Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.01.2020 й. 31-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 январдаги

31-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўрмонларнинг давлат ҳисобини

юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.


2. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш давлат ўрмон фонди ерлари доимий фойдаланишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан уларга йиллик ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида ҳамда уларнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


3. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикасининг Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) томонидан ўрмон фонди тизимида бўлаётган ўзгаришларни назорат қилиш ҳамда ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатига даврий аниқлик киритиб бориш мақсадида амалга оширилади.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ўрмонларнинг давлат ҳисоби - ўрмонларнинг ҳолати ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар;


ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари - ўрмон тузиш лойиҳалари, давлат ўрмон фондини хатловдан ўтказиш ва текшириш материаллари асосида давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан тўлдирилиб, тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланадиган ҳужжатлар;


ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари - белгиланган мақсади ва бажарадиган вазифаларига мувофиқ алоҳида ҳимоя, сувни муҳофаза қилиш, санитария-гигиена, рекреацион, илмий, тарихий ёки бошқа махсус мақсадлар бўйича ажратилган ўрмонлар.


5. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида юритилади.



2-БОБ. ЎРМОНЛАРНИНГ ДАВЛАТ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


6. Ўрмонлар ҳолатида бўлаётган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар ўрмонларни кузатиш ва бошқа ўрганиш материаллари асосида ўрмон хўжалигини юритувчи субъектлар томонидан ҳар йили ўрмон кадастри ва ҳисобга олиш ҳужжатларига киритиб борилади.


7. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатларида давлат ўрмон фондининг ҳудудий, географик жойлашуви, майдони, қўриқланиш тоифалари, ўрмонзорларнинг тур таркиби, дарахт ва буталарнинг турлари, улар захирасининг миқдори ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар акс эттирилади.


8. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари янгиланган маълумотлар асосида, қоида тариқасида, ҳар ўн йилда бир маротаба янгилаб борилади.



3-БОБ. ЎРМОНЛАРНИНГ ДАВЛАТ ҲИСОБИНИ

ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Ўрмонзорлар мавжуд бўлган бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ташкилотларга ўрмонларнинг давлат ҳисоби юритилишида Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.


10. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари мазкур Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тайёрланади.


11. Давлат ўрмон фондининг ер турлари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари билан келишилади.


12. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари вилоят, туман (шаҳар)лар бўйича Қўмитанинг ҳудудий органлари томонидан умумлаштирилади.


13. Давлат ўрмон фонди ерлари ўзларига доимий фойдаланишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилотлари ҳамда ўрмонзорлар мавжуд бўлган субъектлар ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатларини ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг 1 февралига қадар Қўмитанинг ҳудудий органларига тақдим этишлари шарт.


14. Қўмитанинг ҳудудий органлари туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари билан биргаликда давлат ўрмон фондининг ер турлари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисида тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари билан келишилган ҳолда, февраль ойининг 15 санасига қадар тегишли туман (шаҳар) ҳокимига тасдиқлаш учун киритади.

15. Қўмитанинг ҳудудий органлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари билан биргаликда давлат ўрмон фондининг ер турлари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисида тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини тасдиқлаш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки вилоят ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва март ойининг 1 санасига қадар белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади.


16. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатларини умумлаштириш ишлари якунлангандан сўнг давлат ўрмон фондининг ер турлари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисида тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг март ойи 15 санасига қадар қабул қилинади ва ушбу қарор 15 кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки тегишли вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.


17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатларини ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг апрель ойи 15 санасига қадар тегишли қарор нусхаси билан биргаликда Қўмитага тақдим этади.


18. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари келгусида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатини белгилаш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва давлат ўрмон кадастрини юритишда фойдаланиш учун Қўмитада доимий сақланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


19. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғри тузилишига ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб борувчи субъектларнинг раҳбарлари масъул ҳисобланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар


Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар




1-босқич

Ўрмон хўжалиги ташкилотлари ҳамда ўрмонзорлар мавжуд бўлган бошқа ташкилотлар

Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатларини Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органларига тақдим этади.

