Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Caнoaт хавфсизлиги давлат қўмитасининг 05.12.2019 й. 25/ЮБ-46-сон "Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 27.12.2019 й. 2213-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.12.2019 й.

N 2213-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

CAНOAТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

05.12.2019 й.

N 25/ЮБ-46


ҚАРОРИ



Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ходимлари

учун ишлар хавфсизлиги қоидаларига ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон "Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги, 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сон "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистои Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 1 мартдаги 56-сон буйруғи (рўйхат рақами 2213, 2011 йил 4 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 144-модда) билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ходимлари учун ишлар хавфсизлиги қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.




Раис в.б.                                                                         Б. Гулямов






Қарорга

ИЛОВА



Мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ходимлари

учун ишлар хавфсизлиги қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 31-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. 214-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси" деган сўзлар "Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 27 декабрь