Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўқ-гильзотекасини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.01.2020 й. 13-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 январдаги

13-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Давлат

ўқ-гильзотекасини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Қурол тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўқ-гильзотекасини (кейиги ўринларда Давлат ўқ-гильзотекаси деб аталади) юритиш тартибини белгилайди.


2. Давлат ўқ-гильзотекаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда Ички ишлар вазирлиги деб аталади) томонидан юритилади.

Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази (кейинги ўринларда Эксперт-криминалистика бош маркази деб аталади) Давлат ўқ-гильзотекасини юритишни амалга оширади.


3. Қуйидагилар Давлат ўқ-гильзотекасини юритишнинг мақсади ҳисобланади:

ўғирланган сойли стволли ўқотар қуролни қидириш;

бир неча жиноятларни содир этишда битта ёки шу нусхадаги сойли стволли ўқотар қурол ишлатилганлиги ҳолатларини аниқлаш;

жиноятни содир этишда фуқаровий ва хизмат, аниқланган, олинган ёки ихтиёрий топширилган сойли стволли ўқотар қуролдан фойдаланилганлиги ҳолатини аниқлаш.


4. Ушбу Низом қоидалари жанговар ўқотар қуролларга нисбатан татбиқ қилинмайди.


5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


баллистик экспертиза - илмий-асосланган фактик маълумотларни аниқлаш мақсадида ўқотар қурол, унинг ўқ-дорилари ва уларни ишлатиш изларини тадқиқ қилиш учун ўтказиладиган экспертиза тури;


идентификация тадқиқоти - суд-экспертиза муассасасининг давлат суд эксперти амалга оширадиган ва экспертизани ўтказиш жараёнида махсус билимларни қўллаш асосида объектнинг айнанлилигини аниқлаш;


комбинацияланган ов қуроли - стволи сойли ва силлиқ бўлган ўқотар ов қуроли;


криминалистик ўқ-гильзотека - ҳодиса жойини кўздан кечиришда олинган, сойли стволли ўқотар қурол излари бўлган ўқ, гильза ва патронлар маълумотлар базаси;


қайдлов ўқ-гильзотека - фуқаровий ва хизмат сойли стволли ўқотар қуролдан назорат тартибида отилган ўқ ва гильзалар маълумотлар базаси;


назорат ўқлари ва гильзалари - ушбу Низом талабларига мувофиқ сойли стволли ўқотар қуролдан назорат тартибида отилган ўқ ва гильзалар;


силлиқ стволли ўқотар қурол - сойли қисмининг узунлиги бир юз қирқ миллиметрдан ошмайдиган ўқотар қурол;


сойли стволи алмаштириладиган ёки жойлаштириладиган силлиқ стволли ов қуроли - сойли стволли ўқотар қуролдан отиш учун мўлжалланган патрондан отиш имконини берувчи, алмаштириладиган ёки олиб қўйиладиган (сойли ствол) мосламаси мавжуд бўлган силлиқ стволли ўқотар қурол;


сойли стволли ўқотар қурол - ўққа айланма ҳаракат бериш учун ствол каналининг бутун узунлигида бурама кертиклари мавжуд бўлган ўқотар қурол;


ўқ ва гильза клонлари (нусхалари) - ўқ ва гильзаларнинг идентификация қилиш имконини берувчи микроизлари акс этган нусхалари;


фуқаровий қурол - жисмоний шахсларнинг ов ва спорт билан шуғулланишда, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш мақсадида фойдаланиши учун мўлжалланган сойли стволли ўқотар қурол;


хизмат қуроли - фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, мол-мулкни ҳимоя қилишга, табиатни ва табиий ресурсларни, қимматбаҳо ва хавфли юкларни, махсус хат-хабарларни муҳофаза қилишга доир қонунлар билан юкланган махсус вазифаларни бажариш чоғида юридик шахсларнинг ходимлари томонидан, шунингдек, давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан шахсий хавфсизликни таъминлаш мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланган ўқ отар сойли стволли қурол;


экспертлар - лавозим регламенти (лавозим йўриқномаси)га мувофиқ Давлат ўқ-гильзотекасини шакллантириш бўйича вазифаларни бажарадиган, фуқаровий ва хизмат қуролини назорат тартибида отишни, Давлат ўқ-гильзотекаси бўйича текширишни амалга оширадиган ва автоматлаштирилган баллистик идентификация тизими ёрдамида ҳисобни юритадиган ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларининг давлат суд экспертлари.


6. Давлат ўқ-гильзотекаси маълумотлар базаси калибри 11,56 мм дан ортиқ бўлмаган сойли стволли ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ, гильза ва патронлардан шакллантирилади.


