Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.08.2019 й. ПҚ-4425-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3298-сон "Тошкент шаҳрида кўп тармоқли замонавий клиника барпо этиш" лойиҳасини амалга оширишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2019 й.

N ПҚ-4425



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2017 ЙИЛ 29 СЕНТЯБРДАГИ

ПҚ-3298-СОН "ТОШКЕНТ ШАҲРИДА КЎП

ТАРМОҚЛИ ЗАМОНАВИЙ КЛИНИКА БАРПО ЭТИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлашни ташкил қилишни янада такомиллаштириш, миллий соғлиқни сақлаш амалиётига инновация технологияларини кенг жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ўз вақтида ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3298-сон "Тошкент шаҳрида кўп тармоқли замонавий клиника барпо этиш" лойиҳасини амалга оширишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 24 августдаги

ПҚ-4425-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3298-сон "Тошкент шаҳрида

кўп тармоқли замонавий клиника барпо этиш" лойиҳасини

амалга оширишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги

қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банддаги "2020" рақами "2021" рақами билан алмаштирилсин.


2. 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Кўп функцияли тиббиёт маркази" МЧЖ" сўзлари "Кўп функцияли тиббиёт маркази" МЧЖ ҚК" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "УГМК Муҳандислик-қурилиш маркази" АЖ (Россия Федерацияси) - бинолар қурилиши бўйича" сўзлари "Производственно-строительная компания "Термоинжениринг" МЧЖ (Россия Федерацияси)" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда лойиҳалаштиришнинг халқаро стандарт ва меъёрлари қўлланилади".


4. 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "Кўп функцияли тиббиёт маркази" МЧЖ" сўзлари "Кўп функцияли тиббиёт маркази" МЧЖ ҚК" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2020 йилнинг 1 июлига қадар лойиҳалаштириш ва иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини босқичма-босқич экспертизадан ўтказиш билан бир вақтда кўп тармоқли замонавий клиника қурилишини амалга оширишга";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"тиббиёт техникаси, инвентарь ва асбоб-ускуналар, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва сарфлаш материалларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида мажбурий сертификатлаштиришдан ва рўйхатдан ўтказмасдан, "Ўзстандарт" агентлиги томонидан аккредитация қилинган сертификатлаштириш органларида сифат назоратидан мажбурий ўтказган ҳолда етказиб бериш, монтаж қилиш, ишга тушириш, фойдаланишга топшириш ва келгусида фойдаланишга".


5. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2022 йил 1 январга қадар қуйидагилар:

а) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "УГМК-Холдинг" МЧЖ, "Кўп функцияли тиббиёт маркази" МЧЖ ҚК, бош лойиҳа, бош пудрат, лойиҳа ва пудрат, ёрдамчи пудрат ташкилотлари ҳамда товарларни етказиб берувчилар:

товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) учун - қўшилган қиймат солиғи тўлашдан;

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари, шу жумладан норезидентларнинг доимий муассасалари бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар)дан олган даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан;

жисмоний шахслар - чет эл фуқаролари томонидан лойиҳани амалга ошириш доирасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан;

чет эл фуқаролари меҳнатига ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар бўйича ягона ижтимоий тўлов тўлашдан;

оғир юкли ва катта ўлчамли автотранспорт воситаларининг умумфойдаланадиган йўллардан ўтиш ҳақи, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида лицензия бериш ва сертификатлаштириш вақтида давлат йиғимлари, бож ва тўловлар тўлашдан;

лойиҳани амалга ошириш доирасида олиб келинадиган махсус қурилиш техникаси, тиббиёт ускуналари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи буюмлар ва узеллар, хом ашё ва материаллар, технологик ҳужжатлар, жиҳозлар, автотранспорт, шунингдек, металл прокати божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно), акциз солиғи тўлашдан озод қилинсин;

б) "Кўп функцияли тиббиёт маркази" МЧЖ ҚК:

ер солиғи;

ягона солиқ тўлови;

мол-мулк солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашдан озод қилинсин.".


6. 11 ва 13-бандлардаги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг" сўзлари "Кўп функцияли тиббиёт маркази" МЧЖ ҚКнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Кўп функцияли тиббиёт маркази" МЧЖ ҚКнинг буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, хорижий компаниялар ходимларига кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, улар вақтинча яшайдиган жойда вақтинчалик рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни давлат божи ундирмасдан таъминласин".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 26 август