Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан жон бошига молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 10.01.2020 й. 19-сон қарорига 3-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 январдаги

19-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлиги тизимидаги бирламчи тиббий-санитария

ёрдами  муассасаларини  Ўзбекистон  Республикаси

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан жон бошига

молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) Сирдарё вилоятидаги қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникалари, шунингдек, марказий кўп тармоқли поликлиникаларни (кейинги ўринларда бирламчи бўғин муассасалари деб аталади) бир киши ҳисобига харажатлар нормативидан келиб чиқиб, шартномалар асосида молиялаштириш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом жон бошига молиялаштириш тизимига ўтаётган Сирдарё вилоятининг бирламчи бўғин ташкилотларига нисбатан қўлланилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат харидлари тўғрисидаги шартнома - аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун бир тарафдан ваколатли органлар (давлат буюртмачиси) ва бошқа тарафдан тиббиёт ташкилотлари (давлат харидлари ижрочиси) ўртасида Давлат бюджети ва/ёки давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағлари ҳисобига келишилган ҳажмларда ёзма шаклда тузиладиган битим;


тузатиш коэффициенти - маълум бир муҳим омилларни (аҳоли жинси ва ёши ҳамда зичлиги) ҳисобга олган ҳолда, базавий харажатлар меъёрини тузатиш учун ишлатиладиган коеффициентлар;


бириктирилган аҳоли - белгиланган тартибда бирламчи бўғин муассасасида тиббий хизмат олиш учун рўйхатдан ўтган аҳоли.


базавий харажатларнинг меъёриҳоли жон бошига молиялаштириш) - Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида бир фуқарога бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизмат кўрсатиш учун харажатларнинг ягона стандарти, ушбу муассасаларнинг йил давомида хизматларнинг барча ҳажмлари учун тўлов миқдорини аниқлашда фойдаланилади.


4. Бирламчи бўғин муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ

ЁРДАМИ МУАССАСАЛАРИГА АҲОЛИНИ

БИРИКТИРИШ ТАРТИБИ


5. Аҳоли бирламчи бўғин муассасаларига тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарининг буйруғи билан бириктирилади.


6. Бирламчи бўғин муассасаларига бириктирилган аҳоли сони ва таркиби бўйича ахборот тегишли туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбари томонидан тузилади, аҳолининг умумий сони эса ҳудудий статистика органи (туман/шаҳар) раҳбари томонидан тасдиқланади.


7. Бириктириш режалаштирилган давр бошида бирламчи бўғин муассасалари томонидан хизмат кўрсатиладиган участкалар асосида 1-иловага мувофиқ шакл бўйича амалга оширилади.



3-БОБ. БИРЛАМЧИ БЎҒИН МУАССАСАЛАРИ

БЮДЖЕТИНИ АНИҚЛАШ


8. Бирламчи бўғин муассасаларининг бюджети базавий харажатларнинг меъёри асосида режалаштирилади.


9. Ҳар бир бирламчи бўғин муассасасини йиллик молиялаштириш ҳажми базавий харажатларнинг меъёри ва бирламчи бўғин муассасасига бириктирилган аҳоли сони ҳисоб-китобидан келиб чиқиб, қуйидаги формула бўйича тузатиш коэффициентларидан фойдаланилган ҳолда аниқланади:


МЙҲ = ХБМрежа х БАС х ҲТК, бунда:


МЙҲ - режалаштирилган йилда ҳудуд бирламчи бўғин муассасаларини йиллик молиялаштириш ҳажми;

ХБМрежа - режалаштирилган йилдаги базавий харажатларнинг меъёри;

БАС - режалаштирилган йил бошида бирламчи бўғин муассасасига бириктирилган ҳудуддаги аҳоли сони;

ҲТК - алоҳида ҳудудларда бирламчи бўғин муассасаларини молиялаштириш имкониятини ҳисобга оладиган ҳудудий тузатиш коэффициенти.

Бориш қийин бўлган ҳудудлар рўйхатлари ва мураккаб географик шароитларда ишлаш учун қўшимча ҳақларнинг аниқ миқдорлари қонун ҳужжатларида белгиланади.


10. Базавий харажатларнинг меъёрини аниқлашда бирламчи бўғин муассасаларининг имтиёзли рецептлар бўйича бериладиган дори-дармонлар, шунингдек, капитал таъмирлаш ва қурилиш ҳамда қиммат баҳо ускуналарни харид қилиш харажатлари назарда тутилмайди.


11. Бирламчи бўғин муассасаларини сақлаб туриш учун харажатлар ҳар ойда ўртача тахминан йиллик бюджетнинг 12 дан бир қисми миқдорида айрим тиббий хизмат турларига бўлган эҳтиёжлар мавсумий ўзгариши ҳисобга олинган ҳолда молиялаштирилади. Ҳар ой учун молиялаштиришнинг прогноз ҳажмлари тарафлар ўртасида тузиладиган шартномаларда белгиланади. Бирламчи бўғин муассасалари вафот этган, ҳисобдан чиқарилган ва янги бириктирилган аҳолини ҳисобга олган ҳолда, бириктирилган аҳоли ҳақида ҳар чоракда соғлиқни сақлашни бошқариш органларини ва молия органларини хабардор қилади.