7. Қуйидагилар Давлат ўқ-гильзотекасида текширишдан ўтказилиши шарт:

аниқланган, олинган ёки ихтиёрий топширилган сойли стволли ўқотар қурол;

сойли стволлари алмаштириладиган ёки жойлаштириладиган силлиқ стволли ов қуроли;

комбинацияланган ов қуроли;

ҳодиса жойини кўздан кечиришда олинган, сойли стволли ўқотар қурол излари бўлган ўқ, гильза ва патронлар;

фуқаровий ва хизмат, шунингдек, "Қурол тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси еттинчи қисмида назарда тутилган сойли стволли жанговар ўқотар қуролнинг алоҳида турларидан назорат тартибида отилган ўқ ва гильзалар.


8. Давлат ўқ-гильзотекаси бўйича қуйидагиларнинг текширилиши мажбурий ҳисобланмайди:

отиш учун мослаштирилмаган барча турдаги сойли стволли ўқув ўқотар қуроли;

қониқарли сифатдаги экспериментал отилган ўқ ва гильзаларни олиш учун синган (бузилган) деталларни алмаштиришни ёки мавжуд бўлмаган деталларни бутлаш имкони бўлмаган, шунингдек, қуролнинг из ҳосил қилувчи қисм ва деталлари тўлиқ занглаган носоз сойли стволли ўқотар қурол.

Сойли стволли ўқотар қуролни Давлат ўқ-гильзотекаси бўйича текшириш учун яроқсизлиги ҳақидаги хулоса Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан берилади.


9. Давлат ўқ-гильзотекаси ҳисоби хорижий давлатлар ўқ-гильзотекаси бўйича текширишларни амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда умумдавлат даражасида юритилади.

Эксперт-криминалистика бош маркази хорижий мамлакатлар ваколатли органларининг тегишли сўровларига асосан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Давлат ўқ-гильзотекаси бўйича текширишларни ўтказиши мумкин.

Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органларнинг сўрови асосида Эксперт-криминалистика бош марази ўқ ва гильзаларни хорижий мамлакатлар ўқ-гильзотекаси бўйича текширишни ташкил этади.


10. Давлат ўқ-гильзотекаси ҳисобини юритиш қўшимча равишда автоматлаштирилган баллистик идентификация тизими ёрдамида амалга оширилади. Автоматлаштирилган баллистик идентификация тизимидан фойдаланиш ушбу Низомда белгиланган тартибда ва автоматлаштирилган баллистик идентификация тизимининг фойдаланиш ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ЎҚ-ГИЛЬЗОТЕКАСИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


11. Давлат ўқ-гильзотекаси маълумотлар базаси криминалистик ва қайдлов ўқ-гильзотекаси шаклларида юритилади.


12. Ҳодиса жойини кўздан кечиришда олинган сойли стволли ўқотар қурол излари тушган ўқ, гильза ва патронлар криминалистик ўқ-гильзотекага ҳисобга қўйиш учун юборилиши шарт.

Криминалистик ўқ-гильзотекасига ҳисобга қўйилганда ва у бўйича текширилганда йиғим ундирилмайди.


13. Қайдлов ўқ-гильзотекасига фуқаровий ва хизмат қуроллари, сойли стволи алмаштириладиган ёки жойлаштириладиган силлиқ стволли ов қуроли, комбинацияланган ов қуроли, шунингдек, "Қурол тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси еттинчи қисмида назарда тутилган калибри 11,56 ммдан ортиқ бўлмаган сойли стволли жанговар қуролнинг алоҳида турлари, назорат тартибида отилган ўқ ва гильзалар ҳисобга қўйилади.

Қайдлов ўқ-гильзотекасига ҳисобга қўйиш учун отиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ амалга оширилади.


14. Фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳар бири назорат тартибида отилганида базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғим суммаси Эксперт-криминалистика бош марказининг ҳисоб рақамига ўтказилади.


15. Тўпланган маблағ Эксперт-криминалистика бош маркази ва унинг бўлинмаларининг моддий-техник базасини ривожлантиришга, шу жумладан, криминалистик лабораторияларнинг сарфлаш материаллари, ускуналари, жиҳозларини сотиб олишга, шунингдек, ушбу лабораторияларга бириктирилган ходимларни моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфланади.



3-БОБ. КРИМИНАЛИСТИК ЎҚ-ГИЛЬЗОТЕКАНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


16. Сойли стволли ўқотар қуролдан келгусида криминалистик ўқ-гильзотекаси бўйича текшириш учун отиш терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органларнинг баллистика экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарорига асосан ҳудудий эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Қуролдан отиш ва уни криминалистик ўқ-гильзотекаси бўйича текшириш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўров асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.

Ҳудудий эксперт-криминалистика бўлинмаларида отишнинг имкони бўлмаганида (тегишли ўқ-дориларнинг йўқлиги, қурол нусхасининг носозлиги ва бирон-бир қисм ва деталларнинг йўқлиги учун нуқсонларини тиклашнинг имкони бўлмаганида) қурол, баллистика экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек, ушбу қурол юзасидан аввал ўтказилган тадқиқот бўйича эксперт хулосаси (далолатнома) нусхаси терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи орган томонидан Эксперт-криминалистика бош марказига юборилади.

