Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.01.2020 й. 3-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 январдаги

3-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган

хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш,

ижросини таъминлаш ва мониторинг

олиб бориш тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ички ишлар органлари томонидан тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга (кейинги ўринларда жабрланувчи деб аталади) ҳимоя ордерини, шунингдек тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларга (кейинги ўринларда зўравонлик содир этган шахслар деб аталади) ҳимоя ордерининг нусхасини бериш (кейинги ўринларда жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларга ҳимоя ордерини бериш деб аталади) тартибини белгилайди.


2. Ҳимоя ордери ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ серия ва рақамга эга бўлган, қатъий ҳисоби юритиладиган ҳужжат ҳисобланади.


3. Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг таянч пункти профилактика (катта) инспектори (кейинги ўринларда профилактика инспектори деб аталади) томонидан ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади.


4. Ҳимоя ордери туман (шаҳар) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларида юритиладиган алоҳида дафтарда қайд этилади.



2-БОБ. ҲИМОЯ ОРДЕРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Қуйидагилар ҳимоя ордерини бериш учун асос ҳисобланади:

тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;

жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;

тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;

давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.


6. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ва ташкилотлар жабрланган хотин-қизлар бўйича маълумотга эга бўлгач ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги хабарномани дарҳол ички ишлар органларига тақдим этади.


7. Хабарнома қонун ҳужжатларига мувофиқ ички ишлар органлари навбатчилик қисмидаги дафтарда қайд этилади.


8. Тазйиқ ва зўравонлик тўғрисида ҳабар берган шахслар ва тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўриқланади.


9. Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмида белгиланган тартибда қайд этилган мурожаатлар ва хабарлар дарҳол профилактика инспекторига тақдим этилади.


10. Профилактика инспектори ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари томонидан тақдим этилган мурожаатлар ва хабарларни 24 соат мобайнида ўрганиб чиқади ҳамда ўрганиш давомида:

жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахслар ҳамда бошқа шахслар билан ҳолат юзасидан суҳбат ўтказади;

жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахснинг турмуш тарзи, тазйиқ ва зўравонлик содир этилишининг келиб чиқиши сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганади;

жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.


11. Профилактика инспектори мурожаат ва хабарларни ўрганиш якуни бўйича:

тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланган тақдирда - ҳимоя ордерини расмийлаштиради;

зўравонлик содир этган шахсларга ҳимоя ордери берилганлиги тўғрисида жабрланувчининг розилиги билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, шунингдек, бошқа тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ҳамда ташкилотларни хабардор қилади;

тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланмаган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли чораларни белгилайди ҳамда бу ҳақда фуқаролар йиғини раиси ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоли иштирокида далолатнома расмийлаштиради;

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят белгилари аниқланган тақдирда - ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда иш материалларини жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборади.


12. Ўн саккиз ёшга тўлмаган, шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги аризаси уларнинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органининг вакили иштирокида кўриб чиқилади.

Шахс ҳимоя ордерини олишни ва уни имзолашни рад этганда, профилактика инспектори холислар иштирокида далолатнома тузади ҳамда уни ушбу хатти-ҳаракатни давом эттирган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши тўғрисида расмий огоҳлантиради ва бу ҳақда жабрланувчини хабардор қилади.


13. Ҳимоя ордери расмийлаштирилганда барча ёзувлар кўк (ҳаворанг) сиёҳли ручкада, тушунарли қилиб ёзилади.


14. Ҳимоя ордери уч қисмдан иборат бўлиб:

биринчи қисми (асли) тўлдирилгандан сўнг жабрланувчиларга берилади;

иккинчи қисми (нусхаси) зўравонлик содир этган шахсларга берилади;

учинчи қисми профилактика инспекторида қолади.


15. Ҳимоя ордери ўттиз кун муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.


16. Профилактика инспектори ҳимоя ордери берилганидан сўнг уч кун муддатда бу ҳақда тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарини хабардор қилади.

17. Туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари ҳимоя ордерини расмийлаштириш учун тўпланган материалларни ўрганиб, тарафлар фикрини эшитган ҳолда профилактика инспекторининг ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилишга ҳақли.


3-БОБ. ҲИМОЯ ОРДЕРИНИНГ ИЖРОСИНИ

ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ


18. Ҳимоя ордерида қуйидаги чекловлар назарда тутилиши мумкин:

тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш;

тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар билан алоқасини тақиқлаш (иш жойларида ва таълим муассасаларида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахс билан билвосита алоқасига йўл қўйилади);

тазйиқ ўтказилган ва зўравонлик содир этилган тақдирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш;

тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчини даволаш, унга маслаҳат бериш, уни тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказга жойлаштириш учун харажатларнинг, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек, маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини юклаш;

тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг қуролни (бундан хизмат қуроли мустасно) сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек, қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш.

Ҳимоя ордерида қонун ҳужжатларида белгиланмаган бошқа чекловларни назарда тутиш тақиқланади.


19. Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахсдан қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб қўйиш ҳамда сақлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


20. Профилактика инспектори ҳимоя ордерини расмийлаштиришда хотин-қизларга нисбатан ўтказилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда зўравонлик содир этган шахсга ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланган битта ёки бир нечта чекловни бир вақтнинг ўзида қўллаши мумкин.


21. Ҳимоя ордери амал қилиш даврида:

а) профилактика инспекторлари:

тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, шу жумладан уларнинг сабабларини ҳамда шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўради;

хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ва уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар билан мунтазам асосда профилактика ишларини олиб боради;

ҳимоя ордери талабларининг ижроси устидан назорат қилади ҳамда унинг талабларини бузган зўравонлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ўз ваколатлари доирасида чоралар кўради;

б) меҳнат органлари:

хотин-қизларга нисбатан иш жойида тазйиқ ва зўравонлик ўтказилган ҳолларда, бундай ҳолларга йўл қўймасликка қаратилган, шунингдек, хотин-қизлар билан ўзаро муносабатлар маданиятини ошириш бўйича ташкилотларда профилактика тадбирларини ўтказади;

ҳимоя ордери талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқлаган тақдирда бу ҳақда профилактика инспекторига хабар беради;

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ишлаётган ёки таълим олаётган ташкилот раҳбари тақдимномани олганидан кейин уч иш куни ичида жабрланувчи ҳамда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс ўртасидаги бевосита алоқани бартараф этишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширади;

в) таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ҳамда таълим муассасалари:

таълим муассасаларида таҳсил олувчилар орасидан хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказиш ва зўравонлик содир этишга мойил шахслар аниқланганда уларнинг хулқ-атворини тузатиш, шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларини ижтимоий реабилитация қилиш ҳамда мослаштириш чора-тадбирларни амалга оширади;

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларнинг таълим муассасаларида бўш вақтни мазмунли ўтказишини таъминлаш мақсадида тадбирлар ташкил этади;

ҳимоя ордери талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда бу ҳақда профилактика инспекторига хабар беради;

г) давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари:

тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади;

ҳимоя ордери талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда бу ҳақда профилактика инспекторига хабар беради;

д) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари:

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўради;

жабрланувчини ижтимоий реабилитация қилиш ҳамда бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;

хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказганлиги ва зўравонлик содир этганлиги учун профилактик ҳисобда турадиган шахслар билан низоли вазиятларни профилактика қилиш, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш чораларини кўради;

хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида ижтимоий реабилитация қилишга ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишга доир тадбирлар ўтказади;

ҳимоя ордери талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда бу ҳақда профилактика инспекторига хабар беради;

е) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари:

хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга доир тадбирларни амалга оширишда давлат органларига кўмаклашади;

хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ва уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар билан олиб бориладиган профилактика ишларида қатнашади;

ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати мобайнида тегишли ҳудудда истиқомат қилувчи зўравонликни содир этган шахс, шунингдек, жабрланувчи билан келгусида бундай ҳолларнинг олдини олиш мақсадида маҳалла фаоллари иштирокида суҳбатлар ўтказади;

бу ҳақда профилактика инспекторига хабар беради.