12. Алоҳида бирламчи бўғин муассасасини молиялаштиришнинг йиллик ҳажми базавий харажатларнинг меъёри ҳисоб-китоби ва бирламчи бўғин муассасаларига бириктирилган аҳоли сонидан келиб чиқиб, тузатиш коэффициентларидан (аҳоли жинси ва ёши ҳамда зичлиги) фойдаланган ҳолда аниқланади.


13. Йилллик маблағлар ҳажми базавий харажатларнинг меъёри белгиланган тартибда иш ҳақларини ошиши ҳамда коммунал хизматларнинг тарифларини ўзгариши ҳисобига қайта кўриб чиқилиши мумкин.


14. Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳудудий молия бошқармаси билан келишилган ҳолда, бирламчи бўғин муассасалари бюджетларини ҳисоблаб чиқади ҳамда туман (шаҳар) молия органларига белгиланган тартибда етказади.


15. Бирламчи бўғин муассасалари ажратилган бюджет маблағлари ва ўз даромадлари доирасида мустақил равишда:

келгуси йил учун даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

муассаса ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

кутилаётган даромадлар доирасида ходимлар сонини мустақил белгилайди, такомиллаштирилган тариф сеткаси бўйича базавий лавозим маошларидан, шунингдек, устама ва қўшимчалардан келиб чиққан ҳолда штат жадвалини тасдиқлайди.

Тажриба доирасидаги тиббиёт ташкилотлари учун амалдаги намунавий штат нормативлари тавсиявий хусусиятга эга.



4-БОБ. КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТЛАР УЧУН

БИРЛАМЧИ БЎҒИН МУАССАСАЛАРИ

ХАРАЖАТЛАРИ ҲАҚИНИ ТЎЛАШ

ТАРТИБИ


16. Бирламчи бўғин муассасаларининг тиббий хизмат ҳақи ҳар ойда (харажатлар гуруҳини ажратмай) тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ, шунингдек, 2-иловага мувофиқ шартномада белгиланган келишилган тиббий ёрдам ҳажмлари қиймати доирасида тўланади.


17. Тиббий хизматлар узлуксиз кўрсатилишини ва жорий харажатлар қопланишини таъминлаш мақсадида бирламчи бўғин муассасаларига бюджет маблағлари ҳар ойда икки босқичда, бошқа харажатлар таркибида харажатлар моддалари бўйича алоҳида сатрда, тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказган ҳолда қуйидаги тартибда ажратилади:

ҳар ойнинг 5 санасигача бўлган муддатда бирламчи бўғин муассасаларига ойлик режали бюджетдан ажратиладиган маблағлар режалаштирилган суммасининг 85 фоизи миқдорида олдиндан тўлов ўтказилади (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ягона ижтимоий тўлов тўлаш, дори-дармонлар харид қилиш ва бошқа харажатлар учун);

қолган 15 фоизи чорак якунлангандан сўнг кейинги ойнинг 15 санасигача бирламчи бўғин муассасаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳаққонийлиги текширилгандан сўнг амалга оширилади.


18. Бирламчи бўғин муассасалари фаолиятининг самарадорлиги Марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ белгиланади. Тақдим этилган маълумотлар ҳаққонийлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари томонидан амалга оширилади.


19. Ҳар бир бирламчи бўғин муассасасини шартномага мувофиқ унинг учун режалаштирилган бюджет доирасида амалда молиялаштириш ҳажми бириктирилган аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажми ва сифатига боғлиқ, бироқ тасдиқланган харажатлар сметаси ҳажмининг 85 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.


20. Шартнома бўйича қабул қилинган мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда якунлангач, ҳисобот даври охирида (чорак, йил) шахсий ғазна ҳисобварағида қолган бюджет маблағлари бирламчи бўғин муассасалари томонидан бюджетга қайтарилмайди. Ушбу маблағлар тиббиёт ташкилотини ривожлантириш ва ходимларни рағбатлантириш учун ишлатилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги жон бошига молиялаштириш тизимига тажриба-синов тарзида ўтаётган Сирдарё вилоятининг тиббиёт ташкилотлари фаолиятида вужудга келадиган масалаларни ўзаро ҳамкорликда тартибга солиш ваколатига эга.


22. Ушбу Низом талабларига риоя қилмаганлиги учун мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Вақтинчалик низомга

1-ИЛОВА



20__ йил 1 январдаги ҳолатга кўра

туман (шаҳар) аҳолисининг

ТАРКИБИ

    

Т/р

Поликлиникалар номи

Бириктирилган аҳоли,

жами (сони)

Шу жумладан:

0-12 ой

13 ой - 18 ёш

18 ёш ва ундан катта аҳоли

Жами

Шу жумладан: 18-49 ёшли аёллар





























Шаҳар (туман) бўйича жами






Шаҳар (туман) соғлиқни сақлаш органи раҳбари



Ф.И.О. ва имзо

Шаҳар (туман) статистика бўлими бошлиғи



Ф.И.О. ва имзо

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 январь