Эксперт-криминалистика бош марказининг қурол коллекциясидаги деталлардан, синган (бузилган) деталлар алмаштирилганда ёки мавжуд эмаслари бутланганда, носоз қурол отилиб, текшириш натижалари эксперт хулосасида акс эттирилади.

Эксперт-криминалистика бош марказининг қурол коллекциясида зарур деталь йўқлигида отиш амалга оширилмайди ва уч иш куни мобайнида терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органга қурол, эксперт хулосаси, отишнинг имкони йўқлиги сабаблари ҳақида маълум қилади.

Қурол ва патронларни эксперт-криминалистика бўлинмаларига юбориш ва қайтариш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


17. Қуролдан отилган ўқ ва гильзалар отилган кундан бошлаб уч иш кунида Давлат ўқ-гильзатекасига қуролни отишни амалга оширган эксперт томонидан юборилади.


18. Назорат ўқ ва гильзалар Давлат ўқ-гильзотекасига тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни мобайнида текширилади.

Тақдим этилган назорат ўқлари ва гильзалари кўп миқдорда (ўттиз донадан ортиқ) бўлган тақдирда, текширишни амалга ошириш муддати Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи томонидан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.


19. Текшириш натижалари бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотнома расмийлаштирилади.


20. Назорат тартибида отилган қурол отиш ва тадқиқот ўтказилгандан кейин хулоса ва (ёки) маълумотнома билан терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органига тадқиқотга тақдим этилган ҳолатда қайтарилади.


21. Криминалистик ўқ-гильзотекаси маълумотлари ҳодиса тафсилоти, иш рақами, қурол, патрон, ўқ ва гильзаларнинг олинган жойи ва вақти, хусусияти ва миқдорига кўра тизимлаштирилади.

Ҳисоб қоғоз ва электрон шаклда юритилади. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда, қоғоз манбалардаги ёзувлар устувор аҳамиятга эга бўлади.


22. Давлат ўқ-гильзатекаси бўйича текшириш жараёнларида ўқ ва гильзаларнинг клонлари (нусхалари) қўшимча равишда фойдаланилиши мумкин.


23. Сойли стволли ўқотар қуролдан, шунингдек, сойли стволлари алмаштириладиган ёки жойлаштириладиган ов силлиқ стволли қуролдан ва комбинацияланган ов қуролидан отишни амалга ошириш учун терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи орган томонидан тегишли ўқ-дорилар тақдим қилинмаганида, Эксперт-криминалистика марказида мавжуд бўлган ўқ-дорилардан фойдаланилади.

Эксперт-криминалистика бош марказига тақдим этилган қуролдан отиш учун зарур бўлган ўқ-дорилар мавжуд бўлмаганда отиш амалга оширилмайди. Тақдим этилган қурол уч иш куни мобайнида терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органга отишнинг имкони йўқлиги сабаблари маълум қилинган ҳолда қайтарилади.



4-БОБ. ҚАЙДЛОВ ГИЛЬЗОТЕКАСИНИ

ЮРИТИШ ТАРТИБИ


24. Фуқаровий ва хизмат қуролидан назорат тартибида отишни амалга оширадиган эксперт-криминалистика бўлинмалари ушбу Низомга 4-иловадаги рўйхатга мувофиқ тақсимланади.

Фуқаровий ва хизмат қуролидан назорат тартибида отишга қуролнинг эгаси ёки юридик шахс вакилининг мурожаати ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича расмийлаштирилади.

Фуқаровий ва хизмат қуролидан назорат тартибида отиш қуролнинг қонуний эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганидан сўнг амалга оширилади.

Тўлов мурожаат қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади.

Тўлов амалга оширилмаган ҳолатда эксперт-криминалистика бўлинмалари қуролнинг эгаси ёки юридик шахс вакилига назорат тартибида отиш бажарилмаганлиги ҳақида хабар қилиб, тақдим қилинган ҳужжатлар, қурол ва патронларни қайтаради.


25. Жисмоний ва юридик шахсларнинг сойли стволли ўқотар қуролини назорат тартибида отишни ўтказиш ушбу Низомга 6-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


26. Фуқаровий ва хизмат қуролидан назорат тартибида отиш ушбу Низомга 7-иловада келтирилган шаклдаги далолатнома билан уч нусхада расмийлаштиради.

Далолатноманинг биринчи нусхаси ҳудудий ички ишлар органига - қурол эгасининг назорат-кузатув йиғма жилдига киритиш учун, иккинчи нусхаси - қурол ва сарфланмаган патронлар билан юридик шахсга ёки эгасига ҳамда учинчи нусхаси эса назорат ўқлари ва гильзалари билан Давлат ўқ-гильзотекасига юборилади.

Далолатнома фуқаровий ва хизмат қуролидан назорат тартибида отишни амалга оширган эксперт томонидан тузилади.

Фуқаровий қуроллар бўйича далолатномани бериш билан бирга қурол эгасининг ов билетига эксперт-криминалистика бўлинмаларининг штампи босилиб ва экспертнинг имзоси қўйилиб, назорат тартибида отилганлиги тасдиқланади.


