилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


5. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маърифат, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 26 декабрдаги

1040-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва ҳудудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасида Қатағон қурбонлари хотираси музейларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 22 ноябрдаги 936-сон қарорида:


а) 7-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Музей раҳбари ва илмий ходимларининг иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига, бошқа ходимларнинг лавозим маошлари эса - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат музейлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига тенглаштирилади. Музей директори ўринбосарларининг базавий лавозим маоши Музей директорининг лавозим маошига нисбатан 5 фоизга камайтирилган ҳолда белгиланади";


б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг

ТУЗИЛМАСИ



Директор
































































Музей ва ҳудудий музейлар

директорлари кенгаши













Илмий кенгаш















































Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари


Директорнинг умумий ишлар

бўйича ўринбосари














Юрисконсульт

1





























Фонд бўлими

2


Бухгалтерия

2




Ходимлар билан ишлаш бўлими

1























Экскурсоводлар бўлими

4


Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар*









































Илмий бўлим

3


























































Экспозицияларни лойиҳалаш

ва безаш бўлими

4




















































Ходимларнинг чекланган умумий сони - 41 нафар, бошқарув ходимлари сони - 20 нафар.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар шартнома асосида қўшимча жалб этилиши мумкин.

*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони давлат музейлари учун ўрнатилган нормативлар бўйича белгиланади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такмиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига 7-илованинг изоҳ қисми учинчи хатбошиси рус тилидаги матнидаги "Музея жертв репрессии при Кабинете Министров" сўзлари "Государственного музея Памяти жертв репрессий при Кабинете Министров Республики Узбекистан и территориальных музеев "Памяти жертв репрессий" при высших образовательных учреждениях" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 декабрь