22. Зўравонлик содир этган шахслар томонидан ҳимоя ордери талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда профилактика инспектори томонидан ўз ваколати доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора-тадбирлар амалга оширилади.



4-БОБ. ҲИМОЯ ОРДЕРИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ТАРТИБИ


23. Ҳимоя ордери амал қилиши даврида хавф бартараф этилмаган бўлса, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати жабрланувчининг аризасига кўра бир йилгача муддатга жиноят ишлари бўйича суд томонидан узайтирилиши мумкин.

24. Тазйиқ ва зўравонлик ёки уларни содир этиш хавфи бартараф этилмаган тақдирда, тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган профилактика (катта) инспектори томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг аризасига кўра бир иш куни ичида ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича материаллар тайёрланади ҳамда ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома расмийлаштирилган ҳолда жабрланувчининг яшаш жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига юборилади.

26. Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати узайтирилган тақдирда, зўравонлик содир этган шахслар зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтади.

27. Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати узайтирилган даврда зўравонлик содир этган шахсларга қўшимча чекловлар ёки профилактик чора-тадбирлар белгиланиши мумкин.


28. Ўн саккиз ёшга тўлмаган, шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига ҳимоя ордерини бериш ҳамда уни узайтириш тўғрисидаги аризанинг қонуний вакили, васийлик ёки ҳомийлик органининг вакили ҳозирлигида кўриб чиқилади.


5-БОБ. ҲИМОЯ ОРДЕРИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ

МУДДАТИНИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ


29. Ҳимоя ордерининг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда тугатилади:

жабрланувчи ҳимоя ордерини тугатишни сўраб мурожаат қилганда;

ҳимоя ордерида белгиланган муддат (узайтирилган муддат) тугаганда;

жабрланувчи ёки зўравонлик содир этган шахсдан бири суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

содир этган жинояти учун жабрланувчи ёки зўравонлик содир этган шахсларнинг бирига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланганда;

жабрланувчилар ёки зўравонлик содир этган шахсларнинг бири содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этилганда;

жабрланувчилар ёки зўравонлик содир этган шахсларнинг бири мажбурий даволанишга юборилганда;

жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларнинг бири қонун хужжатларига мувофиқ доимий яшаш жойидан узоқ муддатга бошқа мамлакатга чиқиб кетганда;

жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахслардан бири вафот этганда.


30. Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати тугаганлиги тўғрисида шу куннинг ўзида жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахслар хабардор қилинади.



6-БОБ. ҲИМОЯ ОРДЕРИНИ БЕРИШ

ФАОЛИЯТИ УСТИДАН МОНИТОРИНГ

ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ


31. Ҳимоя ордерини бериш фаолияти устидан ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан мониторинг олиб борилади.


32. Профилактика инспекторлари томонидан тақдим этилган жабрланувчи, зўравонлик содир этган шахсларга берилган ҳимоя ордери тўғрисидаги статистик маълумотлар туман ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари томонидан умумлаштириб, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига кейинги ойнинг 2-кунига қадар тақдим этилади.


33. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари ушбу маълумотларни ўрганиб, умумлаштиради ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматига кейинги ойнинг 5-кунига қадар тақдим этади.

34. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғининг хотин-қизларни тазйиқдан ҳимоя қилиш, шу жумладан, ҳимоя ордерини бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи ҳар ойда тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи ҳузурида ўтказиладиган тезкор йиғилишларда муҳокама қилиб борилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


35. Ҳимоя ордери бланкаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланади.


36. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини молиялаштириш "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.


37. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун

ҲИМОЯ ОРДЕРИ

ШАКЛ-1

Жабрланган шахснинг қонуний ёки

васийлик, хомийлик органи вакили

   

Серия N 0000000


20__ йил "___"


(берилган сана)

(берилган жой)

Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар:


(Ф.И.О, туғилган санаси ва жойи, ўқиш, иш ва яшаш жойи)

(Ф.И.О, туғилган санаси ва жойи, ўқиш,

иш ва яшаш жойи)







имзоси

Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёки содир

этишга мойил бўлган шахсга белгиланган чекловлар:

Чекловлар билан танишдим:

тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш (1) q, тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар билан алоқасини тақиқлаш (2) q, тазйиқ ўтказилган ва зўравонлик содир этилган тақдирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганнинг ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш (3) q, тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганни даволаш, унга маслаҳат бериш, уни тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи махсус марказга жойлаштириш учун харажатларнинг, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек, маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини юклаш (4) q, тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг қуролни (бундан хизмат қуроли мустасно), сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек, қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш (5) q, зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши шартлиги юзасидан белгиланган мажбурият (6) q


(1) q ___________ имзо

(2) q ___________ имзо

(3) q ___________ имзо

(4) q ___________ имзо

(5) q ___________ имзо

(6) q ___________ имзо

(7) q ___________ имзо

(8) q ___________ имзо

(9) q ___________ имзо

Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати: 20__ йил "___" ____ дан   20__ йил "___" _____ гача.

20__ йил "___"

Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги: 20__ йил  "___"___ дан 20__ йил "___" ____ гача.


(танишган сана)

        

Суд томонидан қўшимча белгиланган чекловлар

        

тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг муайян жойларга боришини тақиқлаш (7) q наркологик касалликдан амбулатория ёки стационар шароитларда даволаниш каби мажбуриятлардан бирини ёки бир нечтасини тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига юклатиш (8) q тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг жабрланувчи яшайдиган уй-жой майдонидан ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш, жабрланувчининг иш жойига ёки у жойлашган бошқа жойларга яқинлашиш ҳуқуқини вақтинчалик чеклаш (9) q




"---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёки содир

этишга мойил бўлган шахс учун ҳимоя ордери нусхаси

Жабрланган шахснинг қонуний ёки васийлик, хомийлик органи вакили

Серия N 0000000


(Ф.И.О, туғилган санаси ва жойи, ўқиш,

иш ва яшаш жойи)












имзоси

20__ йил "___"



(берилган сана)

(берилган жой)


Тазйиқ ўтказилган ёки зўравонликдан жабрланган

хотин-қизлар ҳақидаги маълумотлар:


(Ф.И.О, туғилган санаси ва жойи, ўқиш, иш ва яшаш жойи)












Ҳимоя ордерида белгиланган чекловлар ва белгиланган мажбурият:

Чекловлар билан танишдим:

тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш (1) q, тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар билан алоқасини тақиқлаш (2) q, тазйиқ ўтказилган ва зўравонлик содир этилган тақдирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганнинг ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш (3) q, тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганни даволаш, унга маслаҳат бериш, уни тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи махсус марказга жойлаштириш учун харажатларнинг, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек, маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини юклаш (4) q, тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг қуролни (бундан хизмат-штат қуроли мустасно) сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек, қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш (5) q, зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши шартлиги юзасидан белгиланган мажбурият (6) q.


(1) q ___________ имзо

(2) q ___________ имзо

(3) q ___________ имзо

(4) q ___________ имзо

(5) q ___________ имзо

(6) q ___________ имзо

(7) q ___________ имзо

(8) q ___________ имзо

(9) q ___________ имзо

Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати: 20__ йил "___" _____ дан   20__ йил "___" ____ гача.

20__ йил "___"

Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги: 20__ йил  "___"______ дан 20__ йил "___" ______ гача.