27. Қайдлов ўқ-гильзотекасидаги ахборотлар қуролнинг тури, русуми, калибри, серияси, рақами, ишлаб чиқарилган йили, эгаси, назорат отиш ўтказилган санаси ва назорат ўқ ҳамда гильза ҳисобга қўйилганлиги, уларни ҳисобдан чиқаришнинг асоси ва санаси тўғрисидаги маълумотлари тизимлаштирилган ҳолда ҳисобга қўйилади.

Ҳисоб қоғоз ва электрон шаклда юритилади. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда, қоғоз манбалардаги ёзувлар устувор аҳамиятга эга бўлади.


28. Фуқаровий ва хизмат қуролини назорат тартибида отишни ўтказиш учун қурол эгаси ёки юридик шахс вакили эксперт-криминалистика бўлинмасига қуролнинг сойли стволи каналини отилган ўқлардаги изларни ўзгаришига сабаб бўлувчи ифлосланишлардан ва заводдаги консервациялаш мойидан механик таъсирга йўл қўймайдиган усулда тозаланган ҳолда соз ўқотар қуролини, шунингдек, ҳар бир қурол нусхасига беш дона, қўшимча алмаштириладиган сойли ствол ва ўқдон мавжуд бўлганида ҳам беш дона патрон, револьверлардан отишда эса барабаннинг ҳар бир каморига иккитадан патрон тақдим этади.

Ушбу талаблар бажарилмаганда отиш амалга оширилмайди, қурол ва патронларни қурол эгасига ёки юридик шахс вакилига отишнинг имкони йўқлиги сабаблари маълум қилинган хат билан қайтаради.


29. Назорат тартибида отиладиган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг патронлари қурол эгаси ёки юридик шахс вакили томонидан назорат отиш ўтказиладиган эксперт-криминалистика бўлинмасига мустақил равишда етказилади.


30. Фуқаровий ва хизмат қуроллари, сойли стволи алмаштириладиган ёки жойлаштириладиган силлиқ стволли ов қуроли, комбинацияланган ов қуроли, шунингдек, "Қурол тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси еттинчи қисмида назарда тутилган калибри 11,56 ммдан ортиқ бўлмаган сойли стволли жанговар қуролнинг алоҳида турларидан отиш, қуролни отиш учун тўлов амалга оширилгандан бошлаб 7 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.

31. Жисмоний ва юридик шахс отишни ўтказишни рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади.



5-БОБ. ҚУРОЛДАН ОТИШ ТАРТИБИ


32. Қуролдан отиш қурол билан муомала қилишнинг хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда идентификациявий тадқиқотлар учун яроқли бўлган ўқ ва гильзалардаги изларни олиш имконини берувчи ўқушлагичлар билан махсус жиҳозланган баллистик лабораторияларда амалга оширилади.


33. Отиш вақтида бегона шахсларнинг, шу жумладан, қурол эгаси ёки юридик шахс вакилининг иштироки тақиқланади.


34. Давлат ўқ-гильзотекасига ҳисобга қўйиш ва ундан текшириш учун тақдим қилинган қуролларни отиш тартиби Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган йўриқнома асосида амалга оширилади.



6-БОБ. ҲОДИСА ЖОЙИДАН ОЛИНГАН

СОЙЛИ СТВОЛЛИ ЎҚОТАР ҚУРОЛНИНГ ИЗЛАРИ

БЎЛГАН ЎҚ, ГИЛЬЗА ВА ПАТРОНЛАРНИ ДАВЛАТ

ЎҚ-ГИЛЬЗОТЕКАСИГА ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


35. Ҳодиса жойидан олинган сойли стволли ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ, гильза ва патронлар уч иш куни мобайнида терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар томонидан баллистика экспертизасини тайинлаш тўғрисидаги қарорга асосан Давлат ўқ-гильзотекасига ҳисобга қўйиш ва у бўйича текшириш учун Эксперт-криминалистика бош марказига юборилади.

Давлат ўқ-гильзотекаси ҳисобига қўйиш ва у бўйича текшириш ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклдаги сўров асосида амалга оширилади.

Ҳодиса жойидан олинган сойли стволли ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ, гильза ва патронлар мустаҳкам полиэтилен пакетларга жойланади, бунда ҳар бир ўқ, гильза ва патрон қуруқ юмшоқ қоғозга ёки бинтга ўралади.

Пакет қоғоз конвертга солиниб, ҳодиса жойини кўздан кечириш иштирокчилари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.


36. Ўқ, гильза ва патронлар Давлат ўқ-гильзотекасига тушган кундан бошлаб ўн беш иш куни мобайнида текширилади.

Давлат ўқ-гильзотекасига юборилган ўқ, гильза ва патронлар кўп миқдорда (ўттиз донадан ортиқ) бўлганда текширишни амалга ошириш муддати Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи томонидан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.


