Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 26.12.2019 й. 50-2019-Б-сон "Психиатрия касалхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.01.2020 й. 2180-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.01.2020 й.

N 2180-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

26.12.2019 й.

N 50-2019-Б


БУЙРУҒИ



Психиатрия касалхоналари ходимлари учун

меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрдаги ЎРҚ-567-сон "Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 27 декабрдаги 203-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2180, 2011 йил 12 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Психиатрия касалхоналари ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                Н.Хусанов






Буйруққа

ИЛОВА



Психиатрия касалхоналари ходимлари учун

меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1 ва 145-бандлардаги "руҳий касалликка чалинган" деган сўзлар "руҳий ҳолати бузилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2. 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик нафар ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.".


3. 141-банддаги "руҳий қўзғалишни" деган сўзлар "руҳий ҳолати бузилишини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 147-банддаги "Руҳий" деган сўз "Руҳий ҳолати бузилган" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 8 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 13-модда