Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2019 й. 1044-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2019 й.

N 1044




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пиллачилик тармоғида чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4411-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда пиллачилик соҳасини ривожлантириш учун зарур тут кўчатларини экиш ҳаражатларини молиялаштириш, Тошкент вилоятидаги бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 27 декабрдаги

1044-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 3 октябрдаги 840-сон қарорининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Ўртаовул ҚФЙ, Амир Темур кўчасида жойлашган Зангиота тумани агросервис касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди (асосий воситалари) билан биргаликда Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 декабрь