37. Давлат ўқ-гильзотекаси бўйича текшириш натижалари юзасидан Эксперт-криминалистика бош маркази эксперти томонидан Давлат ўқ-гильзотекаси маълумотлар базаси бўйича мос келишлар бор ёки йўқлиги тўғрисидаги хулоса ва (ёки) ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотнома берилади.


38. Давлат ўқ-гильзотекасидан сойли стволли ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ, гильза ва патронлар терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органнинг қарори ёки суднинг ажрими асосида зарур процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун вақтинча олиниши мумкин, бунда сойли стволли ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ, гильза ва патронлар бўлган пакет ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ шаклдаги назорат карточкаси билан алмаштирилади.

Вақтинча олинган ўқ, гильза ва патронлар зарур процессуал ҳаракатлар якунланганидан сўнг ўн иш куни мобайнида Давлат ўқ-гильзотекасига қайтарилиши шарт.


39. Ҳодиса жойидан олинган сойли стволли ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ, гильза ва патронларнинг Давлат ўқ-гильзотекасига юборилиши ва текширув натижалари бўйича ҳужжатлар терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи орган томонидан иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.


40. Ички ишлар вазирлиги Интерпол миллий марказий бюроси йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги ҳодиса жойларидан олинган сойли стволли ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ, гильза ва патронларнинг электрон ёки клон (нусха) шакли Давлат ўқ-гильзотекаси бўйича текшириш учун қабул қилиниши мумкин.



7-БОБ. СОЙЛИ СТВОЛЛИ ЎҚОТАР ҚУРОЛНИНГ

ИЗЛАРИ БЎЛГАН ЎҚ, ГИЛЬЗА ВА ПАТРОНЛАРНИ

САҚЛАШ ТАРТИБИ


41. Ҳодиса жойидан олинган сойли стволли ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ, гильза ва патронлар ўттиз йил давомида сақланади.


42. Фуқаровий ва хизмат қуролидан назорат тартибида отилган ўқ ва гильзалар ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ уч йил давомида ёки қайта назорат отиш амалга оширилгунга қадар сақланади.

Қурол эгаси ёки юридик шахс вакили ушбу Низомнинг 14-бандида белгиланган муддатда қайта отишни амалга ошириш учун мурожаат қилмаганида, Эксперт-криминалистика бош маркази ҳудудий ички ишлар органига 20 иш кунидан кеч бўлмаган муддатда қурол эгаси, у ҳисобга олинган жой, қурол тури, русуми, калибри, серияси, рақами ва ишлаб чиқарилган йили, шунингдек, қуролдан қачон назорат отишни амалга ошириш лозимлиги тўғрисидаги маълумот кўрсатилган билдириш хати юборади.

43. Сойли стволли ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ, гильза ва патронлар Давлат ўқ-гильзотекасида сақланади.


44. Қайта назорат отиш ўтказилиши муносабати билан назорат ўқ ва гильзалар алмаштирилганида қайдлов ўқ-гильзотекасини рўйхатга олиш журналига тегишли белги қўйилади.


45. Ҳодиса жойларидан олинган сойли стволли ўқотар қуролнинг излари бўлган ўқ, гильза ва патронларни сақлаш муддати ўтганида, шунингдек, қайта назорат отиш муносабати билан назорат ўқ ва гильзалар алмаштирилганида, улар Эксперт-криминалистика бош марказининг уч нафардан кам бўлмаган таркибдаги комиссияси томонидан ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ шаклдаги отилган ўқ ва гильзани ҳисобдан чиқариш далолатномасини расмийлаштириш билан ҳисобдан чиқарилади.

Комиссия таркиби Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғининг фармойиши билан тасдиқланади.


46. Ҳисобдан чиқарилган ўқ ва гильзалар Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда йўқ қилинади.


47. Фуқаровий ва хизмат қуролини, шунингдек, "Қурол тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси еттинчи қисмида кўзда тутилган сойли стволли жанговар қуролнинг алоҳида турларини ўз вақтида назорат тартибида отишга риоя қилиш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.


8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


48. Отилган ўқ ва гильзаларни Давлат ўқ-гильзотекасига етказиш белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат фельдегерлик хизмати орқали ёки қўлда ваколатли шахс томонидан амалга оширилади.

Қурол ва патронларни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат фельдегерлик хизмати ва почта орқали жўнатиш тақиқланади.


49. Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар сойли стволли ўқотар қуролни қўллаш билан боғлиқ жиноятлар фош этилиши ҳолатлари тўғрисида беш иш куни мобайнида Эксперт-криминалистика бош марказини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.


50. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳисобдан чиқарилганда (йўқ қилиш, сотиш, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ўтказиш ва ҳ.к.) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси назорат-лицензиялаш фаолияти бўлими қуролни ҳисобдан чиқариш сабабларини, фуқаро ёки юридик шахс ҳақидаги маълумотларни, ҳар бир қурол нусхаси тури, русуми, калибри, серияси, рақами ва ишлаб чиқарилган йилини кўрсатган ҳолда бу ҳақда Эксперт-криминалистика бош марказини беш иш куни мобайнида ёзма равишда хабардор қилади.

51. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Қайдлов ўқ-гильзотекасига ҳисобга қўйиш учун отиш

ТАРТИБИ

   

Т/р

Қайдлов ўқ-гильзотекасига

қўйиладиган қуроллар

Назорат тартибида

отиладиган давр

1

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан сотиб олинган қурол


Ички ишлар органларида қуролни рўйхатдан ўтказишдан олдин

2

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган қурол


Уч йилда бир маротаба, қуролни реализация қилиш ҳолатида эса - ички ишлар органларида қуролни қайта рўйхатдан ўтказишдан олдин

3

Мукофот қуроли


Ички ишлар органларида қуролни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказишдан олдин


4

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли


Ички ишлар органларида қуролни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказишдан олдин

5

Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда уларнинг ўқ-дорилари реализациясини амалга оширадиган юридик шахслар томонидан олиб кирилган қурол

Реализация қилишдан олдин


6

Юридик шахслар эгалигида бўлган қурол


Уч йилда бир маротаба, қуролни реализация қилиш ҳолатида эса - ички ишлар органларида қуролни қайта рўйхатдан ўтказишдан олдин

7

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ов билан шуғулланиш учун вақтинчалик кирганида уларга тегишли бўлган қуроллар

Ташишга рухсатномани расмийлаштириш ва рўйхатдан ўтказишдан олдин

8

Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган қуроллар таъмирланганда ёки ўзгартириш киритилганда (агар уриб-қўйиб юборувчи механизм, патрондон ва ствол каналига таъсир қилса)

Реализация қилиш ёки эгасига беришдан олдин

9

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиш учун мўлжалланган, юридик шахсларнинг қурол ишлаб чиқарувчи корхоналарида тайёрланган қуроллар

Реализация қилишдан олдин

  

Изоҳ. Қайдлов ўқ-гильзотекасига Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекасини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандида кўрсатилган ўқотар қуролларнинг ўқ ва гильзалари назорат тартибида отилиб ҳисобга қўйилади.






Низомга

2-ИЛОВА



ШАКЛ





(ИИО ЭКБ номланиши)

     


бошлиғи



(унвони)

    



га

(Ф.И.О.)


Қуролдан отиш ва уни криминалистик

ўқ-гильзотекадан текшириш учун

СЎРОВНОМА

Жиноят ишини тергов қилиш давомида

(терговга қадар текширув,


(иш рақами)


                              

тинтув ва ҳ.к.)

ҳолати бўйича


(ишнинг қисқача тафсилоти)


Сиздан

тўппонча(лар),   автомат(лар),   винтовка(лар),


(объект миқдори)


                

карабин(лар)ни отишни амалга ошириб, Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўқ-гильзотекаси бўйича текширилишини сўрайман.

Бошлиқ




(бўлинма, лавозим, унвон (мавжуд бўлганда), имзо, Ф.И.О.)






Низомга

3-ИЛОВА



ШАКЛ





(бўлинманинг номланиши)

     


бошлиғи




    


га


(бўлинма раҳбарининг Ф.И.О. кўрсатилади)


Криминалистик ўқ-гильзотека маълумотлар

базасидан текшириш натижалари ҳақида

МАЪЛУМОТНОМА

Сиз юборган қурол (ёки назорат тартибида отилган ўқотар қуролнинг ____ дона

               

ўқ ва гильзалари)

(қуролнинг тури, русуми, калибри, серияси, рақами ва ишлаб чиқарилган йили кўрсатилади)

Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси бўйича текширилди.

Давлат ўқ-гильзотекаси маълумотлар базасида

(мос келган қурол тури, жиноят иши рақами ва бошқа тафсилотлари)

                

аниқланди (ёки мослик аниқланмади).

Текширувни амалга оширди:




(лавозими, Ф.И.О., имзо)


Бошлиқ



(бўлинма, лавозим, унвон, имзо, Ф.И.О.)





Низомга

4-ИЛОВА



Қуролни назорат тартибида отишни ўтказадиган ички

ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари

РЎЙХАТИ

     

Т/р

Ҳудуд

Ички ишлар органи

1.

Тошкент шаҳри

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

Эксперт-криминалистика маркази

2.

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси

Эксперт-криминалистика бўлими

3.

Сирдарё вилояти

Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси

Эксперт-криминалистика бўлими

4.

Андижон вилояти

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси

Эксперт-криминалистика бўлими

5.

Наманган вилояти

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси

Эксперт-криминалистика бўлими

6.

Фарғона вилояти

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси

Эксперт-криминалистика бўлими

7.

Навоий вилояти

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси

Эксперт-криминалистика бўлими

8.

Жиззах вилояти

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси

Эксперт-криминалистика бўлими

9.

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси

Эксперт-криминалистика бўлими

10.

Хоразм вилояти

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси

Эксперт-криминалистика бўлими

11.

Самарқанд вилояти

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси

Эксперт-криминалистика бўлими

12.

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси

Эксперт-криминалистика бўлими

13.