(танишган сана)

          

Суд томонидан қўшимча белгиланган чекловлар

        

тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг муайян жойларга боришини тақиқлаш (7) q наркологик касалликдан амбулатория ёки стационар шароитларда даволаниш каби мажбуриятлардан бирини ёки бир нечтасини тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига юклатиш (8) q тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг жабрланувчи яшайдиган уй-жой майдонидан ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш, жабрланувчининг иш жойига ёки у жойлашган бошқа жойларга яқинлашиш ҳуқуқини вақтинчалик чеклаш (9) q.





"---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Ҳимоя ордери берилаётган шахс ҳақидаги маълумотлар:

Серия N 0000000

Чекловлар билан танишдим:


(1) q ___________ имзо

(2) q ___________ имзо

(3) q ___________ имзо

(4) q ___________ имзо

(5) q ___________ имзо

(6) q ___________ имзо

(7) q ___________ имзо

(8) q ___________ имзо

(9) q ___________ имзо

(Ф.И.О. туғилган санаси ва жойи, касби ҳамда яшаш жойи)

Ҳимоя ордерини олдим:


(жабрланувчининг Ф.И.О, имзоси ҳимоя ордерини олган йил,

ой ва сана)

Ҳимоя ордери берилган шахсга ушбу ордерда белгиланган талабларни тушунтириш:


Мен _________________ ҳимоя ордерида қайд этилган чекловлар тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахс томонидан бажарилмаган ҳолларда, зудлик билан мансабдор шахсни хабардор қилиш тартиби билан танишдим.


20__ йил "___"


(жабрланувчининг имзоси)



(танишган сана)

Серия N 0000000


Ҳимоя ордери нусхаси берилаётган шахс ҳақидаги маълумотлар:

Чекловлар билан танишдим:



(1) q ___________ имзо

(2) q ___________ имзо

(3) q ___________ имзо

(4) q ___________ имзо

(5) q ___________ имзо

(6) q ___________ имзо

(7) q ___________ имзо

(8) q ___________ имзо

(9) q ___________ имзо

(Ф.И.О. туғилган санаси ва жойи, касби ҳамда яшаш жойи)

Ҳимоя ордерини олдим:


(Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг танишганлиги юзасидан имзо, йил, ой ва сана)

Ҳимоя ордери берилган шахсга ушбу ордерда белгиланган талабларга риоя этмасликнинг оқибатларини тушунтириш:


Мен _________________ ҳимоя ордеридаги чекловлар ва уни бажармаслик оқибатлари билан танишдим.


20__ йил "___"



(Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахс Ф.И.О. ва имзоси)



(танишган сана)

Тазйиқ ўтказилган ёки зўравонликдан жабрланган шахс


Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни 4-моддасига мувофиқ тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилганлиги ёки уларни содир этиш таҳдиди тўғрисидаги ариза билан тегишли ваколатли органларга ҳамда ташкилотларга ёхуд судга мурожаат этиш;

махсус марказларда, шунингдек, бепул ишонч телефони орқали бепул ҳуқуқий маслаҳат, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам олиш;

ички ишлар органларига ҳимоя ордери бериш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш, ҳимоя ордери шартлари бузилган тақдирда, уларни бу ҳақда хабардор қилиш;

содир этилган тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўзига етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланиши ҳамда маънавий зиён компенсация қилиниши тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиш.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этганда давлат божи тўлашдан озод қилинади.

         

"---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

       

Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахс қуйидагиларга риоя этишлари шарт:

Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ мансабдор шахс томонидан белгилаб берилган чекловларга риоя этиши;

мазкур Қонунга мувофиқ мансабдор шахс томонидан белгилаб берилган чекловлар юзасидан келиб чиққан низоли ҳолатлар бўйича ўз вақтида юқори турувчи идорага ёки судга белгиланган тартибда мурожаат қилиши;

ҳимоя ордери берилган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг ноқонуний хатти-ҳаракати юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ёки ваколатли органларга ўз вақтида хабар бериш шарт.

