Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 13.12.2019 й. 10-мҳ-сон "Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.12.2019 й. 3065-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.12.2019 й.

N 3065-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЯ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

ВАЗИРИНИНГ

13.12.2019 й.

N 10-мҳ


БУЙРУҒИ




"Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей

ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат спорт

жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар,

туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий

спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон "Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 октябрдаги 898-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига спорт клублари фаолиятини ҳамда спорт мусобақаларини ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 9 июлдаги 10-мҳ-сон "Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3065, 2018 йил 5 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 36-сон, 731-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                         Д. Набиев






Буйруққа

ИЛОВА



"Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей

ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидан иборат спорт

жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар,

туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий

спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақидаги" буйруққа киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг номи ва 1-бандидаги "касб-ҳунар коллежлари" деган сўзлар "профессионал таълим муассасалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) номи, муқаддима, 1-банднинг учинчи хатбошиси ва 3-банддаги "касб-ҳунар коллежлари" деган сўзлар "профессионал таълим муассасалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Оммавий спорт тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (бундан буён матнда тегишли вазирликлар деб юритилади) ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш талабларига мувофиқ тегишли рухсатнома олинганидан сўнг бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилади.";


в) 9, 11, 13 ва 21-бандлардаги "вазирлик ва идоралар" деган сўзлар "вазирликлар" деган сўз билан алмаштирилсин;


г) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Академик лицей, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган оммавий спорт тадбирлари қуйидаги тўрт босқичда ўтказилади:

биринчи босқич (академик лицей ва профессионал таълим муассасаси босқичи) - академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари ўртасида ўтказилади;

иккинчи босқич (туман (шаҳар) босқичи) - туманда жойлашган барча академик лицей ва профессионал таълим муассасаларининг биринчи босқич оммавий спорт тадбирлари ғолиблари ўртасида ўтказилади;

учинчи босқич (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи) - иккинчи босқич оммавий спорт тадбирлари ғолиблари ўртасида ўтказилади;

тўртинчи босқич (республика босқичи) - учинчи босқич оммавий спорт тадбирлари ғолиблари ўртасида ўтказилади.";


д) 17 ва 20-бандлардаги "касб-ҳунар коллежларида" деган сўзлар "профессионал таълим муассасаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 18-банддаги "касб-ҳунар коллежларида" ва "касб-ҳунар коллежининг" деган сўзлар тегишлича "профессионал таълим муассасаларида" ва "профессионал таълим муассасасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 19-банддаги "касб-ҳунар коллежларининг" деган сўзлар "профессионал таълим муассасаларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Низомнинг иловасида:

илова белгисидаги "касб-ҳунар коллежлари" деган сўзлар "профессионал таълим муассасалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

матнидаги "касб-ҳунар коллежи" деган сўзлар "профессионал таълим муассасаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Мазкур ўзгартиришлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 декабрь