Бухоро вилояти

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси

Эксперт-криминалистика бўлими

14.

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Эксперт-криминалистика бўлими

   

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси назорат-лицензиялаш фаолияти бўлимида, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар органларида ҳисобда турувчи фуқаровий қуролни отиш, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказида амалга оширилиши мумкин.





Низомга

5-ИЛОВА



ШАКЛ




(ИИО ЭКБ номланиши)

     

бошлиғига




    


дан

(қурол эгасининг ёки юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О. (мавжуд бўлганда) кўрсатилади)


            




(манзили)

           




(қурол эгасининг ёки юридик шахс вакилининг телефон рақами)

Фуқаровий ва хизмат қуролини назорат

тартибида отишни амалга ошириш учун

АРИЗА

Сиздан ______ та ўқотар қуролдан назорат тартибида отишни амалга оширишни сўрайман.

(қуролнинг тури, русуми, калибри, серияси, рақами ва ишлаб чиқарилган йили кўрсатилади)


фамилияси, исми, отасининг исми (имзо)

20___ йил "____" ______________






Низомга

6-ИЛОВА



Ўқотар қуролдан назорат тартибида отиш жараёнлари

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбир


Бажариш

муддатлари


1-босқич


Жисмоний ва  юридик шахс (ариза берувчи)


1. Фуқаровий ва хизмат сойли стволли ўқотар қуролдан назорат тартибида отиш далолатномасини олиш учун қурол ва унинг патронларини, зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Бевосита (жисмоний шахслар учун) ёки ишончли вакил (юридик шахслар учун) орқали ҳужжатларни, қурол ва унинг патронларини ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмаларига тақдим этади.


Ушбу низомга 1-иловада белгиланган

муддатларда




2-босқич


Эксперт-криминалистика бўлинмалари


1. Ҳужжатларни кўриб чиқиб ҳамда қурол ва унинг ўқ-дориларини кўздан кечириб, қуролдан отишни амалга ошириш бўйича қарор қабул қилади ёки отишнинг имкони бўлмаганлиги сабаблари маълум қилинган хат билан материалларни ижросиз қайтаради.


2. Ҳужжатлар, қурол ва унинг ўқ-дориларини рўйхат бўйича қабул қилиб, ҳужжатларни қабул қилиш санаси, қурол ва унинг ўқ-дорилари тури, рақами ва миқдори тўғрисида белги қўйилган нусхасини ариза берувчига юборади (топширади).


3. Ариза берувчига йиғимни тўлаш учун квитанция беради.


Ҳужжатлар, қурол

ва унинг патронлари қабул қилинган кунда




3-босқич


Ариза берувчи


Қуролдан отиш бўйича тўловни амалга оширади.


Мурожаат этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида




4-босқич


Эксперт-криминалистика бўлинмалари


Тўлов амалга оширилмаган ҳолатда эксперт-криминалистика бўлинмалари қуролнинг эгаси ёки юридик шахс вакилига назорат тартибида отиш бажарилмаганлиги ҳақида хабар қилиб, тақдим қилинган ҳужжатлар, қурол ва патронларни қайтаради.


Мурожаат этилган кундан бошлаб уч иш кунида





5-босқич

Ариза берувчи


Отиш амалга оширилиши рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ариза берувчи ҳужжатларни қайта топшириши мумкин.


Отишни ўтказишни рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилганда



6-босқич


Эксперт-криминалистика бўлинмалари


1. Эксперт назорат ўқ ва гильзаларни олиб қуролдан отишни амалга оширади.


2. Қуролдан отишни амалга оширган эксперт қуролдан отиш далолатномасини расмийлаштиради.


3. Далолатноманинг биринчи нусхаси ҳудудий ички ишлар органига эгасининг назорат-кузатув йиғмажилдига киритиш учун юборилади.

Иккинчи нусхаси қурол ва сарфланмаган патронлар билан юридик шахсга ёки эгасига берилади.

Учинчи нусхаси назорат ўқлари ва гильзалар билан Давлат ўқ-гильзотекасига юборилади.

4. Далолатномани бериш билан бир вақтда ов билетига эксперт-криминалистика бўлинмаларининг штампи босилиб ва экспертнинг имзоси қўйилиб, фуқаровий қуролдан назорат тартибида отилганлиги тасдиқланади.



Қуролдан отиш бўйича тўловни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган кундан бошлаб етти иш куни мобайнида.








Низомга

7-ИЛОВА



ШАКЛ





"ТАСДИҚЛАЙМАН"

   




(лавозими, унвони),

           





(ваколатли мансабдор шахснинг Ф.И.О.)

       




М.Ў.

Фуқаровий ва хизмат сойли стволли ўқотар

қуролдан назорат тартибида отишнинг

_______-сон ДАЛОЛАТНОМАСИ

20 ___йил _____________

Ушбу далолатнома шу ҳақдаки, комиссия томонидан ҳисобда, саноқда (эгаликда мавжуд) бўлган _______та ўқотар қуролдан назорат тартибида отилганлиги ҳақида тузилди.