Мен ҳимоя ордерининг шартлари ҳамда уни бажармаслик оқибатлари ва зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтишим зарурлиги тўғрисида хабардор қилиндим.

         

20 __ йил " ___" ____________________

______________________________

______________________________________________

                (танишган сана)

(имзоси)

(тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг Ф.И.О)

"---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

Серия N 0000000


Ҳимоя ордерини бериш учун асос бўлган ҳужжатлар:

Чекловлар билан танишдим:

тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати (1) q жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари (2) q тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши (3) q давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан тушган материаллар (4) q


(1) q

(2) q

(3) q

(4) q


Ҳимоя ордерида белгиланган чекловлар:

Жабрланган шахснинг қонуний ёки васийлик, хомийлик органи вакили

тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш (1)q тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганлар билан алоқасини тақиқлаш (2)q тазйиқ ўтказилган ва зўравонлик содир этилган тақдирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганнинг ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш (3) q тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганни даволаш, унга маслаҳат бериш, уни тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ёрдам кўрсатувчи махсус марказга жойлаштириш учун харажатларнинг, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек, маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини юклаш (4) q тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг қуролни (бундан хизмат қуроли мустасно) сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек, қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш (5) q зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши шартлиги юзасидан белгиланган мажбурият (6) q


Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати: 20__ йил "___" _________ дан 20__ йил "___" ____________ гача.


Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги: 20__ йил  "___"_________ дан 20__ йил "___" ____________ гача.

           

Суд томонидан қўшимча белгиланган чекловлар

         

тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг муайян жойларга боришини тақиқлаш (7) q наркологик касалликдан амбулатория ёки стационар шароитларда даволаниш каби мажбуриятлардан бирини ёки бир нечтасини тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига юклаш (8) q тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг жабрланувчи яшайдиган уй-жой майдонидан ёки унинг бир қисмидан фойдаланиш, жабрланувчининг иш жойига ёки у жойлашган бошқа жойларга яқинлашиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш (9) q.


(Ф.И.О, туғилган санаси ва жойи, ўқиш,

иш ва яшаш жойи)






имзоси



Чекловлар билан танишдим:

(1) q (2) q (3) q (4) q (5) q (6) q 7) q 8) q 9) q



20__йил " ___"

______________


(танишган сана)


Низомга

2-ИЛОВА



Жабрланувчи ва зўравонлик содир этган

шахсларга ҳимоя ордерини бериш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддати








1-босқич


Тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар, жисмоний ёки юридик шахслар, ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари


Хотин-қизлар тазйиқ ва (ёки) зўравонликдан жабрланганлиги тўғрисида ички ишлар органларига мурожаат қилинади (хабар берилади).


Заруратга қараб








2-босқич


Ички ишлар органлари навбатчилик қисми


1. Мурожаат ва хабарлар ички ишлар органлари навбатчилик қисмидаги дафтарга қайд этилади.


2. Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмида белгиланган тартибда қайд этилган мурожаатлар ва хабарлар профилактика инспекторига тақдим этилади.


Дарҳол








3-босқич


Профилактика инспектори


1. Ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари томонидан тақдим этилган мурожаатлар ва хабарларни ўрганиб чиқади ва унинг якуни бўйича:

тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланган тақдирда - ҳимоя ордерини расмийлаштиради;

тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланмаган тақдирда - қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли чораларни белгилайди ҳамда бу ҳақда фуқаролар йиғини раиси ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоли иштирокида далолатномани расмийлаштиради;

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят белгилари аниқланган тақдирда - ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда иш материалларини жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборади.


2. Ҳимоя ордери берилгани ҳақида тегишли туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)нинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) (кейинги ўринларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими деб аталади) бошлиғини хабардор қилади.


24 соат мобайнида











Ҳимоя ордери берилганидан сўнг уч кун муддатда








4-босқич


Туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари


1. Ҳимоя ордерини расмийлаштириш учун тўпланган материалларни ўрганиб, тарафлар фикрини эшитган ҳолда профилактика инспекторининг ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги қарорини бекор қилишга ҳақли.