Ўрмонларнинг давлат ҳисоби

ўтказилган йилдан кейинги йилнинг

1 февралига қадар




2-босқич

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари

Давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисидаги тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун киритади.

Ўрмонларнинг давлат ҳисоби

ўтказилган йилдан кейинги йилнинг

15 февралига қадар





3-босқич

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органлари

Давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини тасдиқлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки вилоят ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун киритади.

Ўрмонларнинг давлат ҳисоби

ўтказилган йилдан кейинги йилнинг

1 мартига қадар

  

  

   

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

Давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини тасдиқлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинади.

Ўрмонларнинг давлат ҳисоби

ўтказилган йилдан кейинги йилнин

15 мартига қадар



  

  

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорларни келгусида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатини белгилаш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тадбирларини ишлаб чиқилиши ва давлат ўрмон кадастрини юритилишида фойдаланиш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига тақдим этади.


Ўрмонларнинг давлат ҳисоби

ўтказилган йилдан кейинги йилнинг

15 апрелига қадар

  





Низомга

2-ИЛОВА



________________ вилояти, ________________ туманидаги _______________

ўрмон хўжалиги ташкилотида давлат ўрмон фондининг ер тоифалари

ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланиши

20 __ йил 1 январь ҳолатига

Қўриқланиш

тоифалари

Умумий

май-

дон

Ўрмонли ерлар

Жами ўр-

мон-

ли

ер-

лар

Ўрмонсиз ерлар

Ўрмон билан қопланган

Ту-

таш-

маган ўр-

мон-

зор-

лар

Ўрмон кўчат-

хона-

лари

Ўрмон билан қопланмаган ерлар

Экин ерлар

Пи-

чан-

зор

лар

Яй-

ловлар

Сув ости-

даги ерлар

Боғ, узум-

зор ва тут-

зорлар

Йўл

лар

То-

морқа ерлари

Қум

лик

лар

Бошқа ерлар

Жами ўр-

мон-

сиз ерлар

жами

Шун-

дан мада-

ний

ўр

мон-

зор

лар

Сий

рак ўр

мон

лар

Табиий офат ҳамда ўрмон ёнғин-

лари туфайли нобуд бўлган майдон

Соғ-

лом-

лаш-

тириш учун ва режа асо

сида кесил-

ган май-

дон

Тақир ер (яланг

лик)-

лар

Жами ўрмон билан қоп-

лан-

маган ўр-

мон-

зорлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган ҳудудлари






















Ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увилдириқ сочадиган жойларини муҳофаза қилувчи тақиқланган ҳудудлари






















Эрозиядан сақлайдиган ўрмонлар






















Ўрмонларнинг темир йўл ва автомобиль йўллари бўйлаб ўтган иҳота ҳудудлари






















Чўл ва чала чўл ҳудудидаги ўрмонлар






















Шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғлар






















Шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказлари атрофидаги кўкаламзорлаштирилган ҳудуд ўрмонлари






















Сув объектларини муҳофаза қилиш ҳудудидаги ўрмонлар






















Табиий курорт ҳудудлари ва дам олиш ҳудудларидаги ўрмонлар






















Алоҳида қимматга эга бўлган ўрмон мавзелар






















Ёнғоқзор ўрмонлар






















Ўрмоннинг мевали дарахтзорлари






















Давлат қўриқхона ўрмонлари






















Комплекс (ландшафт) буюртма, табиий боғлар ва давлат биосфера резерватларидаги ўрмонлар






















Илмий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонлар






















Жами






















Ташкилот раҳбари

имзо (муҳр)

(Ф.И.О.)

Масъул ходим (бош ўрмончи)

имзо

(Ф.И.О.)