(юридик шахснинг номланиши)

(қуролнинг эгаси - фуқаронинг Ф.И.О.)

   

Ўқотар қуролнинг тури

Русуми

Калибри

Серияси, рақами

Ишлаб чиқарилган йили

Назорат тартибида

отишлар сони






Назорат тартибида отиш бошланди


(санаси, вақти)

Тугади


(санаси, вақти)

Ўқлари ва гильзалари мавжуд бўлган пакетлар сақлаш учун

га қўйилди.

Тақдим этилган патронлар сони:

Қайтарилган сарфланмаган патронларнинг сони:

Изоҳ:

Эксперт:


(имзо)

(фамилияси, исми, отасининг исми)

Бошлиқ:


(имзо)

(фамилияси, исми, отасининг исми)





Низомга

8-ИЛОВА



ШАКЛ





(ИИО ЭКБ номланиши)

     


бошлиғи



(унвони)

    



га

(Ф.И.О.)


Ҳодиса жойидан олинган сойли стволли ўқотар қуролнинг

излари бўлган ўқ, гильза ва патронларни Давлат

ўқ-гильзотекасига ҳисобга қўйиш ва

ундан текшириш учун

СЎРОВНОМА

Терговга қадар текширувни амалга ошириш (суриштирув, дастлабки тергов)

          

,

ҳолати бўйича

(иш рақами)

(ишнинг қисқача тафсилоти)



Сиздан ҳодиса жойидан (мурдадан, фуқаро Ф.И.О.нинг танасидан ва ҳ.к.) олинган

              

сойли стволли ўқотар қуролнинг изи бўлган

ўқ,


(объект сони)


(гильза, патрон) Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўқ-гильзотекаси бўйича ҳисобга қўйилишини ва текширилишини сўрайман.

Бошлиқ



(бўлинма, лавозими, унвони (мавжуд бўлганда), имзо, Ф.И.О.)





Низомга

9-ИЛОВА



ШАКЛ





(бўлинманинг номланиши)

     


бошлиғи




    



га

(бўлинма раҳбарининг Ф.И.О. кўрсатилади)


Ҳодиса жойидан олинган сойли стволли ўқотар қуролнинг излари

бўлган ўқ, гильза ва патронларни Давлат ўқ-гильзотекасига

ҳисобга қўйилганлиги ва ундан текширилганлиги ҳақида

МАЪЛУМОТНОМА

Сизнинг


(ҳодисанинг қисқача тафсилоти кўрсатилади)

                       

ҳодиса жойидан олиниб юборилган сойли стволли ўқотар қуролнинг изи бўлган ўқ (гильза, патрон) Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси бўйича текширилди.

Давлат ўқ-гильзотекаси маълумотлар базаси бўйича

(мос келган қурол тури, жиноят иши рақами ва бошқа тафсилотлар)

          

аниқланди (ёки мослик аниқланмади).

Текширувни амалга оширди:




(лавозими, Ф.И.О., имзо)


Бошлиқ



(бўлинма, лавозим, унвони, имзо, Ф.И.О.)





Низомга

10-ИЛОВА



ШАКЛ



Сойли стволли ўқотар қуролнинг изи бўлган ўқ,

гильза ва патронларни олиш

НАЗОРАТ ВАРАҚАСИ

Жиноят иши рақами

                     

Ҳодисанинг қисқача тафсилоти

              

Олиш санаси

      

Олиш жойи

      

Ўқлар сони _________________________ Гильзалар сони __________________________ Патронлар сони _____________________________

     

Объектлар тавсифномаси

Олиш санаси

Ўқлар ва гильзалар юборилган ташкилотнинг номи

Олиш асоси, ҳужжатнинг рақами ва санаси

Қайтариш санаси, ҳужжатнинг рақами




Топширдим

Қабул қилдим





Низомга

11-ИЛОВА



ШАКЛ



"ТАСДИҚЛАЙМАН"

   




(лавозими, унвони),

           





(ваколатли мансабдор шахснинг Ф.И.О.)

       




М.Ў.

Отилган ўқ ва гильзани Давлат ўқ-гильзотекасидан

ҳисобдан чиқаришнинг

_______-сон ДАЛОЛАТНОМАСИ

20 ___йил _____________

Ушбу далолатнома сойли стволли ўқотар қуролдан назорат тартибида отиш натижасида олинган ўқлар ва гильзалар ҳисобдан чиқарилганлиги ва йўқ қилиш учун ______________________________________га берилганлиги ҳақида тузилди.

(ҳисобдан чиқариш асоси)

Т/р

Ўқотар қуролнинг тури

Русуми

Калибри

Серияси,

рақами

Ишлаб

чиқарилган йили

Назорат тартибида

отишлар сони







Комиссия аъзолари:


(имзо)

(фамилияси, исми, отасининг исми)



(имзо)

(фамилияси, исми, отасининг исми)



(имзо)

(фамилияси, исми, отасининг исми)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 январь