2. Ҳимоя ордерини бериш фаолияти устидан мониторинг олиб боради.


3. Профилактика инспекторлари томонидан жабрланувчи, зўравонлик содир этган шахсларга берилган ҳимоя ордери тўғрисидаги статистик маълумотларни умумлаштириб, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларига тақдим этади.


Заруратга қараб



Ҳар ойда




Ҳар ойнинг

2-кунига қадар








5-босқич


Туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи


Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғининг хотин-қизларни тазйиқдан ҳимоя қилиш, шу жумладан, ҳимоя ордерини бериш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи тезкор йиғилишларда муҳокама қилиб борилади.


Ҳар ойда








6-босқич


Меҳнат органлари, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари, таълим муассасалари, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари


1. Ушбу Низомнинг 21-бандига мувофиқ зиммаларига юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширади.


2. Амалга оширилган ишлар тўғрисида профилактика инспекторига хабар беради.


Ҳимоя ордери амал қилиши мобайнида








7-босқич


Профилактика инспектори


1. Тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, шу жумладан, уларнинг сабабларини ҳамда шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўради.


2. Хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ва уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар билан мунтазам равишда профилактика ишларини олиб боради.


3. Ҳимоя ордери талабларининг ижроси устидан назорат қилади ҳамда унинг талабларини бузган зўравонлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ўз ваколатлари доирасида чоралар кўради.


Мунтазам равишда


Мунтазам равишда


Ҳимоя ордери амал қилиши даврида








8-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармалари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари


Жабрланувчи, зўравонлик содир этган шахсларга берилган ҳимоя ордери тўғрисидаги статистик маълумотлар умумлаштирилади ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматига тақдим этилади.


Кейинги ойнинг

5-кунига қадар




Низомга

3-ИЛОВА

ХАБАРНОМА

20__ йил "___"________куни соат_______да

________________________________________________

________________________________________________

________________________________________________

______________________________________ томонидан

(тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга

мойил бўлган шахснинг Ф.И.О. ва яшаш манзили)

________________________________________________

________________________________________________

________________________________________________

________________________________________________

________________________________________________

________________________________________________

________________________________________________

________________________________________________

________________________________________________

(тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга

мойил бўлган шахснинг содир этилган

хатти-ҳаракатлари баён этилади)

_________________________________________________

______________________________________________томонидан

(хабар берган ваколатли орган номи, ходимнинг Ф.И.О)

Ушбу хабарнома 20__ йил "___" ____куни соат ___ да ички ишлар органлари навбатчилик қисмида ___-сон билан қайд этилди.

Ушбу хабарнома 20__ йил "___" ___ куни соат ___ да ички ишлар органларининг __-сонли таянч пункти профилактика инспекторига тақдим этилди.

___________________________________________________________

_________________________________________           _________

(хабар берган ваколатли орган номи, ходимнинг Ф.И.О)                   (имзо)          


Хабарнома тақдим этилган сана:

20__ йил " ___"  _____ куни соат______да


(М.Ў.)


Хабарномани қабул қилдим:

___________________________________________

___________________________________________

(хабарномани қабул қилган ИИО ходимнинг Ф.И.О)

______________________

(имзо)

Қ

и

р

қ

м

а


қ

и

с

м

и


ХАБАРНОМА

20__ йил "____"_________куни соат_____да

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

__________________________________томонидан

(тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга

мойил бўлган шахснинг Ф.И.О. ва яшаш манзили)

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

____________________________________________

(тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга

мойил бўлган шахснинг содир этилган

хатти-ҳаракатлари баён этилади)

___________________________________________

_________________________________________томонидан

(хабар берган ваколатли орган номи, ходимнинг Ф.И.О)

Хабарнома тақдим этилган сана:


20__ йил "____" _______ куни соат _____ да


(М.Ў.)


______________________

(имзо)




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 январь