Келишилди: Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи                                имзо                        (муҳр)





Низомга

3-ИЛОВА

_________ вилояти, _____ туманидаги



(ўрмон хўжалиги номи)


                

ўрмонларни ташкил этувчи асосий дарахт ва буталарнинг

турлар ҳамда ёш тоифалари бўйича тақсимланиши

20 __ йил 1 январь ҳолатига

Дарахт турлари

Ўрмонларни ташкил этувчи дарахт

ва бута турлари ва ёш тоифалари (га)

Дарахтларнинг ёш тоифалари бўйича

умумий захираси (куб метр)

Умумий ўртача ўсиш ҳажми (куб метр)

Ўртача ёши (йил)

Жами

Ёш

Ўрта ёшли

Улғайиш

арафа-

сида

Етил-

ган

(пиш-

ган)

Ети-

либ ўтган

Жами

Ёш

Ўрта ёшли

Улғайиш

арафа-

сида

Етил-

ган

(пиш-

ган)

Ети-

либ ўтган

1-тоифа

2-тоифа

1-тоифа

2-тоифа

1. Ўрмонзорларнинг асосий турлари

















а) Игна барглилар

















Қрим қарағайи

















Элдор қарағайи

















Оддий қарағай

















Зарафшон арчаси

















Ярим шарсимон арча

















Туркистон арчаси

















б) Қаттиқ барглилар

















Эман

















Оддий шумтол

















Яшил шумтол

















заранг (клён)

















Қайроғоч

















Қора (оқ) саксовул

















Оқ акация

















Чинор

















Тикандарахт (гледичия)

















Сафора

















Каштан

















Айлант

















в) Юмшоқ барглилар

















Қайин (оқ қайин)

















Терак

















Туронғи

















Қора тол

















2. Бошқа турдаги дарахт турлари

















Ўрик

















Бехи

















Олча

















Арғувон (багрянник)

















Сариқ дўлана

















Қора гилос

















Нок

















Анжир

















Туғдона (каркас)

















Каталпа

















Қизил

















Майда баргли жийда

















Йирик мевали жийда

















Маклюра

















Бухоро бодоми

















Оддий бодом

















Ширин бодом

















Грек ёнғоғи

















Рябина

















Олхўри

















Жилон жийда

















Писта

















Хурмо

















Шумурт (чеёмуха)

















Гилос

















Тут

















Олма

















3. Бутасимонлар

















Сариқ акация

















Қум акацияси (қуйнсуяк)

















Қорақанд (барбарис)

















Қазил дўлана

















Тоғ олчаси

















Узум

















Анор

















Юлғун

















Учқат (жмилост)

















Бутасимон тол

















Қандим

















Можжевельник

















Чаканда (облепиха)

















Шафтоли

















Торилис (пузиреплодник)

















Настарин (сирен)

















Тотум (сумах)

















Наматак

















Черкез

















Қорамарт (экзохорда)

















Саксовул

















Кесилган дарахт ва буталар ўрни

















Ёнган дарахт ва буталар ўрни

















Ташкилот раҳбари

имзо (муҳр)

(Ф.И.О.)

Масъул шахс (бош ўрмончи)

имзо

(Ф.И.О.)


Изоҳ: Ўрмонларни ташкил этувчи дарахт ва бута турларининг ёш тоифалари:

Ёш - дарахтларнинг шохлари ёпилишининг ва ривожланиш тоифалари бўйича табиий табақаланиши жараёнининг бошланиш даври.

Ўрта ёшли - дарахтларнинг интенсив ўсиши (баландлиги ва диаметри)да маълум бир пасайиш юзага келадиган даври.

Улғайиш арафасида - дарахтларнинг сифат белгилари аниқ намоён бўлган, узлуксиз ўсиб бораётган, пишиш ёшининг бошланишидан олдинги ёш даври.

Етилган (пишган) - ёғоч маҳсулотини энг кўп кўпайтириш ёшига етган пишиб етилган дарахтлар, секин ўсиши билан ажаралиб турадиган даври.

Етилиб ўтган - дарахт пишиб етиш даври бошланишидан икки ёки ундан ортиқ ёш тоифасида бўлиб, дарахт ўсиши камаяди ва унинг техник хусусиятлари ёмонлашади, ёғоч олиш даражаси аста-секин камайиб борадиган даври.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 январь